Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4 — 10 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида,  жумладан туманимизда ҳам “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилган ҳафталик доирасида туманимизда нуронийларнинг ҳолидан хабар олинди, улар маънавий ва жисмоний қўллаб-кувватланди, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди ва эъзозланди.

Шу баҳона туманнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида, ташкилот ва муассасаларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилди. Ҳафталик доирасида кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар ўртасида шахмат-шашка бўйича “Ақл чархи” турнири, волейбол, мини-футбол, стол тенниси ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Таълим муассасаларида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида учрашув ва кўрик-танловлар, расмлар кўргазмаси ўтказилди. маҳаллаларда “Бобом, бувим ва мен китобхон” шиори остида китобхонлик акциялари, маҳаллаларда “Бобом, бувим ва мен китобхон” шиори остида китобхонлик акциялари, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида кекса авлод вакиллари иштирокида “Кекса авлод оилавий ажримларга қарши”, “Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ”, “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда ҳафталик ёдда қоларли таассуротларга бой бўлиб ўтди.

Улашинг: