Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ИНСОН ЎЗ СОҒЛИГИГА ЎЗИ МАСЪУЛ

ДАРДЛАРГА МАЛҲАМ ШИФОКОРЛАР

Бугунги кунда замонавий тиббиётнинг асосий вазифаси давлат ва жамиятга катта маънавий ва моддий зарар етказиши мумкин бўлган оғир тиббий-ижтимоий касалликларнинг олдини олишдан иборат. Эндокринологик касалликлар ана шундай касалликлардан бири ҳисобланади.

Туманимиздаги кўп тармоқли марказий поликлиниканинг эндокринология бўлими шифокорлари ҳам аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатишнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдалар. Бўлим бошлиғи, малдакали  шифокор-эндокринолог Низомиддин Худойназаров етакчилигидаги  шифокор Раҳимжон Камолиддинов, болалар эндокринологи Муқаддамхон Аҳмадалиева, Гулсанам Сиддиқова, Наргизахон Саидалимова, Дилнозахон Эргашева  сингари ўрта тиббиёт ходимлари бу борада бор имкониятларини ишга солмоқдалар.

— Туманимизда  эндокрин касалликлар бўйича 2900 нафар фуқаро рўйхатга олинган,-дейди  бўлимнинг катта ҳамшираси Гулчеҳра Тўхтабоева.- Улар мунтазам назоратимизга олинган.  Уларга бу касалликдан даволаниш бўйича соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, парҳезга эътибор бериш, к0ўп ҳаракат бўлиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш бўйича керакли маслаҳат ва тавсиялар бериб борилмоқда. Тавсия ва маслаҳатларга амал қилаётган, ўзларида содир бўлаётган ўзгаришлардан шифокорларни хабардор қилаётган фуқароларимизда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

 

Суҳбатимиз жараёнида ушбу бўлимда тиббий муолажа олаётган 53 ёшли Мухтасархон Тожибоеванинг сўзларига қулоқ тутдик:

-5 йилдан буён қандли диабет билан курашиб келяпман. Шифокорларга раҳмат, мен ва мен каби беморларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишиб, керакли маслаҳат ва тавсиялдарни бермоқдалар, бепул зарур дори-дармонлар билан таъминламоқдалар.

-Онамнинг қўққисдан вафот этиши сабаб стрессга тушдим ва қандли диабетга дучор бўлдим. 3 йилдан буён тиббий рўйхатдаман. Шифокорларга раҳмат. Улар нафақат дори-дармонлари балки ширин сўз ва эътиборлари билан ҳам дардимга дармон бўлмоқдалар. Бундай сўзларни Жонобод маҳалласилик 66 ёшли Маликахон Собировадан ҳам эшитдик.

Маълумотларга кўра  амалдаги йилда 325 нафар фуқарога  вилоят эндокринология диспансерига  йўлланма  берилган.

—2000 йилдан буён мамлакатимизда эндокрин касалликлар синфига мансуб —қандли диабетга чалинган болалар ва ўсмирларнинг миллий регистри ва 2006 йилдан бошлаб катта ёшдаги беморларнинг миллий регистри олиб борилиши касалликка қарши курашда муҳим аҳамият касб этмоқда, — Низомиддин Худойназаров, — қандли диабет регистри жорий этилиши натижасида эрта ташхис қўйиш ва ўрин босувчи дори-дармон билан таъминлаш, ўз-ўзини назорат қилиш усуллари кўмагида беморларни кузатиш имконияти яратилди. Аҳоли бундай оғир касалликлардан холи бўлиши учун, биринчи навбатда, оилада соғлом турмуш тарзини ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш керак. Шу билан бирга, таомнома рационини тартибга солиш шарт. Кучли таомлар ва ширинликларни меъёридан ортиқ тановул қилиш ҳам қандли диабет ва йод етишмовчилиги сингари эндокринологик касалликларга сабаб бўлиши исботланган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳозирда ушбу касалликларни даволаш учун замонавий дори-дармонлар ишлаб чиқарилган. Бироқ, бемор соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилмаса, бу жиддий асоратларга сабаб бўлади. Эндокринологик касалликлар аломатлари сезилиши билан биринчи галда мутахассис-шифокор ҳузурига шошилган маъқул. Етук мутахассисларнинг фикрлари га кўра асалликдан кфориғ бўлишнинг 85 фоизи одамнинг ўзига боғлиқ экан. Қолган 15 фоизида эса биз-шифокорлар сабабчи бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳар биримиз соғлиғимизга ўзимиз масъул эканлигимизни унутиб қўймаслигимиз лозим.

М. Рустамов.

 

 

 

 

 

 

Улашинг: