9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан
Иккинчи жаҳон урушининг оловли йилларида жангларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган юртдошларимиз орасида бедарак йўқолганлари ҳам бор. Ана шундайлардан бири Қирғизбой Раҳмоновдир. У 1923 йилда собиқ Сталин колхозида туғилган. У Хотира китобиннинг Избосканликлар бўлимида бедарак йўқолган деб кўрсатилган.
—Бедарак йўқолган деб ҳисобланган юртдошимизнинг дафн этилган манзили аниқланди,—дейди иккинчи жаҳон урушида бедарак йўқолганларни аниқлаш борасида тинимсиз изланаётган фидойи инсон Бахтиёржон Абдуллаев. —У Россиянинг Воронеж вилояти, Подхолестная қишлоғидаги қабристонга дафн қилинган экан. қирғизбойнинг дафн қилинганидан ташқари, унинг жангоҳларда тушган суратлари, жанг қилган жойлар хариталари ва у ҳақда бошқа айрим ҳужжатлар ҳам бор.
Демак, яна бир юртдошимизнинг дафн этилган жойи ва жасоратлари маълум бўлди. Хўш, туманимизда, айниқса у таваллуд топган собиқ Сталин колхозида уни танийдиган тенгқурлари ёки қариндош-уруғлари борми? Агар бор бўлишса уларни Бахтиёржон интиқлик билан кутяпти.
Йўлдош МИРЗА