Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

УЛАР ДОИМО АРДОҚДАЛАР

Туманимиздаги 17-мактабгача таълим ташкилоти аҳил жамоаси “Анорзор” ва “Гуркиров” маҳаллаларининг 350 нафар жажжи ўғил-қизларига шу кун талаблари даражасида таълим ва тарбия беришга ҳаракат қилмоқда. Бу масканда болажонларга рус тили, инглиз тили ва жисмоний тарбия, мусиқа дарслари малакали мутахассислар томонидан ўтилмоқда.

Инглиз тили фанидан Нигорахон Орифжонова, рус тилидан эса Маъмурахон Деҳқонованинг олиб бораётган тинимсиз ҳаракатлари болажонларнинг ҳар икки тилни ўрганишларида муҳим омил бўлмоқда. Ёдгорахон Қорабоева жисмоний тарбия машғулотлари билан ва Шириной Абдуғофурованинг мусиқа сабоқлари билан келажагимиз ворисларининг баркамол вояга етишларини таъминламоқдалар. Кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган тарбиячилардан Дилоромхон Самиева, Соҳибахон Чунаева, Олмахон Яхшибоева,Нигорахон Умарова, Дилбархон Олимова, Дилоромхон Исабоева, Гуласал Қамчиева, Наргиза Олимовалар ҳар бир ҳаракати ва изланишлари тарбияланувчиларнинг таълим олишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жами 14 та гуруҳларда тарбияланаётган, доимо тарбиячи ва энагалар ардоғида бўлган ўғил-қизчалар ўртасида тарбиячилар томонидан “Отам-онам ва мен-спортчилар оиласи”,”Зумрадойлар даврасида”, “Ким чиройли расм чизади”,”Инглиз тилида гаплашамиз” каби тадбирларда уларнинг олаётган билим ва кўникмалари мус­таҳкамлаб борилмоқда.
-Куз-қиш мавсумида ҳам болалажонларнинг иссиқ иссиқ хоналарда таълим олишлари учун ташкилотда янги ўтинхона ва кўмирхона барпо этилиб, 15 куб ўтин, 30 тонна кўмир заҳираси мавсумга шай қилиб қўйилди,- дейди ташкилот директори Иродахон Деҳқонова.— Ташкилот атрофи девор билан қўрғон қилиниб ёзги мавсум учун ошхона барпо қилинди. Жамоа тарбияланаётган ўғил-қизчаларнинг ота-оналари билан тез-тез учрашиб, уларнинг фикр-мулохаза, истакларини инобатга олиб борамиз. Бу эса ўқув ва тарбиявий ишларни янада сифатли йўлга қўйилишига имкон бермоқда. Мен ўзимга берилган имкониятдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизни, туманимиз аҳлини 1 октябрь—Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.

Улашинг: