❗️Бугун душанба! Ҳафтанинг биринчи куни!
Избоскан туман ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимят ходимлари, туманда фаолият юритаётган ташкилот, корхона ва муассасаларининг раҳбарлари, мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси айтилиб, Ўзбекистон байроғи юқорига кўтарилди.
⚡️Ҳар ҳафта давом этиб келувчи ушбу тадбир, Ватанимизга содиқлик туйғусига ҳамоҳангдир. Қолаверса, тартиб-интизомнинг тўғри ва кучли бўлишига асос бўлмоқда.
📌Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир!