Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

11 НОЯБРЬ — КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни «Ўзбекистонда касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилинди. Мазкур қонун билан 11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари ходимлари куни сифатида белгиланди.

👉Эслатиб ўтамиз, ҳужжат 2020 йилнинг 10 ноябрда Қонунчилик палатаси ҳамда 20 ноябрда Сенат томонидан қабул қилинган.

❗️Маълумот учун: касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмасидир. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

👉Бу каби байрамлар Австрия, АҚШ, Греция, Индонезия, Канада, Латвия, Сингапур, Франция, Хитой, Швейцария каби давлатларда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон каби МДҲ давлатларида нишонланиб келинмоқда.

АЗИЗ ХОДИМЛАР, БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Абду НОСИР.

Улашинг: