Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

30 ТА МУАССАСАНИ НОН БИЛАН ТАЪМИНЛАЁТГАН ТАДБИРКОР

Избоскан туман 3 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи Бобурмирзо Тоштонбоев 2018 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 25 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Ушбу кредитлари асосида Хитой давлатидан 3 та замонавий ва сўнги русумдаги қолипли нон тайёрлаш ускуналарини олиб келди.

Бугун эса ушбу тадбиркорлик кенгайиб, «Бобурмирзо ҳамкор таъминоти» МЧЖ га айланди. Ушбу нон ишлаб чиқариш цехида 3 нафар ишчи ишли бўлди. Аҳил жамоа 3 секторда жойлашган 13 та Мактабгача таълим муассасаси, 1 та мактаб интернати, 1 та пахта қабул қилиш маркази ва 15 дан зиёд савдо дўконларига нон етказиб бермоқдалар. Бир кунда 1200-1500 тагача қолипли нонлар ишлаб чиқарилувчи ушбу оилавий тадбиркорлик цехида ўзгача ва бошқа қолипли нонларга ўхшамас, таъми такрорланмас нонлар пишади. Бир оилани ҳам даромад ҳам меҳнат билан ризқлантирган оилавий тадбиркорлар сони туманимиз бўйлаб кўпайиб бормоқда.

Абду НОСИР

Улашинг: