Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Солбошиликларнинг узоғи яқин бўлади

Солбоши маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси туман марказига келишлари учун 8.5 км йўл босишига тўғри келаётган эди. Бунинг асосий сабаби, Солбоши маҳалласининг шимолий қисмидаги темир йўл устидаги автомобиль йўли ёпиб қўйилганлигидир.

 

1956 йил ушбу темир йўли устига пиёдалар ва автоуловлар ҳаракатланиши мумкин бўлган йўл очилган. Аммо, 1974 йил 3-май куни ушбу йўл беркитилган. Бугун эса Депутатнинг ташаббуси билан ушбу 47 йиллик муаммо ҳал этилиш арафасида турибди. Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши депутати А. Даминов 04.12.2021 куни Темир йўл вазирлигининг йўл очиш бўйича рухсатларини олиб келди. Туманимиз ҳокими С.П.Исмоилов ёрдами билан ушбу йўлни лойиҳалаш ва халққа қулай қилиб йўл таъмирлаш ишларини ташкил этиш бошлаб юборилди. Ушбу масала бўйича туманимиз ҳокими томонидан тумандаги мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Агар ушбу йўл ишга тушса, Мойгир қишлоғининг 9000дан ортиқ аҳолиси туман марказига келишлари учун 3 баробарга узоғи яқин бўлади.

Улашинг: