Йигирмага ҳам кирмай,
Ҳеч нарсага улгурмай.
Соқол қўйиб олибди,
Кимга ўхшаб қолибди.
Бўлиб қолдим ҳангу-манг,
Аста дедимку, «аттанг».
Таажубки бу не ҳол,
Отасида йўқ соқол.
Хорижда бўлса бордир,
Бизда эса бекордир.
Бундайлар йўлин тутманг,
Миллийликни унутманг!
Эмас сўзим ҳасад, кек,
Буюк миллатмиз ўзбек.
Сенга нима деб ола,
Айтиб куйдим Камола.
ҲАРАКАТДА БАРАКАТ
Ҳает ҳаракат демак.
Уни англамоқ керак.
Ҳамма гап ўзимизда,
Соғлик ўз қўлимизда.
Кимки юрса пиёда,
Умри бўлар зиёда.
Мусаффо тоза ҳаво,
Ҳар дардга бўлар даво.
Машинангизни қўйиб,
Юринг доим югуриб.
Сизга бадан тарбия,
Тозадир экология.
Ким бўлса кам ҳаракат,
Вазн қўяр нафақат.
Қони яхши юрмайди,
Касалдан ҳеч чиқмайди.
Қани дўстлар шошилинг,
Ташаббусга қўшилинг.
Бўлинг эпчил ва чаққон
Жўр бўлар Ўзбекистон
Камола ПАРМОНОВА,
Андижон вилояти Избоскан тумани 25-ўрта мактабнинг Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси