Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«AND GOLD» МЧЖ 900 НАФАР ИШЧИЛАРНИНГ ДАРГОҲИ…

Избоскан туманида қад ростлаган «AND GOLD» МЧЖ туманнинг энг катта ва шу кун талабларига жавоб берадиганйирик корхоналарнинг бирига айланмоқда. Бугунги кунда корхонада 900 га яқин опа-сингилларимиз иш билан бандлар.  Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот эса 5 тадан зиёд Европа давлатларига 100 фоиз экспорт қилинмоқда. Бу корхонанинг молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш билан бирга бу ерда самарали меҳнат қилаётганларнинг ҳам даромадларини мунтазам ошириб бормоқда. Шу боис ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури ортиб бориши билан бирга сифати ҳам жаҳон стандартларига мос келмоқда.

«AND GOLD» трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ишчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан улар махсус кийим-бошлар ва бепул иссиқ овқатлар билан таъминланмоқдалар. Кенг, замонавий, ҳашаматли бўлсада иссиқ, иш жойлари шинам бўлган бу жойда ишлаётганлар ихтиёридаги 9 та автобус ва 10 та «Дамас» русумли машиналар уларнинг узоғини яқин қилмоқда. Қулай шароит, яхшигина олинаётган даромад эса ишчиларнинг кайфиятларини аъло қилиб, янги марралар сари руҳлантирмоқда.

Абду Носир

Улашинг: