Янги Ўзбекистонда кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жараёнларини ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганлигини аниқлаш, сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш, унинг келажагига нисбатан даҳлдорлик ҳиссини шакиллантириш, ҳамда мамлакатимизда кузатилаётган ривожланиш жараёнига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 65-қ/қ, 6-01 “с” сонли қарори қабул қилинди.
Танлов 4-босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичи умумтаълим мактабларда 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда” мавзусида esse ёзиш кўрсатиб ўтилган. Шу мақсадда, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан бўлинма кенгаши 5-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, мактаб педагоглар жамоаси ҳамда 10-11-синф ўқувчилари билан тарғибот- ташвиқот ишлари олиб бориш билан бирга мактаб 11-синф ўқувчиларининг esse ёзиш жараёнини кузатди. Бундай жараён туманимиздаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам давом этмоқда.
А.Ахмадалиев,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Избоскан туман бўлинмаси Кенгаши раиси.