Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИЗБОСКАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗИНЧИ СЕССИЯСИДА

 

Шу йилнинг 28 январида Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Кун тартибида:

  1. Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани суди, Избоскан туманлараро иқтисодий суди, Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди раисларининг ахборотлари тўғрисида.
  3. “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.

4). Избоскан туман прокурорининг “2021 йилнинг 12 ойида қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.

5). Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2021 йил 12 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.

6). Туман адлия бўлими бошлиғининг “2021 йил давридаги фаолияти юзасидан” ахбороти хақида.

7). Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти.

8). Избоскан туманидаги Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил якуни бўйича тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва хал этиш, мурожаатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти.

9). Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

10). Мактабларни ўрганиш жараёнлари, уларнинг бугунги кундаги холати.

11). Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳалар кўриб чиқиш тўғрисида.

12). Халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши айрим депутатларини муддатидан илгари олдин тугатиш тўғрисида.

13). “Темир дафтари” “Аёллар дафтари” Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар хисоботи 4-чорак якуни бўйича масалалар кўрилди..

 

Сессия қатнашчилари кун  тартибидаги биринчи масала юзасидан Избоскан  туман прокурори 2-сектор раҳбари З.М.Рустамов томонидан 2021 йил 12 ойи давомида сектор худудида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумоти тингланди.

 

Менга бириктирилган 2-сектор ҳудудида жами 15 та МФЙ, 9422 та хонадон, 57.410 нафар аҳоли истикомат қилади. Ҳудудимда 11 та мактаб,
11 та мактабгача таълим муассасалари, 6 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд-деб ўз ҳисоботини бошлади З.М. Рустамов.- Даставвал Темир дафтар бўйича:

 

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил COVID-19 касаллигининг кенг тарқалиши оқибатида сектор ҳудудимда пандемия шароитида карантин чекловлари эълон килинганлиги сабабли “Темир дафтар”га киритилган оилалар сони 1217 тани, улардаги фуқаролар 4645 нафарни, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 1132 нафарни ташкил этган. Ушбу оилаларнинг таснифига кўра ижтимоий ҳимояга мухтожлари 497 нафарни, пандемия даврида даромад манбаини йўқотганлари 480 нафарни, кам таъминланганлари 67 нафарни, ногиронлари 142 нафарни ҳамда якка-ёлғизлари 28 нафарни ташкил этган.

1217 нафар оилаларда яшовчи 4645 нафар фукаролар ўз даромад манбаларини йўкотиб ташкил этилган “Темир дафтар” рўйхатига  киритилди.

Ушбу фукароларни  “Темир дафтар”дан чикариш хамда уларнинг ойлик даромадларини 3 млн сўмга етказиш юзасидан аник белгиланган чора-тадбирлар олиб борилди.

Олиб борилган ишлар натижасида 1123 та хонадонларнинг ойлик даромадлари 3 млн сўмга  етказилиб темир дафтар рўйхатидан чикарилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да 94 та оилалар қолди.
Шундан 9 тасини паррандачилик, иссиқхона, тикувчилик ва бошқа йўналишлар бўйича доимий даромад манбаига эга қилиш орқали дафтардан чиқарилади.

“Темир дафтарга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногиронлиги  бор 85 та оила доимий назоратимда бўлади.

Жорий йилнинг 12 ойида “Саҳоват ва кўмак”  умумхалқ ҳаракати доирасида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга 2,31 млрд. сўмлик, шу жумладан 486 та оилага озиқ-овқат, 88 тасига дори-дармон, 147 тасига чорва хайвондари, парранда ва қуён (2 тасига қўй, 34 тасига эчки, 106 тасига парранда, 5 тасига қуён)  етказилиб,  611 тасига нақд пул билан ёрдам берилиб, 1 тасига коммунал қарзи тўланиб ҳамда 61 тасига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, 2022 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш мақсадида, ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юриш даврида “Темир дафтар”га киритиладиган 19 та оила аниқланди. Ушбу оилаларни келгусида дафтарга киритиш лозим бўлади.

 

Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича.

 

Секторда жами 6.748 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 908 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Рўйхатга киритилган 676 нафар ёшларнинг ҳар бирига деҳқончилик йўналишида 10 сотихдан, жами 67.6 гектар ер ажратиш,

80 нафарининг имтиёзли банк кредитлари ажратиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш, 140 нафарининг иш ўринларига жойлаштириш, 3 нафарига бир марталик ёрдам пули бериш, 9 нафар олий ўқув юртларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёшларга субсидия асосида контракт пулини тўлаб бериш орқали жорий йил 12 ой якуни билан 908 (100 %) ёшлар масалалари ижобий ҳал этилиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

 

Аёллар бандлигини таъминлаш бўйича.

 

Секторда шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан 11.156 нафар 30 ёшдан юқори аёллар ўртасида хатловининг 2-босқичи ўтказилиб, уларнинг 912 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган.

Рўйхатга киритилган 333 нафар ишсиз аёлларнинг бандигини таъминлаш, 58 нафарини касб-хунарга ўқитиш, 87 нафарига имтиёзли банк кредитлари ажратиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш, 136 нафарига шартнома асосида фермер хўжаликларидан ер ажратиб берилиб, бандлигини таъминлаш, 155 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжванд хотин-қизларга бир маротабалик моддий ёрдамлар кўрсатиш, 57 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёлларга бир маротабалик моддий ёрдамлар кўрсатиш, 1 нафар уй-жойини таъмирлашга мухтож ногиронлиги бўлган аёлларга уй-жойини таъмирлаш, 14 нафар ижарада яшаётган аёлларга ижара компенсацияларини тўлаш, 62 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор аёлларга бир маротабалик моддий ёрдамлар кўрсатиш, 4 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга мухтож аёлларга ҳуқуқ-тартибот идолари билан ҳамкорликда масаласи ижобий хал этилишида ёрдамлар кўрсатиш, 5 нафар психологик ёрдам олишга мухтож аёлларга туман халқ таълими бўлими ва мактаб психологлари билан ҳамкорликда психологик суҳбатлар ўтказилиб, яшаш турмуш тарзи ижобий тарафга ўзгаришида ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ ижобий ишлар амалга оширилди ҳамда жорий йил 12 ой якуни билан рўйхатга киритилган барча хотин қизларнинг муаммолари бартараф этилиб, (100 %) дафтардан чиқарилди.

 

 

“Махаллабай” ишлаш

 

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 33-сонли йиғилиш баёнининг
148-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг қўшма қарори қабул қилинган.

Йиғилиш баёни ва қўшма қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, туман ва шаҳар прокурорларига ўз ҳудудидаги маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни белгилаб, уларни ривожлантириш мақсадида иш вақтининг асосий қисмини секторларда ўтказиш тўғрисида топшириқ берилиб, мазкур даврда уларнинг вазифаларини вақтинча бажариш ўринбосарларининг зиммасига юклатилди.

Хусусан, Президентимиз томонидан маҳаллалар ва қишлоқлардаги мавжуд муаммоларони ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, аҳоли учун муносиб шароитларни яратиш, ижтимоиймаънавий муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш вазифаси юклатилган. Туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг 04 ноябрь куни сектор штаби аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлари тузилган.

Тузилган ишчи гуруҳларга 2-сектордаги маҳаллалардаги биноларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, таъмирталаб маҳалла бинолари ҳақидаги маълумотларни кунлик штабга тақдим этиш вазифалари юклатилган. Назорат тадбирларида асосий эътибор, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ва “маҳаллабай” хамда “фуқаробай” ишлаш тизимига қаратилган.

Хозирда прокурор секторига банк, солиқ, бандлик, молия, кадастр, сув, йўл ва бошқа соҳа вакилларидан иборат “бошқарув офислари”ни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Ишлаб чиқилган Йўл хаританинг ҳар бир банди ижросини таъминлаш, “Темир дафтар” “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларни бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда ҳудуддаги ҳар бир фуқаролар йиғинида ёшлар ва аёллар дафтарларига киритилганлар билан, энг аввало мотивация ёки касбий кўникмани шакллантириш, уларга ижтимоийҳуқуқий, психологик, тиббий ва молиявий кўмак бериш тизимини йўлга қўйишни инобатга олиб, бирма-бир мулоқот қилиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, дарду-ташвишларини, таклиф ва қизиқишларини ҳамда маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганиш орқали манзилли чоратадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан “маҳаллабай” ишлаш орқали аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, 2-сектор ҳудудида 522 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 265 нафар фуқароларга кредит ажратиб берилди,28 нафар фуқароларга бола парвариш, 18 нафар фуқароларга моддий ёрдам пуллари тайинланди, 7 та кўчалар асфалтланди ёки шағаллаштирилди, 8 та кўчага ичимлик суви тортилиши таъминланди.

 

 “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар:

(02.04.2021 йилдаги ПҚ-5048-сонли Қарор ижроси бўйича)

 

Қарорга мувофиқ тумандаги “Урганжи” ва “Куйганёр” маҳалла фуқаролар йиғинларининг архитектура қиёфасини янгилаш, ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириш белгиланган.

Жумладан, Ички йўлларни яхшилаш бўйича – “Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 4 млрд. 204 млн. сўм, (14.6 км йўл таъмирлаш, шундан 13.4 км асфальтбетон, 1.2  км кум-шағал.) сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 13.4 км асфальтлаш ҳамда 1.2 км масофага шағаллаштириш ишлари тўлиқ якунланган.

Шундан, Куйганёр МФЙда 1,8 км асфальт, 300 метр шағаллаштириш, Урганжи МФЙда 8,1 км асфальт ва 938 метрда шағаллаштириш ишлари олиб борилди. Ҳозирда фойдланишга қабул қилинган объектларни назорат ўлчовидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича – 3 млрд. 318 млн. сўмлик (жами 18.6 км тармоқ, 2 та сув қудуғи ва минора) ишлар бажарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадарли сув тармоғи тўлиқ тортилиб, 2 дона сув қудуғини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Куйганёр МФЙда пудратчи ташкилот “Дусан Индустри” МЧЖ томонидан 3.5 км сув тармоғига сув қувурини ётқизиб, кўмиш ишлари амалга оширилди.

Урганжи МФЙда пудратчи ташкилот “Водий таъмир қурилиш савдо” МЧЖ томонидан 13.7 км сув тармоғини тортиш ва битта сув қудуғини қуриш ва 1 та сув минорасини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Электр тармоқлари дастури бўйича – 648 млн.сўмлик ишлар амалаг оширилиши режалаштирилган бўлиб, (6.2 тармоқ, 4 дона ТП ўрнатиш), амалда 8.8 км тармоқ тортилиб, 5 дона ТП ўрнатилди.

Хусусан, Куйганёр МФЙда 1.6 км электр тармоқ тортиш ва 2 дона ТП ҳамда 41 дона бетон таянч устунлари ўрнатилди.

Шунингдек, Урганжи МФЙда амалда 7.2 км тармоқ тортилди,
144 дона бетон таянчлар ҳамда 7.2 км масофага электр тармоғи тортилди. Бундан ташқари, Шахрисабз, Айлана кўчаларига 3 дона янги ТП ўрнатилди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш бўйича
Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника силга қарши кураш диспансери бўлими (СҚКД) биносини таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Андижон-Бўстон” МЖЧ томонидан 100 фоиз бажарилиб, фойдаланишга топширилган.

Урганжи МФЙ худудидаги 26-МТТда пудратчи ташкилот — “Элнур Шамс” МЧЖ томонидан шартнома бўйича 80 фоиз ишлар бажарилиб, ҳозирги кунда хожатхона ва кўмирхоналарнинг томини ёпиш, ёзги айвончалар қуриш, бинонинг сантехника  ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

29.06.2021 йилда ўтказилган 2523-сонли тендр баённомасига асосан пудратчи ташкилот — “Элнур Шамс” МЧЖ 64 балл билан ғолиб деб топилиб, шу куни муддати 183 кун бўлган 79-сонли пудрат шартномаси тузилган.

Бугунги кунга қадарли туман прокуратураси ишчи гуруҳи томонидан 120 та объектларда  мониторинг ўтказилган ўтказилиб,
36.1 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган ишлар аниқланиб, бартараф этилган.

 

Соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган ишлар:

 

Секторимдаги 6 та соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиётнинг бирламчи бугинини кучайтириш, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида тиббий кўриклар ташкил қилиш юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширилишини назоратга олинган.

 

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишида амалга ошириладиган ишлар:

Соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида кенг тадбиқ қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба кунлари тумандаги барча ташкилот ходимлари иштирокида юриш марафони ташкил этилиб, мунтазам равишда ўтказиб келинмокда. Сектор ҳудудидаги 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Workout” майдончалари ташкил қилинди.

Ҳозирги кунда 2 та хусусий сунъий қопламали мини футбол майдончалари, 1 та бокс зали фаолият олиб бормоқда.

Секторда аҳоли даромадларини ва турмуш даражасини ошириш, ҳалқ розилигини таъминлашга қаратилган барча чораларни кўрилади.

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича.

 

Жорий йилнинг 12 ойи давомида сектор ҳудудида ўтказилган учрашувлар ва сектор штабига келиб тушган жами 200 та мурожаатларнинг 167 таси қаноатлантирган бўлса, 33 тасига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг ижроси бўйича 2021 йилнинг тўртинчи чорагида Избоскан тумани2-секторида амалга оширилган ишлар юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори З.Рустамовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбари, туман прокурори (З.Рустамов)га:

инвестицияларни жалб қилган ҳолда, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш ҳисобига ҳудуднинг иқтисодиётини ривожлантириш;

корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, бунда асосий эътиборни тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга қаратиш;

фаолият юритмаётган корхоналарга тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда кўмаклашиш;

қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳолининг вақтинча ишсиз қатлами, айниқса ёшлар, хотин қизлар бандлигини таъминлашга асосий эътиборни қаратиш;

маҳаллий бюджет ва маҳаллий бюджет даромадларининг тушуми кўрсаткичларини сектор кесимида бажарилишини мунтазам таъминлаш чораларини кўриб борилсин.

  1. Сектор котиби, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фаоллари, ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчиси билан биргаликда, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган фуқаролар, хотин-қизлар, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшлар ва хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш;

бандликни таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, кредит ва субсидия ажратиш масалаларида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, маҳаллаларда банд бўлмаган ёшлар ва хотин қизларни, оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ижтимоий реабилитацияси ва мослашишида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш;

туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишлашга ҳоҳиш-истаги бўлган, боқувчисини йўқотган, кўп болали, ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган, ногирон фарзандларини тарбиялаётган ва кам таъминланган, хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан тизимли ишлаш амалиёти давом эттирилсин.

  1. Аҳолини мурожаат килишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш чоралари кўриш;

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган уйма-уй юриб ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими амал қилишни таъминлаш чора-тадбирлари давом эттирилсин.

  1. Сектор раҳбари қабулига келган фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, ўз вақтида кўриб чиқилиши, шунингдек, аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, хал қилинмаган ва такрорий мурожаатларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўриш;

секторда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга “Саховат ва кўмак”, хотин-қизлар “Аёллар дафтари”, ёшлар “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш амалиёти давом эттирилсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан 2022 йилнинг 1-чорак якунлари бўйича халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашига ҳисобот киритилсин.
  2. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш 2-сектор раҳбари (З.Рустамов),бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Қамбаров) зиммасига юклатилсин

 

Сессия ишида Избоскан  тумани ИИБ бошлиғи  3-сектор раҳбари М.Б.Болтаевнинг    2021 йил 12 ойи давомида сектор худудида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумоти тингланди.

Менга бириктирилган 3-сектор ҳудудимдаги 14 та МФЙларда 10257 та хонадонлар, 14500 та оилаларда 61 минг 48  нафар аҳоли истикомат қилади. Ҳудудимда 12 та мактаб, 35 та мактабгача таълим муассасалари, 8 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд.

Темир дафтар бўйича;

 

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил COVID-19 касаллигининг кенг таркалиши окибатида сектор худудимда пандимия шароитида карантин чекловлари эълон килинганлиги сабабли 845 нафар оилаларда яшовчи 3176 нафар фукаролар ўз даромад манбаларини йўкотганлиги сабали  ташкил этилган “Темир дафтар” рўйхатига  киритилди.

Ушбу фукароларни  “Темир дафтар”дан чикариш хамда уларнинг ойлик даромадларини 3 млн сўмга етказиш, камбагалликни қискартириш юзасидан аниқ белгиланган чора-тадбирлар олиб борилди.

Олиб борилган ишлар натижасида 803 та хонадонларнинг ойлик даромадлари 3.млн сўмга  етказилиб темир дафтар рўйхатидан чикарилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да 42 та оилалар сақланиб колди. Шундан 38 та оилаларни паррандачилик, иссиқхона, тикувчилик ва бошқа йўналишлар бўйича доимий даромад манбаига эга қилиш орқали дафтардан чиқариш чоралари курилади.

“Темир дафтарга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали, ногиронлиги бор 5 та оила доимий назоратимда бўлади. Бундан ташкари хозирда ўтказилган хатлов тадбирлари давомида 14 та оилаларнинг ижтимой холати оғирлиги аникланиб,  темир дафтарга киритиш лозим булади.

  1. Ёшлар бандлигини таъминлаш.

Сектор худудимда 8763 нафар 18-30 ёшгача ёшлар мавжуд бўлиб, уларнинг 1533 нафари ёшлар дафтарига киритилган.  Жорий йилнинг 31 декабр   холатига 1513 нафар ёшларнинг муаммолари бартараф этилиб ёшлар платформасидан   тўлиқ чиқарилди.

           Олиб борилган ишлар давомида жами 52  нафар ёшларга 271 млн 774 минг сўм миқдорида пул маблағлари ажратилди. Жумладан даволаниш ва операция харажатлари учун 6 нафар ёшларга 43 млн 373 минг сўм, 13 нафар ёшларга контракт тўловлари учун 145 млн 141 минг сўм, 2 нафар  ёшларга              1 млн 960 минг моддий ёрдам учун,  3  нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари учун  11 млн  298 минг,  21 нафар ёш ёшга хайдовчилик гувохномаси учун 41 млн  737 минг, 4 нафар ёшларага харбий хизмат  учун 21 млн 14 минг  сўм,  ёш истеъдодларни қўллаб-қуватлаш учун  7 млн 500 минг пул маблаглари ажратилиб,  ёшларга имкон даражасида  ёрдамлар кўрсатилди.

Аёллар бандлигини таъминлаш бўйича

Сектор худудимда 12 минг 926 нафар 30 ёшдан юқори аёллар мавжуд бўлиб, 1226 нафар аёллар ўтказилган 1-2-босқичли “Алёллар” дафтарига киритилиб,  жорий йилнинг 1 ноябр  холатига 9 та тоифаси бўйича  тўлик  муаммолари ўрганиб чикилиб, “Аёллар” дафтаридан чикарилди. Хозирда 2022 йил учун Аёллар дафтарининг  3-боскичи шакиллантириди.

“Махаллабай” ишлаш

Сектор худудимда “Махаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан бир катор ишлар амалга оширилди.

Аҳоли ижтимоий ривожлантириш, маҳалланинг ўсиш нуқтасини аниқлаш ҳамда инфратузилмасини яхшилашда белгилаб берилган “Маҳаллабай” ишлаш тизими дастлабки натижаларни бера бошлади.

Бугунги кунга қадар, хонадонбай юриш натижасида 10 минг  257 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 2 минг 177 та муаммо ва таклифлар аниқланди.

Шундан 69 таси коммунал, 835 таси ер ажратиш, 651 та ишсизлик,
371 та кредит, 54 та ижтимоий соҳа, 197 та бошқа масалалар хисобига тўғри келади.

Сектор худудимдаги  14 та маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” аниқлаб олинди.

Маҳаллаларнинг 4 таси иссиқхона, 2 таси сабзавотчилик, 3 таси чорвачилик, 1 таси асаларичилик, 2 таси ҳунармандчилик, 1 таси гулчилик ва  1 таси  хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳларига ихтисослашган.

Маҳалалларнинг “ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила– тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилди.

2021 йилнинг 12 ойи давомида  594 нафар фуқароларга 38 млрд 769 млн сўмлик кредитлар ажратиб берилди.

Жумладан, 165 та фуқарога 6 млдр 370 млн сўмлик тикувчилик дастгоҳлари, 170 нафарига 16 млдр 129 млн сўмлик иссиқхона, 95 та фуқарога 2 млдр 310 млн сўмлик саватчилик йўналишига, 75 нафар фуқарога 3 млр 210 млн сўмлик ҳунармандчилик йўналишига, 89 та фуқароларга 10 млр 750 млн.сўмлик гулчилик йўналишига кредитлар ажратилди.

Шунингдек, хонадонларда тикувчилик билан шуғулланиб, фаолиятини кенгайтириш истагини билдирган 25 нафар аёллар аниқланиб, тикувчилик дастгоҳлари олиб берилди.

“Касб-ҳунарга ўргатиш маркази” ўқув курсларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали 301 нафардан ортиқ аёлларни бандлиги таъминланди.

“Мерож-инвест” МЧЖ томонидан “Мебел маҳсулотларини ишлаб чиқариш” ни ташкил этиб “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури орқали
450 млн.сўм имтиёзли кредит олиб 40 нафар фукароларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш, иш ўринлари яратиш

 Секторда 497 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд, 16 таси фаолият кўрсатмайди. Хозирда ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятини кенгайтириш орқали, иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинмокда.

Худудимда 8 км ичимлик суви тармоқлари, 14.4 км ички йўлларни шағаллаштирилиб кайта таъмирланди, шунингдек, 5.2 км электр тармоқлари тортилиб  10 та трансформаторлар таъмирланди 6 та янги трасформаторлар ўрнатилди.

 Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар:

Секторимдаги 8 та соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиётнинг бирламчи бугинини кучайтириш, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида тиббий кўриклар ташкил қилиш юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширилишини назоратга олинган.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишида амалга ошириладиган ишлар:

Соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида кенг тадбиқ қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба кунлари тумандаги барча ташкилот ходимлари иштирокида юриш марафони ташкил этилиб, мунтазам равишда ўтказиб келинмокда. Сектор ҳудудидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Workout” майдончалари ташкил қилинди.

Ҳозирги кунда 4 та хусусий сунъий қопламали мини футбол майдончалари фаолият олиб бормоқда.

Сектор худудимда аҳоли даромадларини ва турмуш даражасини ошириш, ҳалқ розилигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар белгиланиб доимий равишда ишлар олиб борилмокда.

Избоскан туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.Болтаевнинг 2021 йилнинг 12 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Избоскан туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.Болтаевнинг 2021 йилнинг 12 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб ҳисоблансин.

  1. Тумандаги 3- сектор раҳбари М.Болтаевга:

— сектор худудида яшовчи ахолиcи билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, худудда сайёр қабулларни ташкил қилиш;

— секторда “Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатиш;

— “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш билан таъминлашда, уларни касб-хунарга ўқитиб, “1+1” дастури орқали, экиш учун ер майдонлари ажратиб бериш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосарларига:

— туманнинг барча секторларида ахолини, айниқса ёшларни маънавий-маърифат тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.

  1. 4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га тумандаги секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  2. 5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 Избоскан тумани Бош Вазир қабулхонаси раҳбари У.Баитовнинг 4-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботида қуйидагилар тилга олинди:

 

  1. Умумий маълумотлар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718 сонли фармонига асосан, туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиб, ўз иш фаолиятини тўла олиб бормоқда.

Шунингдек, тумандаги қабулхона томонидан маҳаллаларга борган ҳолда, секторлар раҳбарлари билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида сайёр қабуллар ташкил этилиб тадбиркор ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларнинг мавжуд муаммо ва масалаларини ўрганиб, ижросини таъминлаш бўйича амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, туманимизга чет эл инвестицияларини олиб кирмоқчи бўлаётган, инвестиция жалб қилиб лойиҳа амалга ошираётган ҳамда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб бораётган инвесторлар билан учрашиб, уларнинг мавжуд ва юзага келаётган муаммоли масалаларини ўрганиш бўйича хам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги қабулхонага ҳамда сайёр қабуллар давомида келиб тушаётган мурожаатларни жойида ижобий ҳал қилишга харакат қилинмоқда шунингдек, хар бир мурожаат kb.business.gov.uz порталига киритилиб, тегишли ташкилотларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилмоқда ҳамда бажарилиши тўлиқ назорат қилинмоқда.

  1. Келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилиши тахлили.

2021 йилнинг 31 декабрь ҳолатига туман қабулхонасига жами 387 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда 400 та масалага тақсимланиб ижрога йўналтирилди. Шундан,

  • 104 таси туман қабулхонасига;
  • 40 таси ўтказилган сайёр қабулларда;
  • 188 таси республика ишонч телефони;
  • 52 таси Бош вазир ўринбосари қабулида;
  • 3 таси business.gov.uz ягона интерактив порталига;

Келиб тушган жами мурожаатлар даража, соҳа ва худуд бўйича қуйидагича тоифаланади. Жумладан,

  1. Даражаси бўйича
  • 351 таси туман;
  • 29 таси вилоят;
  • 19 таси республика;
  1. Соҳалар бўйича
  • 256 таси банк кредити;
  • 34 таси ер;
  • 6 таси рухсатнома лицензия;
  • 1 таси инфратузилма.
  • 11 таси солиқ сохасида;
  • 4 таси суд ҳуқуқ;
  • 87 таси бошқа масалалар;

2021 йил 31 декабрь ҳолатига, келиб тушган жами 400 та масалалардан          400 таси (жамига нисбатан100,0%) кўриб чиқилган.

Шундан,

  • 256 таси банк кредити (64,0 %);
  • 34 таси ер (8,5 %);
  • 6 таси рухсатнома лицензия  ( 1,5%)
  • 11 таси солиқ (2,8 %);
  • 1 таси инфратузилма (0,25%)
  • 4 таси суд ҳуқуқ (1,0%)
  • 87 таси бошқа йўналишдаги (21,7 %) масалалар кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган жами 400 та масалалардан (жамига нисбатан                   100,0%) 238 таси (59,5%) қаноатлантирилган, 162 тасига (40,5%) тушунтириш берилган.

Маълумот ўрнида, жами мурожаатларнинг 152 таси (39,2%) аёллардан келиб тушган мурожаатлардир.

Аёллардан келиб тушган 152 та мурожаатдан тақсимланган 155 та масалаларнинг 155 таси  (100,0 %) кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган жами 155 та масалалардан 111 таси (73,0%) қаноатлантирилган, 44 тасига (28,4%) тушунтириш берилган.

Шунингдек, жами 387 та мурожаатларнинг 167 таси (41,7%)  ёшлардан (16-30 ёш) келиб тушган мурожаатлардир.

Ёшлардан келиб тушган 167 та мурожаатдан тақсимланган 171 та масалалардан  171 таси  (100,0%) кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган масалалардан 112 таси (65,0 %) қаноатлантирилган,  59 тасига (35,0%) тушунтириш берилган.

III. Сайёр қабуллар.

Юқорида таъкидланганидек, бугунги кунда қабулхоналар томонидан жойларга борган ҳолда ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда сайёр қабуллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг  шу кунига қадар қабулхона томонидан жами 23 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди. Ўтказилган қабулларда жами 194 нафар тадбиркорлар иштирок этиб, 43 та мурожаатларда 44 та масаллар кўтарилган масалалар кўтарилган ва уларнинг барчаси кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган 44 та масалалардан, 34 таси (жамига нисбатан77,3%) қаноатлантирилган, 10 таси (22,7%) хуқуқий тушунча берилган.

  1. Тарғибот ишлари.

Ўтказилаётган сайёр қабуллардан ташқари, қабулхоналар томонидан туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ўқув муассасалари, ташкилот ва идораларда Бош вазир қабулхоналари фаолият кўрсатаётганлиги ҳамда тадбиркорларга ва тадбиркорлик қилмоқчи бўлган жисмоний шахслар шунингдек, ёшлар, аёллар, хунармандларга кўмакдош эканлиги мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар жами 144 маротаба шундан, 21 маротаба маҳалла фуқаролар йиғинларида, 4 маротаба 2-сектор биносида, 1 маротаба 4 секторда, 1 маротаба туман МИБ биносида,                   4 маротаба туман хокимлигида,  1 маротаба туман Мусиқа мактабида, 110 маротаба ижтимоий тармоқларда тарғибот ишлари олиб борилди.

  1. Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқилиши бўйича олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар.

Қабулхоналарга келиб тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатларда ижроси таъминланишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ижро учун йўналтирилаётган мурожаатларни белгиланган муддатларда ижроси таъминлаш, мурожаатларнинг ижро муддати тугаётганлиги ёки мурожаатни ижросига белгиланган талаб даражасида эътибор қаратмаётган хокимлик, бошқарма ва ташкилотларга хар бир келиб тушаётган мурожаатга масъулият билан ёндашиш кераклиги, агар шундай ҳолатлар такрорланган тақдирда жиддий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантириш (тақдимнома ва бошқа) хатлари юборилмоқда.

Жумладан, туман қабулхонаси томонидан жорий йил давомида тегишли ташкилот, бошқарма ва худудий хокимликларга жами 11 та огоҳлантириш хатлари, шундан 3 та туман хокимлигига 1 та Микрокредитбанк Андижон вилоят филиали бошқарувчисига, 7 та “Агробанк” АТБ Избоскан филиали бошқарувчиси юборилди. Чиқарилган огоҳлантириш хатларидан 10 таси кўриб чиқилди шундан туман хокимлигининг 2 нафар ходимларига “Хайфсан”, туман Агробанк филилаининг 1 нафар ходимига огоҳлантириш, 5 нафар маъсул ходимларига нисбатан “хайфсан”, 1 нафар ходимига ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиз миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг ПФ-5718 сонли фармонининг 6-бандида қабулхоналар томонидан секторлар ва худудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни хар чоракда халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиши ва ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиши белгилаб қўйилган.

Шунга асосан,  қабулхона томонидан туман халқ депутатлари Кенгашига 2020 йил якунлари бўйича жорий йилнинг январь ойида, 2021 йил 2-чораги якуни  бўйича 1 июль ойида, 2021 йил 3-чораги якунлари  бўйича 2021 йил 5 октябрь куни ахборотлар киритилди. Бунинг натижасида, ўтказилган Кенгаш йиғилишларида киритилган ахборотларга асосан 8 та масъул раҳбарларнинг (5 та банк муассасалари ва 3 та бошқа ташкилотлар) ҳисоботлари эшитилди ва барча ижрочи ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  1. Қабулхоналар хузурида ташкил этилган Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                   5 октябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги 848-сонли қарорига асосан туманда жамоатчилик кенгашлари ташкил этилган.

Жамоатчилик кенгашнинг иш-режалари (йўл харита) ишлаб чиқилган бўлиб, фармон талаблари ҳамда ушбу иш-режа бўйича фаолият олиб бормоқда. Яъни, туманимиздаги  жамоатчилик кенгашида жорий йилнинг шу кунга қадар  6 маротаба йиғилиш ўтказилиб, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммолар шу жумладан, тизимли муаммолар мухокама қилинмоқда.

 

VII. Қўшимча олиб борилаётган амалий ишлар.

Туманимиздаги тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинаётган асбоб-ускуналардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий ишчи гуруҳ билан биргаликда, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарни ишга туширишгача бўлган барча тадбирларни амалга ошириш ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларини мунтазам хал этиш чораларини кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг “Худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш механизми” бўйича 2020 йил 29 сентябрдаги 02-2765-сон топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан Избоскан тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларни тахлил қилиб бориш, уларнинг ҳолати ҳамда натижалари юзасидан ахборот, маълумотларни умумлаштириш бўйича худудларда ишчи гуруҳлар, туманда мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этилди ва хар бир худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар дастурлари хар ойда туман халқ депутатлари Кенгаши йиғилишида муҳокама этилмоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг юқоридаги фармонида ижрочи ташкилотлар хар бир мурожаатни қисқа муддатда (7 кун) қонун талаблари доирасида ўрганиб чиқиши белгиланган.

Эришилган ижобий ишлар билан биргаликда бугунги кунда туманимиздаги айрим мутасадди ташкилотлар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатларда бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли фармонига талабларига риоя этилмасдан кўриб чиқиш муддатларини асоссиз бузиш холатлари хам кузатилмоқда.

Туман хокимлигига 2021 йил давомида жами 56 та мурожаатлар ижро учун йўналтирилган. Шундан 16 таси (28,6%)  қаноатлантирилган, 40 таси (71,4,)га тушинтириш берилган. 12 та (21,4%) мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати бузилган.

2021 йил давомилда қабулхонага тушган  мурожааатларни 256 таси ёки жами мурожаатларнинг 64,0% кредитлар ажратилиши масаласидаги мурожаатларни ташкил қилади.

Жумладан;

1) туман Ҳалқ банк филиалига жорий йил давомида жами 88 та  мурожаатлар ижро учун йўналтирилган. Шундан 40 таси (45,4%)  қаноатлантирган, 48 таси (54,6%) га тушинтириш берилганлигига қарамай      6 та мурожаатларни, 414-sq/21, 417-sq/21, 418-sq/21, 901-ccm/21, 17408-ccm/21, ва 13734-ccm/21-сонли мурожаатларнинг  кўриб чиқиш муддати бузилган.

          2) туман Агро банк филиалига 2021 йил давомида жами 147 та мурожаатлар ижро учун йўналтирилган. Шундан 97 таси (65,9%)  қаноатлантирилган, 50 таси (34,1%)га тушинтириш берилган. 21 та (14,2%) мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати бузилган. Туман Агро банк мутасаддилари ва масъулларининг келиб тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатларда бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндошиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юқоридаги холатлардан кўриниб турибдики банк муаасалари томонидан мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва қаноатлантириш борасида  борилаётган ишлар талаб даражасида олиб борилмаяпди.

Муҳтарам Президентимизнинг юқоридаги фармонининг 6-бандида вилоят, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиши ҳамда ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиши белгиланган.

 Юқоридагилардан келиб чиқган ҳолда Сиздан, ҳурматли Серобиддин Позилжонович, туманимиздаги ҳокимликга ҳамда барча мутасадди ташкилотларга келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ижро этилишига масъулият билан ёндашиши бўйича тегишли топшириқлар берилишида амалий ёрдам кўрсатишингизни шунингдек, Избоскан тумани халқ депутатлари Кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ўтказиладиган йиғилишида  туман ҳокимлигининг масъул ходимлари,  туман Ҳалқ банк, ва Агро банк филиали бошқарувчиларининг юқоридаги фармон ва мурожаатларнинг ижроси бўйича ҳисоботлари эшитилиши мақсадга мувофиқ эканлигини билдираман.

Избоскан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан  қабулхона мудири У.Баитовнинг ахборотини муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши

                                           Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Избоскан туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан қабулхона мудири У.Баитовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Избоскан туманидаги Ўзбекистон  Республикаси Бош Вазирининг қабулхонаси мудири (У.Баитов):

— Тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларнинг муаммо ва ташвишларини ўрганишни ва жойида ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишларни самарасини янада ошириш бўйича керакли чора-тадбирларни амалга ошириш;

— Муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар билан тизимли алоқаларни ўрнатишни янада жадаллаштириш тавсия этилсин.

  1. Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари (С.П.Исмоилов, М.Б.Болтаев, З.М.Рустамов, Л.Қурбонов), туман ҳокимининг соҳалар бўйича барча ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони бажарилиши юзасидан тадбиркорлар ва инвесторларни қабул қилиш туман ҳокимлиги, савдо-саноат палатаси туман бўлими, туман инвестициялар ва савдо, адлия, қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва кадастр бўлимлари, туман давлат солиқ инспекцияси  ва тижорат банклари билан биргаликда доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этилсин.
  2. Избоскан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Н.Жўраев;

— Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида жисмоний ва юридик шахсга ўз бизнесини бошлаши учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит, тадбиркорга ер майдонлари ажратилишида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.

  1. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва идора рахбарларига Тадбиркорлик субъекларини қўллаб-қувватлаш хамда уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоли масалаларини хал қилиш топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислохатларини амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Избоскан тумани Адлия бўлими бошлиғи К.Амановнинг 4-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415 сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ҳар чоракда тегишлича туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборот тақдим этиши белгиланган.

Шунга кўра, Избоскан туман адлия бўлими томонидан 2021 йил давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича қуйида ишлар амалга оширилди. Хусусан,

ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш:

Бўлим томонидан 2021 йил ўтган давр мобайнида 13 та (4 та туман ҳокимлигига, 2 таълим муассасига, 1 та тиббиёт бирлашмасига, 2 та Давлат кадастр Агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Избоскан туман бўлимига, 1 та Солиқ идорасига ва 2 та бошқа идораларга) қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6243 сон Фармони ижросини амалда қўлланилиши юзасидан ваколатли идороларга берилган ҳуқий маслаҳатни мисол қилиб келтириш мумкин.

Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

Бўлим томонидан туманда фаолият юритиб келаётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ташкиллаштирилиши 15 маротаба мониторинг ўтказилиб, 6 та таҳлилий материал тайёрланди, шу билан дирга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 83 та тақдимнома, 24 та маъмурий таклиф, 30 та огоҳнома киритилди. Мониторинглар давомида аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича 4 та таклиф ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

Жорий йил давомида ходимлар томонидан 1 796 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан, 1 248 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган бўлиб, уларнинг 12 таси телевидениеда, 111 таси радиода,

14 та газетада, 1 111 таси ВЕБ сайтларда ўтказилган. Жойларда 516 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилган бўлиб, уларнинг 64 таси давра суҳбатлари, 100 таси семинарлар, 320 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғиботлардир. Уларнинг 298 таси МФЙларда, 58 таси таълим муассасаларда, 42 таси меҳнат жамоаларда, 23 таси бошқа жойларда ўтказилган.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:

Адлия бўлимига 2021 йилда туман ҳокимлиги ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш 5 турдаги норматив тусга эга бўлган қарор лойиҳалари (“Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2021 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги, “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва  иш  топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун  иш ўринларини 2022 йил учун банд қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437 моддаларига асосан 2022 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган юридик шахсларнинг ҳамда жисмоний шахсларнинг ер солиғининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги, “Туманда 2022 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги, “2022 йил учун Андижон вилояти Избоскан туманининг туман бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги) келиб тушаган бўлиб, мазкур қарорлар лойиҳаларига бўлим томонидан ижобий хулоса берилди.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

Бўлим томонидан жорий йилда 20 та ташкилот норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиниб, 1128 та қонунбузилиш аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан таъсир чоралари киритилди. Мавжуд муаммолар юзасидан 25 та таклиф ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун вилоят адлия бошқармасига юборилди.

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида:

Адлия бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан, жорий йилнинг шу кунига қадар бўлимга жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 237 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шулардан 104 таси ариза, 132 таси шикоятлар ташкил қилди.

Бўлим томонидан, келиб тушган жаъми 237 та аризаларнинг 48 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 184 таси қаноатлантирилган ва 5 таси тегишлилигига кўра юборилган. Шунингдек, бўлимга келиб тушга жаъми 132 та шикоятларнинг 92 таси қаноатлантирилган, 38 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 3 таси тегишлилигига кўра юборилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятларни кўриш давомида, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан, фуқаролик судларига 40 та даъво аризалари, тегишли ташкилотларга 16 та тақдимнома, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан 7 та интизомий ва 3 та маъмур таклиф каби назорат ҳужжатлари қўлланилган.

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш соҳасида:

Бўлим томонидан юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назоратини олиб бориш соҳасида 2 маротаба мониторинг тадбирлари олиб борилиб, адлия органлари билан келишмасдан фаолият олиб бораётган 1 нафар юрисконсульт билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш соҳасида:

Бўлим ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича туман миқиёсида

2 маротаба туман ҳокимлиги мажлислар залида ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритаётган биноларида тарғибот тадбирларини ташкиллаштирилиб, тушунтириш ва амалий кўникмалар олиб борилди.

фуқролларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш соҳасида:

Адлия бўлими ходимлари томонидан Чувама “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида истиқомад қилиб келаётган айрим шахсларни шахсига оид ҳужжатларни расмийлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраб йўлланган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, интернат уйида яшаб келаётган 330 нафар ногиронлиги бор аёлларнинг 318 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлиги, 12 нафар истиқомад қилиб келаётган аёлларнинг шахсига оид ҳеч қайдай ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар асосида интернат уйида 1985 йил

31 майдан буён яшаб келаётган 1954 йил 14 сентябрда туғилган Бегматова (Хасанова) Тохтахонга адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда фурололик паспорти расмийлаштирилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 1947 йил 29 ноябрда туғилган аёллар интернат уйида 1997 йил 12 сентябрдан буён яшаб келаётган Афонина Нинага ҳамда Наманган шаҳрида 1963 йил 1 август куни туғилган интернат уйида 1990 йил 20 августдан буён яшаб келган Ахмадалиева Башоратларга адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан Ўзбекистон Республикаси фуқаро ИД картаси (идентификацияловчи ИД-картаси) расмийлаштирилиши таъминланди.

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини такомиллаштириб боришда иштирок этиш соҳасида:

Мазкур вазифа ижроси юзасидан давлат органлари ва такшилотлари 2 маротаба, туман ҳокимлигида ҳар чорак якунида маъмурий тартиб таомилларига риоя этилиш аҳволи ўрганилди.

Маъмурий тартиб тамойилларга зид равишда қабул қилинган маъмурий ҳужжатларини бекор қилиш, ўзгартириш ва мувофиқлаштириш бўйича тегишли кўрсатма ҳамда таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Шунингдек, аҳоли, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари орасида маъмурий тартиб таомиллар соҳасидаги тарғибот тадбирларини амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига асосан амалга оширилган ишлар тўғрисида Избоскан тумани Адлия бўлими бошлиғининг ахборотини муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига асосан амалга оширилган ишлар тўғрисида Избоскан тумани Адлия бўлими бошлиғи К.Амановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. К.Амановга ҳар ойда давлат органлари ва ташкилотларига янгидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга мунтазам етказиб бориш;

— ҳар ойда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

—  Туман ҳокимининг ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш топширилсин.

  1. 3. Туманиимизда ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши таъминлансин;
  2. 4. Тумани  Адлия  бўлими  томонидан  ҳар чоракда амалга оширилган  ишлар  натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш топширилсин.
  3. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг Суд хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

 

Избоскан тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан хуқуқбузарликлар профилактикаси сохасида 2021 йил 12 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи М.Б.Болтаевнинг хисоботи ҳам тингланди.

 

Хурматли депутатлар, Избоскан тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари томонидан 2021 йил 12 ойи давомида туман худудида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни химоя қилишда, қонун устворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш хамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш мақсадида бир қатор тадбирларни амалга оширилди, жумладан хафтанинг хар пайшанба кунлари туман ҳудудида 52 маротаба “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирларини белгиланган режа асосида ўтказилди.

Туман худудида 2021 йил 12 ойида 346 та (2020 й 191 та) жиноят содир этилиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 155 тага ёки 81,2 фоизга ортган. Жиноят қидирув йўналиши бўйича 2021 йил 12 ойида 207 та (2020 й 110 та) жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 97 тага ёки 88,2 фоизга ортиб кетишига йўл қўйилган.

Жиноятларнинг турлари бўйича, жумладан  безорилик 0 дан 6 га, 6 тага талончилик 0 дан 7 га 7 тага босқинчилик 0 дан 2 га 2 тага, жабрланувчи халок бўлган йўл транспорт ҳодисаси 8 дан 13 га 5 тага ортиб кетган. Юқоридаги тахлиллардан келиб чиқиб сектор ва маҳаллалар кесимида жабирланувчи халок бўлган йўл транспорт ходисалари, талончилик ва безорилик жиноятларини олдини олиш борасида мақсадли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва сектор рахбарлари томонидан тасдиқланди. Жиноят содир этилган маҳалла фуқаролар йиғинларида сектор рахбарлари иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилиб, жиноят содир этилишига сабаб бўлган омиллар ўрганилиб, бартараф этиш чораларини кўриш учун мақсадли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари “Ички ишлар органлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг моддаларида кўрсатиб ўтилган “Очиқлик ва шаффофлик принципи” ва “Ички ишлар органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан хамкорлиги”ни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги 2896-сонли “Ички ишлар органларининг хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ 2021 йил
12 ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан 63 та махаллаларда профилактика инспекторлари томонидан хисобот йиғилишлари тўлиқ ўтказилиб, “эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги” ҳақида қарорлар қабул қилинди.

Юкоридаги тадбирлар ва кунлик иш давомида ходимлар томонидан туман ИИБга ва жойлардаги ТП ларига тунги вақтларда бемақсад юрган, жиноят ёки хукукбузарлик содир этиши мумкин бўлган ёки ҳуқуқбузарлик содир этган 9784 нафар шахслар олиб келиниб, шахси аниқланиб, содир этилиб очилмай қолган жиноятларга алоқаси бор-йўқлигини текшириш мақсадида 4580 нафар шахсларини бармоқ излари олиниб вилоят ИИБ ЭКБга юборилди. Шунингдек 9406 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

— фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, уларни тарбиялаш, таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаган ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан 119 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

— Махаллаларда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида паспорт тизими қоидаларига амал қилиниши юзасидан текширилди ва паспорт тизими қоидаларини бузган 633 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддасига асосан маъмурий баённомалар тузилди.

— туман ИИБда жами 1578 нафар шахслар профилактик хисобларда туради, шундан 104 (1 нафари вояга етмаганлар) нафари муқаддам судланганлар,
301 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, 76 нафар гиёҳвандлар,
31 нафар руҳий касаллар ва 1066 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлар.

— Маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчи 49 нафар шахслардан                   2021 йил 12 ойи давомида 43 нафар шахсларга маъмурий назорат ўрнатилган шундан. 2021 йил 12 ойи якунида 13 нафар шахснинг маъмурий назорат муддати тугаганлиги сабабли юритувдан тўхтатилди. Ҳозирги кунда 30 нафар шахслар маъмурий назортда турибди.

— туман тиббиёт ҳисобида турувчи 302 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслардан 110 нафари мажбурий тартибда даволаниш учун даволаниш муассасаларига жойлаштирилди.

— Профилактика инспекторлари томонидан жами 2244 та мурожаатлар кўриб чиқилиб ижроси таъминланди. Шундан 1234 таси Ш-1 695 таси Шакл-2 журналидан, 315 таси жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини рўйхатга олиш журналидан, 315 таси Ўзбекистон Республикасининг виртуал қабулхоналаридан келган мурожаатлар.

— пробация хисобида турган ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларига хукм килинган махкумлардан меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 71 нафари жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

— 2021 йил 12 ой давомида 44 нафар шахслар жазони ижро этиш муассасаларида озод этилганлиги, уларнинг келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида туман бандликка кўмаклашувчи марказ ходимлари билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича маҳаллий хокимликка, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга ва бошқа тегишли идораларга 12 та тақдимномалар киритилди.

Таълим муассасалари, корхона ва ташкилот ҳамда ахоли ўртасида 5379 та учрашув ва давра сухбатлари ўтказилди.

Жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича оммавий ахборот воситаларида 31 маротаба чикишлар ташкил қилинди.

Тумандаги 53 та мактаб, 4 та ДИМИ ва 2 та касб хунар мактабларида профилактика инспекторлари ҳамда махалла фуқаролар йиғинлари раислари ўзлари учун ажратилган хизмат хоналарида кунлик хизмат фаолиятини эрталаб соат 07:30дан 10:00 га қадар олиб бориши тўлиқ ташкил қилинди ва кунлик “Давомат” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Туман худудида яшовчи 137 нафар якка ёлғиз яшовчи фуқароларни холидан хабар олиш учун, уларга профилактика инспекторлари бириктирилди. Ушбу фуқароларни яшаш шароитлари мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда.

Туман худудида 192 та шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб яшовчи оилалар аниқланиб, шундан 163 таси ФХДЁ органлари томонидан қонуний расмийлаштириш чоралари кўрилиб, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Келгусида туман худудида жиноятларни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 8 январ кунги 15-сон “Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорини аҳоли ўртасида тарғиботини кучайтириш, ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламларига моддий ва маънавий кўмак бериш учун сектор ва маҳалла тизимида ташкил қилинган 16 та корхона ва ташкилотларни ходимларидан иборат гуруҳларни фаолиятини кучайтириш, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича туман идоралараро” комиссияси таркибидаги ташкилот ва муассаса рахбарларини масъулиятини ошириш, содир этилган жиноятларни махалла кесимларида мунтазам равишда ахоли орасида муҳокама қилиб бориш, амалга оширилаётган профилактик ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш, суд органлари билан келишилган холда сайёр суд мажлисларини жойларда ташкил қилиш ва тунги хизматга жалб қилинган ходимларни масъулиятини ошириш ва назоратни кучайтириш, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жамоатчилик назорат масканларига кўча кесимидажамоатчиларни жалб қилиш, “Хаж” ва “Умра” зиёратига бориш истагини билдирган номзодларни маҳаллаларда махсус хисоблардан чиқарилган шахсларга мураббий сифатида бириктириш, Ёшлар Иттифоқини жойлардаги етакчилари билан профилактика инспекторларини ҳамкорлигини ташкиллаштириш ва уларга манзилли йўналишларни бериб, улар имкониятидан унумли фойдалиниш мақсадга мувофиқ бўлади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши шуни таъкидлайдики, Избоскан туманида ички ишлар органлари томонидан аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, ҳаётий муҳим масалаларда бир қатор ишлар амалга оширилиб ижобий натижалар қайд этилган. Кун тартибидаги масала “Избоскан тумани ИИБ бошлиғи М.Б.Болтаевнинг Избоскан тумани ИИБда 2021 йил 12 ой якуни юзасидан маъруза”си муҳокама қилиниб халқ депутатлари туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

 

  1. Избоскан тумани ИИБ бошлиғи М.Б.Болтаевнинг «2021 йил 12 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотларига:

— «Жиноят ўчоқ»ларига барҳам бериш мақсадида, «Хавфсиз хонадон» ва «Хавфсиз ҳовли» тизими асосида тумандаги 4 та сектор кесимида аҳолининг ижтимоий ва маҳалладаги инфратузилмадаги муаммоларини ҳал этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилсин;

— Туманда жиноятчиликни жиловлаш бўйича 4 та сектор раҳбарлари томонидан қўшимча чора-тадбирларнинг «йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилсин;

— Туманнинг 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда криминоген вазияти оғир ҳисобланган маҳалларда нотинч оилалар, ўзаро келишаолмаётган қўни-қўшнилар билан ишлаш бўйича «ижтимоий профилактика» тизими амалиётга татбиқ этилсин;

— Туманнинг ҳар бир секторлар кесимида «Хавфсиз хонадон» ва «Хавфсиз ҳовли» тизими асосида ишлаб чиқилган дастурлар асосида тумандаги нотинч, ажрашган, ажрим ёқасига келган, ноқонуний никоҳда яшовчи оилалар, гиёҳванд, спиртли ичимликка ружу қўйган ва руҳий касаллар билан манзилли профилактик ишлар амалга оширилсин;

— Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш учун фуқароларга қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишида жавобгарлилик сингдирилсин;

— Масъул идора ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда вояга етмаганлар, ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни мунтазам таҳлил қилиш асосида уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини аниқлаб, уларга тўлиқ бархам беришга қаратилган мақсадли чоралар кўрилсин;

— Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали қонунга итоаткор бўлишларига эришиш, ўзгалар ҳуқуқларига ҳурмат билан қараш муҳити шакллантирилсин;

— Жиноятлар сони ошган ҳар бир маҳаллада содир этилишига имкон берган асл сабаб ва шарт-шароитларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, келгусида уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилсин ҳамда криминоген вазиятдан келиб чиқиб, куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланиши таъминлансин;

— Жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика қилишда аввало маҳаллалар кесимида ажратиб олинган жиноят содир этишга мойил шахслар билан яқиндан ишлаш, уларни қийнаётган кундалик муаммоларни тизимли бартараф этилсин, уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиб борилсин;

— Хорижга чиқаётган фуқаролар билан ишлаш тизимини самарадорлигини ошириш ва уларнинг бегона оқимлар таъсирига тушишининг олдини олиш вазифаси юклатилсин.

— Илгари судланган, сурункали алкоголизмга чалинган ва маиший турмушда ҳуқуқни бузишлар содир этишга мойил бўлган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш юзасидан тизимли иш ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

  1. Избоскан тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи (М.Б.Болтаев)га:

— Профилактика инспекторларининг ўз ҳудудларида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик тўғрисида, шунингдек, бедарак йўқолганлар, қидирувдагилар ҳақида маҳалла раисига кунлик ҳамда фуқаролар йиғинига ойлик хисобот беришини доимий таъминлансин;

— Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамиятда қонунийликни таъминлашдаги профилактик чора-тадбирларининг ролини янги босқичга кўтариш чоралари кўрилсин;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрь кунги 565-сонли Қарори асосида содир этилган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида мунтазам муҳокамалар ўтказиб борилсин ҳамда бунинг натижасида аҳолининг кенг қатламига тарбиявий таъсир кўрсатиш ва шу орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилсин, бунда интернет нашрлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари имкониятларидан тўлақонли фойдаланилсин;

— Жиноятчилик ошган ҳудудларда фуқаролар қабулларини режалаштирилсин. Бунда аҳолининг иш билан банд бўлмаган, оиласи нотинч, муқаддам судланган шахслар иштироки таъминлансин;

— Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, ташқаридан кириб келаётган тубан «оммавий маданият»нинг турли иллатлари хавфи ва зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш мақсадида, четдан кириб келаётган босма нашрлар, аудио-видео материаллари, телекўрсатувлар, интернет сайтларини мунтазам равишда тафтишдан ўтказиб турилиши ташкил этилиб, аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилсин.

— Оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган жиноятлар сони ортганлигини инобатга олган ҳолда содир этган шахсларнинг рўйхати тузилиб, уларнинг ҳар бири билан суҳбатлар ўтказиб борилиши ташкиллаштирилсин.

— Йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш борасидаги фаолиятни танқидий кўриб чиқиб, ушбу ҳодисалдарнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва амалга оширилсин;

 

— Туман ИИБ ЙҲХБ бўлими билан 2018-2022 йилларга мўлжалланган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясида кўрсатилган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши таъминласин;

— Туман Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда гиёхвандлик ва сурункали алкоголизмга чалинган ҳамда рухий тажовузкор шахсларни мажбурий-даволашга юбориш бўйича фаолият кучайтирилсин.

  1. Туман «Пахтакор» газеталари тахририяти (М.Мирзаабдуллаев)га:

«Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» рукни остида амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказилсин;

Ҳар бир содир этилаётган жиноят чуқур тахлил этилиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, имкон берган шарт-шароитлар жамоатчилик орасида мухокама этилиб, келгусида мазкур ҳолатларни такрорланишини олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилансин ва ижтимоий тармоқларида тўлиқ ёритиб борилсин.

  1. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

Избоскан туманлараро Иқтисодий суди раиси Р.Асқаров “Избоскан  туманлараро Иқтисодий судининг 2-ярим йилликда амалга оширган иш фаолияти тўғрисида”ги ахборотида қуйидагиларни айтиб ўтди:

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг судлар фаолияти бўйича билдирилган фикрларига эътибор берадиган бўлсак, фуқароларимиз таянчи, адолат қўрғони ҳисобланган одил судловни амалга оширувчи тизим кечаги кун билан яшаши мумкин эмаслигини, ишимизга теран кўз билан назар солишимиз шартлигини, фаолиятимизни синчиковлик билан танқидий кўриб чиқишимизни, адолат, холислик ҳамда шаффофликни таъминлашимизни давр тақозо этаётганлигини юракдан хис қилдик.

Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда Тараққиёт стратегиясида юртбошимиз суднинг чинакам мустақиллигини таъминлашни алоҳида устивор йўналиш этиб белгилаб берди. Ана шу устувор вазифаларга эришиш учун Бош Қомусимизга, амалдаги процессуал кодексларга ҳамда моддий ҳуқуқ нормаларига ўзгартиришлар киритилди. Бунинг маҳсулини барчаларингиз шоҳиди бўлиб турибсизлар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига кўра, суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида тегишли халқ депутатлари Кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади деб белгиланган.

Шу ўринда статистик маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил давомида жами 1203 та ариза ва даьво аризалар кўриб ҳал этилган.

Шундан Избоскан туманида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларига нисбатан 453 та даъво ариза (ариза)лар келиб тушган. Ушбу давр мобайнида 455 та иқтисодий иш кўриб чиқилган (2 та иқтисодий иш қолдиқ бўлиб ўтган) бўлиб, шундан 447 таси даъво ариза тартибида, 6 таси суд буйруғи бериш тартибидаги ишлар кўриб чиқилган.

Келиб тушган (ариза) даъво аризалардан 21 таси қайтарилган, 6 таси қабул қилиш рад этилган, 15 таси қаноатлантириш рад этилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 24 таси бошқа судга юборилган, 1 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 1 таси бўйича келишув битими тасдиқланган, 116 таси қисман қаноатлантирилган, 268 та тўлиқ қаноатлантирилган, шундан, 28 таси бўйича қарздор корхоналар банкрот деб эътироф этилган.

2021 йил давомида кўрилган жами иқтисодий ишлар бўйича Республика бюджетига 172 264 934 (Бир юз етмиш икки миллион икки юз олтмиш тўрт минг тўққиз юз ўттиз тўрт) сўм ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 1 913 397 198 (Бир миллиарт тўққиз юз ўн уч миллион уч юз тўқсон етти минг бир юз тўқсон саккиз) сўм давлат божи ундирилиши белгиланди.

Мазкур ишларнинг иш туркуми бўйича таҳлил қилинганда, атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан 2 та, банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш бўйича 126 та, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 30 та, ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар юзасидан 1 та, ижара шартномаси юзасидан 2 та, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 19 та, контрактация шартномаси юзасидан 13 та, корпоратив низолар юзасидан 3 та, кредит шартномаси юзасидан 31 та, лизинг шартномаси юзасидан 14 та, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан 89 та, молиявий жарима қўллаш бўйича 4 та, назорат ваколатига эга бўлган органлар томонидан низосиз тартибда ундирилган маблағни бюджетдан қайтариб олиб бериш юзасидан 3 та, олди-сотди шартномаси юзасидан 1 та, пудрат шартномаси юзасидан 6 та, суғурта шартномаси юзасидан 3 та, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш юзасидан 1 та, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 92 та, бошқа асослар бўйича 12 та, бошқа шартномалар бўйича 2 та даъво ариза (ариза)лар кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган ишлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидаги қонун талаблари бузилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.

Мазкур Кодекснинг 273-моддасига асосан, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.

Бироқ, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ хисоботи бўйича давлат солиқ хизмати органига белгиланган муддат ичида ҳисобот тақдим этмаганлиги сабабли хўжалик юритувчи субъектларнинг хисоб рақамлари хисобот тақдим этилгунга қадарли ёпилган.

Шунингдек, кредит шартномаси бўйича эса хўжалик юритувчи субъектлар шартнома шартларига риоя қилмасдан кредит қарздорликларини тўламасдан келганлиги сабабли қуйидаги қонун талабларини мунтазам равишда бузиб келишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

ФКнинг 280-моддаси 1-қисмига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Гаров тўғрисидаги Қонунини 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.

Ҳудди шу каби пудрат шартномаси, коммунал ва бошқа хизмат кўрсатиш шартномалари, маҳсулот етказиб бериш шартномалари ҳамда бошқа турдаги шартномалар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар риоя қилмасдан келаётганлигини кузатишимиз мумкин.

Бунинг натижасида келиб тушган даъво ариза (ариза)лар бўйича жами           18.411.581.263 (Ўн саккиз миллиарт тўрт юз ўн бир миллион беш юз саксон бир минг икки юз олтмиш уч) сўм асосий қарздорликни жавобгарлардан даъвогарлар ҳисобига ундириш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинди.

Избоскан туманлараро иқтисодий судида хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқароларнинг қонуний мурожаат, ариза ва шикоятларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқишни ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида, тегишли амалиёт йўлга қўйилган.

Избоскан туманлараро иқтисодий судининг хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, аризалар, даъво аризаларини талаб даражасида қайд этиш, суд раҳбарияти томонидан имзоланган суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда тегишли жойларга юбориш билан боғлиқ фаолияти “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Олий суднинг тегишли Раёсат қарори билан белгиланган қоидалар, тадбирлар ва вазифаларга қатъий амал қилган этган ҳолда амалга оширилиши белгилаб олинган.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан 2021 йилда суд идорасида 32 та, ташкил этилган сайёр қабулларда 23 та, халқ қабулхоналарида 4 та жами 59 та жисмоний ва юридик шахслар иқтисодий судлар раҳбариятининг шахсий қабулида бўлган.

Мурожаатларнинг барчаси оғзаки шаклда берилган мурожаатларни ташкил этган. Мурожаатчиларга оғзаки тушунтиришлар берилиб, бу ҳақда шахсий қабул бўйича юритиладиган китобга тегишли қайдлар киритилган.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда виртуал қабулхонаси орқали фуқаролардан келиб тушган 17 та мурожаатлар ҳал этилиши учун судга юброрилган. Мазкур мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, тегишли жавоблар берилди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда виртуал қабулхонаси орқали фуқаролардан келиб тушган 17 та мурожаатлар ҳал этилиши учун судга юборилган. Шундан 4 таси Избоскан туманида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъэктлари вакиллари бўлиб, биринчиси Избоскан туманидаги “Чувама замини” фермер хўжалиги рахбари Ш.Алимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2021 йил 4 март куни фермер хўжалиги билан “Соҳиб омад баракаси” масъулияти чекланган жамияти (кластери) ўртасида контрактация шартномаси тузилганлигини билдириб, шартнома бўйича “Соҳиб омад баракаси” масъулияти чекланган жамияти ҳақдорликни ундирилишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатга аниқлик киритиш учун мурожаатчи билан суд идорасида қабул ўтказилди ва “Соҳиб омад баракаси” масъулияти чекланган жамияти Қўрғонтепа туманида жойлашганлиги аниқланиб, ушбу низо Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилганлиги ва бошқа масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Иккинчиси, Избоскан туман Чувама ҚФЙ Қум кўча кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Қ.Турғунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2021 йил 11 апрель куни “Beeline” компанияси билан тузилган шартнома бир томонлама бекор қилинганлигини билдирган. Мурожаатчи билан боғланиб ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учинчиси, Избоскан туманидаги “Жўраев пилла миришкори” фермер хўжалиги рахбари Ж.Дехқонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига 2021 йил 12 июль куни Избоскан туман ҳокимлиги ўртасида ер ижара шартномаси тузилганлигини, 2016 йилда ўзининг аризасига кўра ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига олинганлигини билдириб, ушбу ер майдонида бозор қурилиши белгиланганлиги сабабли ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига топширилиши керак деб айтилганлиги сабабли захирага топширилганлигини, лекин бу ерда шу кунга қадарли ҳам бозор қурилмаганлигини, алдаб ер майдонини захирага топширтиришганлигини баён қилди.

Мурожаатчи билан шахсан суҳбат ўтказилиб, мазкур низо юзасидан Андижон туманлараро маъмурий судига мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мазкур мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб, тегишли жавоблар берилди.

Суд амалиёти ва статистикасини таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар аксарият ҳолатларда шартнома интизомини бузиш, яъни етказиб берилган товарлар (хизматлар ва бажарилган ишлар) ҳақини тўламаслик, шунингдек товарлар (хизматлар ва ишларни бажариш) ни етказиб бермасликдан келиб чиқмоқда.

Маъмурий ҳуқуқий муносабатларда эса хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига оғишмасдан фаолиятини ташкил этишда камчиликларга, айрим ҳолатларда эса жиддий кўринишда бузишаётганлиги низони келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан жами кўрилган 1160 та даъво тартибидаги иқтисодий ишларнинг 693 таси сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этилган бўлиб, бу судда кўрилган жами ишларнинг 59,7 фоизини ташкил этади.

Сайёр суд мажлислари туман ҳокимликлари, туман давлат солиқ инспекциялари, жавобгарлар жойлашган жойдаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари биноларида шунингдек, таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар биноларида ўтказилиб, сайёр суд мажлсиларидан сўнг суд процесси иштирокчиларига суд томонидан қабул қилинган суд ҳужжатининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб берилмоқда.

Учрашувларда туман ҳокимлиги, прокуратура, солиқ, ички ишлар органлари, ҚФЙ ва МФЙлар, хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассалар мутассади ходимларининг иштироки таъминланиб, улар билан ҳамкорликда кенг қамровли учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман судлари судялари билан ҳамкорликда Андижон вилоят суди томонидан                    2021 йил 24 мартда тасдиқланган “Андижон вилоят суди, туманлараро, туман ва шаҳар судлари раислари томонидан 2021 йил 27 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 144-бандининг ижроси юзасидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никохдан ажрашиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳалла (олис қишлоқ)ларда ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабуллар режаси” асосида Избоскан туманидаги “Марказ”, “Туячи”, “Шинам”, “Тўрткўл”, “Қўшкўприк”, “Даминбойчек”, “Бархаёт” ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғини биноларида фуқаролар, маҳалла фаоллари ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ва сайёр учрашувлар ўтказилди.

Иқтисодий процессуал қонунчилигига кўра иқтисодий судда суд ишларини юритиш вазифаларидан бири иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборатдир. Бу борада ҳуқуқий тарғибот ва иқтисодий низолар кўрилаётганда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан суд таъсир чораларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан ҳуқуқий тарғибот соҳасида жами 42 та, хусусан ОАВда 11 та, оғзаки 31 та чиқишлар ташкил қилинди.

Иқтисодий низолар кўрилаётганда аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан 1 та маьмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида, моддий жавобгарликка тортиш ҳақида 4 та,   интизомий чорага тортиш ҳақида 10 та ва 16 та бошқа таъсир чоралари ҳақидаги суд таъсир чоралари қўлланилиб, барча хусусий ажримларнинг ижроси тўлиқ таъминланган ҳолда, айбдор шахсларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Жумладан, 2021 йил 22 июнь куни даъвогар Избоскан туман давлат солиқ инспекцияси, қарздор- «Яккатут мукром» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича «Яккатут мукром» фермер хўжалиги масъул мансабдор шахсларини ҳатти-ҳаракатларида жиноят содир этганлик факти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш йўли билан аниқлаш ва қонуний бахо бериш учун Избоскан туман прокуратурасига ҳусусий ажрим юборилди.

Шунингдек, 2021 йил 16 февраль куни даъвогар — Избоскан йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, жавобгар —  Избоскан Транспорт касб-ҳунар коллежи ҳисобдан 4.642.146 сўм асосий қарз, 2.321.073 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича иқтисодий иш бўйича Избоскан туман 2-сон касб ҳунар мактабининг масъул мансабдор шахсларига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича ҳусусий ажрим чиқарилди.

Избоскан туман 2-сон касб ҳунар мактаби директорининг 2021 йил 9 март кунги буйруғи билан  2-сон касб ҳунар мактабининг ҳисобчиси А.Ҳакимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддаси 1-қисмига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Зеро, хусусий ажримнинг чиқарилиш мақсади қонунчиликнинг бузилишига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва процесс иштирокчиларини ҳуқуқий тарбиялаш хисобланади.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил мобайнида қонун ҳужжатларини, Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан асосли таклифлар берилган.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди томонидан одил судловни амалга ошириш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан бевосита юзма-юз очиқ мулоқот шаклларини кенгайтириб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, унинг ижроси таъминланиб келинмоқда.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари сўнгги пайтларда юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари шуни кўрсатадики, суд тизими аввалгидек жазоловчи орган эмас балки, аҳолига айниқса тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органга айланаётганлиги эътиборга молик ҳолат ҳисобланади.

Бу борада судлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4818-сон Қарори ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, мазкур ПҚ-4818-сонли қарорнинг 3-бандида, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш; 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш; 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш; 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш; 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш; 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш белгиланган.

Қарор ижроси бўйича 2021 йил давомида апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш, суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Барча судларда суд мажлислари тарафларнинг илтимосномалари ва суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг розилиги билан, аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда, қайд этиб борилади ва суд мажлиси баённомалари ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

Бундан ташқари, суд қарорлари тарафларга электрон тарзда, уларнинг илтимосномалари бўйича эса, қоғоз шаклида тақдим этилиш, мобил дастур орқали суд мажлисларида масофадан туриб, яъни суд биносига келмасдан видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконияти яратилди.

Яратиладиган мазкур имкониятлар суд мажлисида иштирок этувчи тарафларга қўшимча афзалликлар яратади. Суд биноларига келиб-кетиш учун сарфланадиган харажатларни камайтиради. Шунингдек, фуқароларнинг вақти тежалади ва судга мурожаат қилиш тартиби осонлашади.

Избоскан туманлараро иқтисодий суди– одил судловни фақат қонунга ва адолат тамойилларига таянган ҳолда, ҳалол, холис, адолатли, тенглик асосида ҳамда шаффоф ўтказмоқда, қонун устуворлигини таъминлаш учун бутун куч-ғайратимизни сарфламоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан судлар фаолиятига оид ахборотни эшитиш амалиётининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-104-1-V-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш, суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Избоскан туманлараро Иқтисодий суди раиси Р.Асқаровнинг “Избоскан туманлараро Иқтисодий судининг 2-ярим йилликда амалга оширган иш фаолияти тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Н.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, мутасадди бўлинмалар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига:

бир ойда камида бир марта жойларда судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш, сайёр судлар мажлислари давомида аҳолининг эътиборини жалб қилган ҳолда, уларга ўз ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида, янги қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари бўйича ва қонунга итоаткорлик, шу билан бирга, қонунчиликка биноан белгилаб қўйилган талабларга риоя қилмаслик оқибатлари ҳақида хабардор қилиб бориш;

“Менинг судьям-менинг маҳаллам дастури” асосида маҳаллаларда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга ошириш;

одил судлов самарадорлигини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалда тўлиқ ҳимоя қилиш борасида Избоскан туманлараро Иқтисодий судига яқиндан амалий ёрдамлар кўрсатиш вазифалари юклатилсин.

  1. 3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Н.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи, мутасадди бўлинмалар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига:

мазкур қарорда берилган топшириқлар ижроси юзасидан барча мутасадди идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳар чорак якунида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот берсин.

  1. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Избоскан туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашишбўйича доимий комиссияси А.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

 

Избоскан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҲИСОБОТда қуйидагиларга тўхталинди:

 

  1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш:

Избоскан туманида аҳолининг 49 фоизини, яъни 120 минг зиёдроғини хотин-қизлар ташкил қилади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустахкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали хотин-қизларимиз уй шароитида бандлигини таъминлаш соҳасида Юртбошимиз томонидан кенг имкониятлар эшиги очиб берилди, бу борада қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг                             8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон Қарори ҳамда 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли Қарорлари асосида жорий йилда “Аёллар дафтари”га 1 ва 2- босқичда жами 5046 нафар 30 ёшдан ошган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар 9-тоифа асосида рўйхатга киритилиб, уларга тегишли тартибда ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, 1 ва 2-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган 5046 нафар хотин-қизларнинг 1433 нафари мақбул ишларга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди, 269 нафар ишсиз хотин-қизларимиз бепул касб-ҳунарга ўқитилди, 579 нафар аёлларга дехқончилик қилишлари учун 10-сотихдан ер ажратиб берилди. 818 нафар аёллар тадбиркорлик сохасига ўқитилиб, уларга имтиёзли кредитлар ажратилди ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган 650 нафар, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 329 нафар, 1-2 гурух ногиронлиги бўлган 229 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. 606 нафар тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга соғлигини тиклаш учун моддий ёрдамлар кўрсатилди. 32 нафар аёлларга ҳуқуқий, 43 нафарига психологик ёрдамлар берилди.

“Аёллар дафтари” бўйича – йил бошига “Аёллар дафтари” жамғармасида 744,8 млн.сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, 17 декабрь кун ҳолатига жамғарма ҳисоб рақамига жами 805,3 млн.сўм маблағлар тушган, шундан маҳаллий бюджет даромадларининг ортириб бажарилган қисми хисобидан 15 фоиз миқдорида 358,8 млн.сўм ҳамда Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими томонидан ундирилган жарима маблағлари ҳисобидан жамғарма ҳисоб рақамига 446,5 млн.сўм маблағлар ўтказиб берилган.

 

“Аёллар дафтари” жамғармасида йил бошидаги қолдиқ маблағларни қўшиб ҳисоблаганда жами 1 млрд. 550,1 млн.сўм маблағлар шакллантирилган.

Жамғарма ҳисобидаги маблағлардан дафтарга киритилган фуқароларни моддий ҳолатини яхшилаш учун 1 млрд. 473 млн.сўм маблағлар сарфланган.

Жумладан:

— оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган 241 нафар хотин-қизларга соғлигини тиклаш учун 629,5 млн.сўм маблағ моддий ёрдам сифатида ажратилди. (Масалан: Тўрткўл МФЙда яшовчи, 3 нафар вояга етмаган қиз фарзанди бўлган фуқаро Исомитдинова Қаноатхон бир неча йиллардан буён жигар церрози билан оғриб келган ва ушбу касаллик ривожланиб, охирги босқичида эканлиги сабабли бу фуқарони Хиндистон давлатида жаррохлик операциясини амалга ошириши учун 24.5 млн сўм маблағ ажратиб берилди)

54 нафар ногирон ва ногирон фарзанди бўлган хотин-қизларга уй шароитида мехнат фаолияти енгиллаштириш мақсадида 114,5 млн.сўм маблағ ажратилди. Хусусан 20 нафар аёлларга тикув машинкаси, 29 нафарига духобка, 5 нафарига кир ювиш машинаси берилди.

— шунингдек, 2 нафар кўп болали аёлларга 20.0 млн сўм маблағ ажралитилиб, хонадонида иссиқхона ташкил этилди ва шахсий томорқасида даромад топиши учун шароит яратиб берилди.

50 нафар кам таъминланган аёлларга 50 млн. сўм маблағ ажратилиб, парранда етказиб берилди.

165 нафар кам таъминланган, ногирон ва ногирон фарзанди бўлган хотин-қизларга 15 млн.сўм маблағ ажратилиб, 45 тонна кўмир махсулоти етказиб берилди.

— “Аёллар дафтари”га киритилган, турмушидан ажрашиб, вояга етмаган фарзандлари билан ижара уйда яшаб келаётган 6 нафар хотин-қизларга турар жой ижараси тўловлари учун 14,3 млн.сўм маблағ ажратиб берилди. (Масалан: турмушидан ажрашган Иттифоқ МФЙ фуқароси Расулова Гулсанам 4 нафар вояга етмаган фарзанди билан ижарада яшаб келади. Оилавий шароити оғир. Бу фуқарога ижрага тўлови учун 3.2 млн сўм маблағ ўтказиб берилди).

— Электр энергия ҳамда табиий газ истеъмолидан бўлган қарздорликларни бартараф этиш учун 6 нафар ногиронлиги бўлган аёлларга 5,8 млн.сўм маблағ шартнома асосида тегишли тартибда корхона хисоб рақамига ўтказиб берилди; (Масалан: Умарова Шахзода Янгиавлод МФЙда яшайди. Ўзи ва фарзанди ногирон. Бу фуқарога электр энергиядан бўлган 1 млн 13 минг сўмлик қарздорлиги тўлаб берилди)

— Жорий йилда биринчи ва иккинчи босқичда “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган боқувчисини йўқотган, ногирон ва ногирон фарзандлари бўлган 1041 нафар аёлларга 624 млн.сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

 

2022 йил 5 январь кунидан бошлаб туманимизда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди. Тумандаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 30 ёшдан ошган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш бўйича алохида ишчи гурухлари тузилди ва ишчи гурухлари томонидан хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 29 декабрь кунги 8-сон баённомасида “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражаси (Тоифалари) сони 3 тага қисқартирилиб, жами 6 та этиб белгиланди. Жумладан

1-тоифа: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, бироқ даромад манбаига эга бўлмаган хотин-қизлар);

2-тоифа:  тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар (бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар);

3-тоифа: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар);

4-тоифа: ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар);

5-тоифа: нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизлар (доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар);

6-тоифа: қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар)

Бугунги кунда ишчи гурухлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизлар бўйича индивидуал анкеталар тўлдирилмоқда. 2022 йил якунига қадар туманда 4.5 мингдан зиёд хотин-қизларга “Аёллар дафтари”га киритиш орқали уларни муаммоларини хал этилиши режалаштирилмоқда.

 

  1. Ажримларни олдини олиш:

Избоскан туманида оилаларни мустахкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш борасида хамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот ва профилактика тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошидаги “Оилавий қадриятларни мустахкамлаш”, “Аёллар маслахат кенгаши”, “Фахрийлар ибрати” тузилмалари аъзолари ёрдамида жойларда никох ёшидаги фарзанди бўлган ота-оналар ўртасида “Эрта ва шаърий никохларга йўл қўймаслик”, “Оила қадрияти ва маънавияти”, “Эр-хотин ва қайнона-келин муносабатлари”, “Тўйдан олдин тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Қонуний никохнинг афзалликлари”, “Қудалар ўртасидаги муносабатлар тахлили” мавзуларида давра сухбатлари ва йиғилишлар  ташкил этилмоқда. Шунингдек, тумандаги хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш бўйича тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан таълим муассасаларида юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш” мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда.

Туманда хафтанинг хар чоршанба куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида “Маҳалла ажримларга қарши” шиори остида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Туман ФХДЁ бўлими хамкорлигида хар ойда икки маротаба “Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш” марказида ёш оила қурувчилар билан ўқув машғулотлари соҳа мутахассислари томонидан ўтказилмоқда. Хисобот даврида 616 нафар никохланувчи ёшлар ушбу марказда ўқитилди.

Туманда хамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган ишлар натижасида ажрим ёқасига келиб қолган 178 та оилани 126 тасини  (71%) яраштиришга эришилди, ноқонуний никох асосида яшаб келаётган 149 та  оилани никохи қонунийлаштирилди.

Бироқ, кўрсаткичлар тахлилида оилавий ажрим ҳолати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123 тага ортганлиги кузатилди. Жумладан, 2020 йилнинг 12 ойи давомида 216 та оилавий ажримлар қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 12 ойи давомида 339 тани ташкил қилган. Оилавий ажралишларнинг 139 (41%)таси ФХДЁ органида, 200 (59%) таси суд қарори асосида қайд этилган.

 

Ажрим қайд этилган оилаларда болалар сони 156 нафарни ташкил қилади.

Қайд қилинган оилавий ажримларнинг сабабларига таҳлил қилинганида қуйидагилар маълум бўлди.

— оилавий келишмовчилик сабабли — 176 та

— фарзандсизлик сабабли — 55 та

— узоқ вақт бирга оила бўлиб яшамаслик — 45 та

— бошқа сабабларга кўра — 63 таси

 

Туманда оилавий ажрим ҳолатларини олдини олиш мақсадида қуйидагилар режалаштирилди:

  1. Ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш ишлари хафтанинг хар чоршанба куни туман Маҳалла бўлимида, хар шанба куни Сектор штабларида ўтказилади.
  2. Хар бир маҳаллада 10 кундан ортиқ ота уйида аразлаб ўтирган қизлар рўйхати шакллантирилади ҳамда уларни муаммолари маҳалла имоми, маҳалла отинойиси, маҳалла фаоллари томонидан ўрганилиб, оилани яраштириш чораси кўриб борилади.
  3. Туман ФХДЁ бўлими, фуқаролик суди, тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан хар бир маҳаллада аҳоли ўртасида тарғибот ишлари кучайтирилади.
  4. Ноқонуний никох асосида яшаётган оилалар қайта хатловдан ўтказилиб, уларни қонунийлаштириш чоралари кўрилади.
  5. Оилада эркакларни ролини ва масъулиятини кучайтириш учун масжидларда “Оила муқаддас” мавзусида маърузалар мунтазам ўқиб борилиши йўлга қўйилади.
  6. “Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш” ўқув марказлари фаолияти жонлантирилади.

 

  1. Маҳалла комплексларини қуриш :

Избоскан туманида жами 63 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 21 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари намунали деб топилган.

42 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари қурилиш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ишлаб чиқилган. Шундан, 2020 йилда 15 та, 2021 йилда 13 та, 2022 йилда 14 та маҳалла комплексини қуриш режалаштирилган.

2021 йилга қурилиши режалаштирилган 14 маҳалла комплексларининг барчасида қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Маҳалла комплексларини ҳусусий шерикчилик асосида барпо этишда ҳомийлик қилган қуйидаги тадбиркорларни

-Ўртақишлоқ МФЙ биносини қурувчиси             —        Азизбек Хайитовга

-Тўраобод МФЙ биносини қурувчиси                 —        Шохрухбек Мухторов

-Урганжи МФЙ биносини қурувчиси                  —        вилоят Бозорлар уюшмаси раиси Х.Мамарасуловларни алохида меҳнатларини таъкидлаб ўтамиз.

 

Бугунги кунда тумандаги мавжуд 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан                49 тасида иш фаолиятини олиб бориши учун барча  шароитлар яратилган. Хусусан, мебель жихозлари, оргтехника воситалари билан тўлиқ таъминланган. Жумладан, жорий йилда Куйган ёр, Урганжи, Ўртақишлоқ, Навжур, Тараққиёт, Наврўзобод, Хақулобод, Солбоши, Ойбек, Жонобод маҳаллаларига янги мебель жихозлари ҳомийлик асосида топширилди. Марказ, Юқори Чувама, Бархаёт маҳаллаларига компьютер жамланмалари берилди.

2022 йилга 14 та маҳалла биноларини қуриш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига уларнинг 7 тасида қурилиш ишлари бошланган.

 

  1. Жиноятчиликни олдини олиш бўйича:

 

Туманда аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш борасида туман Ички ишлар бўлими ҳмкорлигида маҳаллаларда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари, профилактика тадбирлари олиб борилди.

Бироқ, амалга оширилган профилактик-огоҳлантирув чора-тадбирларига карамасдан барча йўналишлар бўйича жиноятлар 161 тадан 296 тага, ёки 83,85 фоизга, жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 85 тадан 178 тага, яъни 109,4 фоизга ортиб кетишига йўл қўйилди.

Ушбу жиноятларнинг 55 таси ёшлар томонидан, 31 таси хотин-қизлар томонидан содир этилган.

 

 Умумий жиноятчиликнинг турлари бўйича:

–   қасддан оғир шикаст етказиш (3-5) +1 тага;

  • талончилик (0-7) тага;
  • босқинчилик (0-1) тага;
  • автомашина олиб қочиш (0-1) тага;
  • безорилик (0-6) тага;
  • фирибгарлик (845) тага;
  • ўғирилик (17-29) тага;
  • жабрланувчи халок бўлган ЙХТ (67) тага;
  • жабрланувчи халок бўлмаган ЙТХлар (29-33) тага;

– ўзлаштириш жинояти (5-13) тага;

– валюта қоидаларини бузиш (0-2) тага;

– порахўрлик (0-10) тага ортиб кетган.

 

Жиноятчилик холатлари қуйидаги 26 та маҳаллада ортиб кетган.

 

1-сектор: Мангуберди, Қашқарлик, Марказ, Тараққиёт, Жомий, Туячи, А.Темур

МФЙларида

2-сектор: М.Улуғбек, Урганжи, Анорзор, Куйган ёр, Узун кўча, Юқори Чувама

МФЙларида

3-сектор: А.Навоий, Ойбек, Гузар, Тўрткўл, Гудур, Тошлоқ, Бой маҳалла,

Элатан МФЙларида

4-сектор: Даминбойчек, Бархаёт, Жонобод МФЙларида

 

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш бўйича бугунги кунда профилактика инспекторлари хамкорлигида жиноятчиликка мойиллиги бўлган 428 нафар шахслар рўйхатга олиниб, улар билан якка тартибда профилактика ишларини кучайтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 35 нафар нотинч оила сифатида рўйхатга олинган оилаларни муаммолари ўрганиб чиқилиши бўйича алохида чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, фарзандларини ташлаб чет давлатларга чиқиб кетган фуқароларни фарзандларини жавобгарлигини олган шахслар билан вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмасиги ҳамда уларни таълимга тўлиқ жалб этилишини таъминлаб бериши бўйича огохлантирув тадбирлари олиб борилиши кўзда тутилмоқда.

 

  1. Кексалар ва ёшлар билан амалга оширилган ишлар:

 

Туманда аҳолининг 28 минг нафарини нуронийлар ва 51 минг нафарини ёшлар ташкил қилади.

Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик рухини шакллантириш,  етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Бир нуронийга беш нафар ёш (5+1)” Дастури доирасида 102 нафар нуроний отахон онахонларга мавжуд 58 нафар уюшмаган, 46 нафар тарбияси оғир, 74 нафар ишсиз, 11 нафар муаммоли ва ичкиликка берилган оилалар фарзандлари, 31 нафар ЖИЭМдан қайтган ва 177 нафар профилактик назоратда турувчи ёшлар бириктирилиб, хисобот даврида жами 301 нафар ёшлар ва нуронийлар ўртасида 152 маротаба учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Натижада 31 нафар уюшмаган, 36 нафар тарбияси оғир, 177 нафар профилактик назоратда турувчи ёшлар рўйхатдан чиқарилди.

Бундан ташқари  тумандаги мавжуд 15 нафар фронт орти қатнашчилари Янги йил, “Рамазон хайити”, “Қурбон хайити”, 9-май хотира ва қадирлаш кунларида хомийлар ва туман хайрия жамоат фонди томонидан хабар олинди.

Туманда ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида тумандаги 63 маҳаллаларда “Work Out” спорт майдончалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил                              17 сентябрдаги “Кексалар ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сонли қарори асосида 2021 йил 4-10 октябрь кунлари туманда “Кексалар хафталиги” тадбирлари юқори сафияда ташкил этилди.

Жумладан, хафталик доирасида  “Қўша қариш саодати” мавзуида 50, 60, 70 йил биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган нуронийларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида ушба оилаларга ёш оилаларнинг ташрифларини уюштирилди.

2021 йил 7-октябрь куни Хонобод шахридаги “Фозилмон ота” зиёратгоҳига 120 нафар кексаларнинг саёхати ташкил этилди. Шунингдек 45 нафар ижтимоий фаол нуронийларни тумандаги зиёратгох ва қадамжоларга саёхатлари хамда тумандаги 9251-харбий қисмнинг Лўғумбек постига 50 нафар нуронийларнинг ташрифлари уюштирилди.

Тумандаги ўзгалар парваришига мухтож 57 нафар якка ёлғиз кексаларнинг  томорқа майдонлари тартибга келтирилиб, кузги экинлар парваришларига кумаклашилди.

“Инсон тафтини инсон олади” шиори остида 20 нафар уйида ётиб қолган нуронийлар ҳамда 11 нафар шифохонада даволанаётган нуронийлар холидан хабар олинди ва уларнинг хар бирига 150 000 (бир юз эллик минг) сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Вилоятимиз ҳокими ташаббуси билан ўтказилаётган «Саломатлик учун 5 минг қадам» НОЯБР ОЙЛИГИ доирасидаги тадбирлар хар бир маҳаллада ўтказилиб, кексалар ва ёшларнинг иштироки таъминланмоқда.   Ноябр ойлигида 5 нафар ижтимоий химояга мухтож кексаларни Андижон вилоятидаги З.М.Бобур номли санаторияга имтиёзли дам олиш учун юборилди. 35 нафар нуронийларни А.Темур музейга маданий саёхати уюштирилди.

Бугунги кунда туманимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида аҳоли, айниқса кексалар ва ёшлар ўртасида эрта тонгдан                               “5 минг қадам” юриш тадбирлари ҳамда хар бир маҳаллада спорт тадбирлари кечки пайитда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

 

  1. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари:

Хисобот даврида тумандаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли онгига “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойилларини мазмун-мохиятини сингдириш мақсадида хар бир маҳаллада алоҳида ишчи гурухлар ташқил этилди. Гурух аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали хонадон атрофлари, кўчаларни ободонлаштириш, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиши,  кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этилиши бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, хонадонларда “Хонадон маданиятини” шакллантириш, хусусан, уйларда тандир ва ўчоқларни оқлаш, кир ва ахлат ўраларни алохида қилиш, ариқ ва зовурларни тозалаб бориш юзасидан хонадонларга ташриф буюриб, тушунтириш ишлари ўтказилди.

Жумладан, “Обод маҳалла” Дастури доирасида тумандаги Куйган ёр, Урганжи, Бештерак ва Ўртақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

 

Жорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш бўйича акция ўтказилди. Акция доирасида тумандаги 63 та маҳалла бўйича жами 142 005 туп кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 197 837 туп (139%)га бажарилди. Шундан, 28 717 туп манзарали, 129 474 туп мевали кўчатлар, 39646 туп қаламчалар экилди.

Кўчатларнинг 18248 таси маҳалаллардаги бўш турган ер майдонларига, 14787 таси маҳалла гузарларига, 86567 таси аҳоли томорқаларига, 40855 таси ахоли хонадонлари атрофига, 8545 таси кўп қаватли уйлар атрофига, 14562 таси ички кўчаларнинг икки ён томонларига, 14273 таси ариқ ва каналларнинг четларига ўтказилди.

Тадбир доирасида маҳалла гузарлари, аҳолининг томорқа ерлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар, якка тартибдаги хонадонларнинг атрофи, ички кўчаларнинг икки ён томони, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва ариқ бўйларига  мевали ва манзарали кул ва дарахт кўчатлари экилди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1.Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ.Акбаровнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2.Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини ташкил этиш бўйича, олиб борлаётган ишларини янада самарали ташкил этиш белгилансин.

3.Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига:

— рейтинг баҳолаш натижалари бўйича “намунали” деб топилган маҳалла фуқаролар йиғиниларининг ижобий иш тажрибасини бошқа фуқаролар йиғинлари ўртасида оммалаштириш ишларини давом эттириш;

-хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

-хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса “Темир дафтар”, ”Аёллар дафтари”, ҳамда “Ёшлар дафтари”даги фуқароларни хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий кўмак кўрсатиш;

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг моддий-техник баъзасини доимий яхшилаб бориш;

— ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш топширилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (М.Болтаев) ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Қ.Акбаров)га:

— “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни изчил давом эттириб, фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар таълим-тарбиясида ва маънавиятини юксалтиришда нуронийларнинг ролини ошириш;

-маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

-“Қизил” ҳудудга кирган жиноят кўп содир этиладиган маҳалларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш;

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига:

— оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;

— маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда маҳалла кесимида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашдаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриб бориш юклатилсин.

6.Қарор ижроси юзасидан тегишли масъулларнинг амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлари халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этилсин.

7.Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)ларга:

— туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан туман маҳаллий оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8.Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

Избоскан тумани прокурори З.Рустамовнинг 2021 йил тўртинчи чоракда туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди:

 

Избоскан туман прокуратураси томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида ҳудудда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда барча назорат фаолияти йўналишида ўтказилган тадбирлар натижасида 125 та текшириш ўтказилиб, 300 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланиб, 237 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Текширишлар асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиётни ривожлантириш,
ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини турли тажовузлардан муҳофаза қилишга ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар, Фармон ва қарорларини тўлиқ ижро этилишига қаратилди.

Протест келтириш йўли билан мансабдор шахсларнинг 134 та ноқонуний ҳуқуқий ҳужжатлари қонунларга мослаштирилди, 82 нафар шахслар интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 6 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, 83 та тақдимномалар киритилиб, уларнинг муҳокамаси ва қонунбузилишларни келтириб чиқарган сабаб ва шарт- шароитларни бартараф этиш чоралари белгилаб олишда бевосита иштирок этилиши таъминланди.

Тадбиркорлик фаолияти бўйича:

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида мунтазам ижтимоий сўров ўтказиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва тумандаги ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, туманнинг барча ҳудудларида учрашувлар ўтказиш, бошқа ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш, янги тадбиркорлик субъектлари ва янги иш ўринлари яратиш ишлари давом эттирилмоқда.

2021 йилнинг 12 ойида туман прокуратураси томонидан 175 та тадбиркорлик субъектларга амалий ёрдам кўрсатилиб, шундан                102 тасига 5 млрд. 451 млн. сўм кредит, 5 тасига ер майдонлари, 1 тасига бино, 4 тасига рухсатномалар олиб берилган, 14 таси коммуникация тармоқларига уланиши таъминланган бўлса, 49 нафарига бошқа масалаларда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилган.

Туманда 2021 йил бошида 1936 та кичик бизнес субъектларининг 716 таси фаолият кўрсатмаётган бўлса, 53 тасининг фаолияти тугатилган, 99 нафарининг фаолияти қайта тикланган.

Таъкидлаш жоизки, саноат корхоналари фаолияти бугунги кунда алоҳида эътиборни талаб қилади.

Таҳлилларга кўра ҳозирда, 105 та ҳисобот тақдим этмаган,
302 та товар айланмасини амалга оширмаган, 250 та товар айланмаси камайган ва 25 та ишчилар сони камайган жами 682 та саноат корхоналари фаолиятини тўхтатган.

Бўш турган объектлар сони 106 та бўлиб, шундан 2 таси
турар-жойлиги, 6 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги,
42 таси фаолият олиб бораётганлиги қолган 26 таси фойдаланилмаётганлиги аниқланди.

Қолган, 49 та объектлар рўйхати уларнинг мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилишини таъминлаш юзасидан хабарномалар вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман  ДСИга юборилган.

Шу билан бирга, хатлов натижасида ишга туширилган деб таъсирчан солиқ механизмини тўхтатилган 20 та объектлар ўрганилганида, уларнинг 12 таси фойдаланилмасдан бўш турганлиги аниқланган.

Чет эл инвестиция мажбуриятини бажарилиши бўйича:   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2020 йилдаги                           ПҚ-4563-сон Қарори асосида 2021 йил 12 ойи давомида 22 та лойиҳа бўйича 180 млрд. АҚШ доллари инвестиция жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, 2 млн. АҚШ долларлик (22%) инвестиция жалб қилинишига эришилган. Бироқ, 4-секторда режалаштирилган 2 млн. АҚШ долларлик “МАХ TEKSTILE” МЧЖ трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси бажарилмаган.

Коммунал тўловларни қисқартиришга қаратилган қонунлар ижроси бўйича:

Табиий газдан 01.01.2021 йил ҳолатига аҳоли қарздорлиги
844.7 млн. сўмни ташкил этиб, 01.01.2022 йил ҳолатига жами 754 млн. сўм йил бошига нисбатан 90.7 млн. сўмга камайган.

Электр энергиясидан 01.01.2021 йил ҳолатига жами 11 млрд.
747 млн. сўм, шундан аҳолида 10 млрд. 581 млн. сўм, улгуржи истеъмолчиларда 1 млрд. 165 млн. сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, 01.01.2022 йил ҳолатига жами қарздорлик 8 млрд. 187 млн. сўм, шундан аҳоли 7 млрд. 593 млн. сўм, улгуржи истеъмолчиларда эса 594,7 млн. сўмга етиб, йил бошига нисбатан жами 3 млрд 559,2 млн. сўм, шундан аҳоли 2 млрд. 988,2 млн. сўмга, улгуржи истеъмолчиларда эса 571 млн. сўмга камайишига эришилган.

Ичимлик сувидан 01.01.2021 йил ҳолатига жами 675 млн. 540 минг 065 сўм шундан аҳолида 656 млн. 113 минг 569 сўм, улгуржи истеъмолчиларда 19 млн. 426 минг 496 сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, 01.01.2022 йил ҳолатига жами қарздорлик 1 млрд. 823 млн. 513 минг
229 сўм, шундан аҳоли 1 млрд. 785 млн. 211 минг минг 648 сўм, улгуржи истеъмолчиларда эса 38 млн. 301 минг 581 сўмга етиб, йил бошига нисбатан жами 1 молрд. 147 млн. 973 минг 164 сўм, шундан аҳолида
1 млрд. 129 млн. 98 минг 79 сўм улгуржида 18 млн. 875 минг 85 сўмга ошган.

Экспорт 2021 йил январь-декабрь ойлари учун  экспорти учун 6 та экспортёр корхоналарга жами 58 млн. 113 минг АҚШ доллари, шундан 51 млн. 304 минг АҚШ долларилик саноат ва 6 млн.
809 минг АҚШ долларилик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 52 млрд 635 млн. сўмлик (90.6 фоиз) шундан, 51 млн. 738 минг АҚШ долларилик (101 фоиз) саноат, 897 минг АҚШ долларилик (13 фоиз) мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини яшаш тарзини яхшилаш, уларни моддий аҳволини тубдан ўзгартириш бўйича “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” туман прокуратурасининг асосий диққат марказида.

2021 йилда туманда жами 4335 та оилалар “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, йил якунига қадарли 4138 таси “Темир дафтар”дан чиқарилган, қолган 197 тасининг моддий аҳволи ҳанузгача яхшиланмаган.

Ваҳоланки, туман прокуратураси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида 2021 йилнинг 1 январь кунидан 2021 йилнинг 1 июль кунига қадар туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси орқали хайрия ишлари ишлари учун сарфланган 818.2 млн. сўм бюджет маблағларидан
50.6 млн. сўм, “Аёллар дафтари” жамғарасидан сарфланган 672.8 млн. ҳайрия маблағларидан 40 млн. сўм ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғарасидан сарфланган 813.7 млн. ҳайрия маблағларидан 28.2 млн. сўм Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
28.04.2021 йилдаги 250-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда 25.12.2020 йилдаги вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари А.Эгамбердиев томонидан тасдиқланган Вақтинчалик наъмунавий тартибга зид равишда ажратилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларни ижтимоий
қўллаб-қувватлаш борасида ўтказилган назорат тадбирларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Избоскан туман бўлимига шу тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган аризалар
ва унга илова қилинган маълумотлар асосида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар ахборот тизимига тўғри киритилганлиги ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2021 йилдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сонли Қарори билан тасдиқланган  Низомга зид равишда жами 14 та ҳолатда 22 млн.
877,7 минг сўм ортиқча тўловларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, бу борада назоратни янада кучайтириш лозим.

Бу даврда туман бўйича 2436 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлсада, ҳозирги кунга 1346 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2018 йилдаги “Yoshlar–kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ижроси устидан амалга оширилаётган назорат тадбирлари талабга жавоб бермайди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармасидан ёшларга имтиёзли йиллик 7 фоиз банк кредитлари ажратиш ишлари ҳам талабга жавоб бермайди.

Хусусан, 2021 йил учун 14 нафар ёш тадбиркорларга ажратилиши режалаштирилган жами 1160 млн. сўм кредитдан 470 млн. сўми ёки                   40 фоизи ажратилган.

Ёшлар бандлиги таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар яхши йўлга қўйилмаганлиги натижасида
2021 йилда 260 нафар ёшлар (16-30 ёш) иш излаб чет элга чиқиб кетган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда туман бўйича 151 нафар чет давлатларидан қайтиб келган ёшларнинг бандлиги таъминланмаган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бандлигини таъминлаш, пенсия, нафақа ва иш ҳақи тўловларининг амалга оширилиши, ажратилган ижтимоий маблағларнинг ҳақиқатда ночор ва муҳтож оилаларга берилиши, устидан доимий назорат ўрнатилган.

Бу даврда пенсия, нафақа ва иш ҳақига ажратилган бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган тадбирлар натижасида пенсия, нафақа ва иш ҳақи учун талаб этилган 21452,5 минг сўмлик биринчи даражали тўловлар тўлиқ тўланишига эришилган.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.

Аҳолини иш билан таъминлаш масаласидаги муаммоларига тумандаги мутасаддиларнинг бу йўналишдаги назоратини кучайтиришини талаб этмоқда.

Хусусан, 2021 йил давомида туман миқёсида 6813 нафар иш сўраб мурожаат этганларнинг 3970 нафари ёки 58.2 фоизи ишга жойлаштирилган бўлиб, бу борадаги фаолиятга етарли даражада эътибор қаратмаганлигидан далолат беради.

Туманда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган касб-ҳунар мактаблари ва миллий ҳунармандчилик асосида “Устоз-шогирд” йўналишида жорий йил давомида ўқитилган жами 653 нафар ишсиз фуқароларнинг
285 нафарини хотин-қизлар, шундан 18 нафаригина (0.6%) “Аёллар дафтари”га киритилганлар ташкил этган.

Шунингдек, марказ масъул мутахассислари томонидан етарлича ташкилий ишлар олиб бормаганлиги сабабли Андижон “Ишга марҳамат” мономарказига бор-йўғи 6 нафар ишсиз фуқаролар 22 турдаги йўналишларга касб-ҳунар ўқитишга юборилган бўлиб, уларнинг
5 нафарини хотин-қизлар ташкил этган.

Бандлик маркази томонидан аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламларини янги иш ўринларини яратиш юзасидан тузган ҳисоботларида қўшиб ёзиш каби салбий ҳолатларга чек қўйилмаган, касбга тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, ишсизлик нафақаси учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши тўлиқ таъминланмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, туман кадастр бўлими томонидан ўтказилган хатлов натижасида “YERELEKTRON” ААТ электрон тизимига туман ҳудудидан 1.23 гектар майдонда 140 та ер участкаси жойлаштирилган.

Мазкур ер участкаларининг 107 таси аукцион савдоларига чиқарилиб ютиб олинган.

Туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4919-сонли қарори ижроси устидан назорат ўрнатилган.

Жумладан, қарорнинг 2-бандига асосан 2021 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқланиб, унга кўра 2021 йил якунига қадар туманда жами 4690 гектар ер майдони сувни тежовчи технологиялар жорий қилиш белгиланган бўлса, шундан 2970 гектар пахта, 30 гектар мевали экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш ҳамда 1690 гектар ер майдонларида ерни лазерли текислаш белгиланган бўлса, ушбу ер майдониларининг 140 гектар қисми шоли майдонларига тўғри келиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, туманда 2021 йил учун белгиланган сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш режаси амалда тўлиқ бажарилмасдан  1389 гектар пахта майдонларида бажарилган бўлса, мевали экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш умуман жорий қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига 16.08.2021 йилда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, 2291-модда 2-қисмида
“Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, яъни суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик” учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан фермерлар орасида олиб борилган тарғиботларга қарамасдан, фуқаро Абдурахмонов Расулжон Махмудович юқоридаги Фармон талабларини қўпол равишда бузиб, 2021 йил август-сентябрь ойлари давомида “Самара савдо” кўп тармоқли фермер хўжалигининг 304-қ-контурида жойлашган, 67 балл бонитетли жами суғориладиган экин ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, эни 3,5 метр, узунлиги 25 метр бўлган ерга бетон қуйиб, 3 хонадан иборат бино қуриб олган ҳамда эни 0,4 метр узунлиги 396 метрдан иборат девор қуриб, атрофини ўраб олиб, суғориладиган экин ерини муомаладан чиқарганлиги натижасида давлат ва жамоат манфаатларига
25.724.718 сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатда суғориладиган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ҳолати юзасидан 31.10.2021 йилда ЖКнинг
2291-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ тергов бўлимига юборилган.

Тадбиркорларни қўллаб қувватлашга қаратилган қонунлар, Президент Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, қонунчилик баъзаси яратилган.

Туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2016 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4848-сонли Фармони ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Мазкур Фармоннинг 2-бандида «Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик вазирликлар ва идораларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари зиммасига» юклатилган бўлсада, соҳага масъуллар томонидан бу борада етарлича иш ташкил этилмаган.

Туман прокуратураси томонидан тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда улар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб, ҳуқуқларини тиклаш ва юзага келаётган муаммоларини бартараф этиш чоралари кўриб келинмоқда.

Бироқ, масъул корхона, ташкилотлар, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси туман ахборот-маслаҳат маркази ҳамда назорат қилувчи бошқа идоралар томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ташкил этган фаолиятларида жиддий нуқсонлар мавжуд.

Шунингдек, белгиланган тадбирлар давомида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида статистик маълумотлар таҳлил қилиниб, уларни фаолият кўрсатмаётганлиги сабаблари ўрганилмаган, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, фаолият юритишга қарши ҳар қандай тўсиқлар, сансалорлик ҳолатлари аниқланмаган ва уларни бартараф этиш масаласи ҳал этилмаган.

Хусусан, Избоскан туман давлат солиқ инспекциясининг мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилишиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-104-моддалари ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 15.09.2012 йилдаги 350-сонли буйруғи талабларини қўпол равишда бузишиб, гарчанд “Пойтуғ пахта тозалаш” акционерлик жамияти ягона солиқ тўловчиси ҳисобланмасада, жамиятнинг шахсий варақасида қўшилган қиймат солиғидан хосил бўлган ортиқча тўловлари ҳисобидан жами 650 млн. сўм пул маблағларини Солиқ кодексининг 104-моддасига зид равишда ягона солиқ тўловига ўтказиб юборишган.

Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 10.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан Андижон вилояти солиқ бошқармаси томонидан 01.07.2021 йилда 650,0 млн. сўм қайтарилиб, ушбу суммага ҳисобланган 104 млн. сўм фоиз маблағлари 03.12.2021 йилда жамиятга тўлаб берилганлиги оқибатида қонун билан қўриқланадиган давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан туман давлат солиқ инспекциясининг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, бугунги кунда 682 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларнинг  сабаблари туман ҳокимлиги, ахборот-маслаҳат маркази, ДСИ ва бошқа идоралар томонидан чуқурроқ ўрганилиб, уларнинг фаолиятини тиклаш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш чоралари кўрилмаган.

Ёки, тумандаги мавжуд 1258 та юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини вақтинча тўхтатган бўлсада, ушбу ҳолатга туман ҳокимлиги, ДСИ ва давлат хизматлари Марказининг ходимлари ушбу ҳолатга эътиборсизлик билан қараб келган.

Таҳлилларга кўра, тумандаги мавжуд 106 та бўш турган бино ва ерлардан 10 тасида тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган бўлса, шундан 15 таси давлат мулки, 12 тасида тармоқ жадвал асосида иш ташкил этилган, 8 тасида эса иш ташкил этилмаганлиги сабабли туман ҳокимлигининг заҳирасига қайтариб олинган, 21 таси ҳанузгача ишга тушмаган.

Ўтган давр давомида туман прокуратураси томонидан тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш орқали фаолиятини тиклаш ва уларни фаолиятини кенгайтириш учун 175 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати шакллантирилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг 102 тасига  5.4 млрд. сўм кредит, 5 тасига 3.3 га ер майдони олиб берилди, 6 та тадбиркорлик субъектлари узлуксиз электр энергия, 5 таси табиий газ ва 3 таси ичимлик суви  тармоғига улаб берилди, 1 тасига бино ажратишда амалий ёрдам берилди, 13 тасига эса бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бунинг натижасида, 34 та тадбиркор янгитдан ташкил этилган бўлса, 16 тасини фаолияти тикланди ва 277 та янги иш ўрин яратилди.

Туман прокуратураси томонидан юқоридаги каби ишлар амалга оширилган бир вақтда, тумандаги айрим мутасадди раҳбарлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўпол қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Бундан ташқари, туманда ишлаб чиқарилган товарларни экспорт қилиш фаолиятини ривожлантириш ва хорижий маблағларни жалб қилиш борасида етарлича ишлар ташкил этилмаган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича:

Туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор, ҳамшира ва патранаж ходимлари томонидан фуқароларнинг соғлиғини сақлаш борасида етарлича иш ташкил этмаганлиги оқибатида, бу борадаги ишларни ҳам талаб даражасида деб бўлмайди.

Туманда 2021 йил давомида руҳий асаб тизими касалликлари сони 89 тага ва ОИВ инфекцияси билан касалланганлар 6 тага ортиб кетган.

Ҳусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ва патронаж ҳамшираларнинг иш фаолияти самарали ташкил этилмаганлиги натижасида, 2020 йилда болалар ўлими 89  нафарни, оналар ўлими 1 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йил давомида бир ёшгача бўлган болалар ўлими 103 нафарни, оналар ўлими 1 нафарни ташкил этган.

Шунга кўра, прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 52 нафар тиббиёт ходимларини интизомий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

Туманда 16  та даволаш профилактика муассасалари бўлиб, марказий  шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг 4 та бўлинмалари, 5 та оилавий поликлиникалар ва 9 та оилавий шифокорлик пунктлари мавжуд.

Буларда жами 2406 нафар жумладан 439 нафар шифокор,
1406 нафар ўрта тиббиёт  ходимлари, 386 нафар кичик тиббий ходимлар ва 175 та бошқа ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Тумандаги мавжуд 4 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 3 та оилавий поликлиникалари умумий амалиёт шифокорлари ўрни вакант ўринлари тўлдирилмаган.

Тиббиёт бирлашмасида жами 415 ётоқ ўрни мавжуд. Уларда жами 30694 нафар беморлар йил давомида стационар шароитда даволанган ва 129857 та ётоқ ўрни бажарилиб, белгиланган нормадан 105.6 фоизга кўп иш бажарилган. Битта беморнинг ўртача даволаниш муддати
5 кунга тўғри келган.

Вояга етмаганлар йўналиши бўйича:

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунлари ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар билан биргаликда, бир қатор қонунбузиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Туман комиссия томонидан комиссия таркибига кирувчи давлат идоралари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг вояга етмаганларни назоратсиз қолишлари, ҳуқуқбузарлик
ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги фаолиятлари мувофиқлаштириб, улар ўртасида етарли профилактик тадбирлар ўтказилганлиги сабабли вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликни камайишига эришилмаган.

2021 йил давомида 10 нафар (2020 йилга нисбатан 6 тага ошган) вояга етмаган шахслар томонидан 6 та жиноят содир этилган.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, 2021 йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 1 таси шахсга ўртача оғир тан жароҳати етказиш, 1 таси босқинчилик, 1 таси ўғрилик ва қолган 3 таси талончилик ташкил этган.

Жумладан, вояга етмаган М.Иброхимов А.Рахимов ва И.Ўсаровлар билан бир гуруҳга бирлашиб, 2021 йил 21 ноябрь куни Избоскан тумани, М.Улуғбек МФЙ ўрамида жойлашган телефон бозорида вояга етмаган З.Матюсуповга тегишли бўлган нархи 400 минг сўмлик “SAMSUNG A — 10” русумли уяли қўл телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан қўлга киритишиб, ходиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб уларга нисбатан шахсий кафиллик тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Бундан кўриниб турибдики, туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар комиссияси ва ИИБ нинг масъул ходимлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш чоралари кўрилмаган.

Туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар комиссияси томонидан 2021 йилнинг 12 ойида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг                            47-моддаси билан жами 41 нафар шахсларга нисбатан 40 та қарорлар қабул қилинган.

Бироқ, 23 та қарорлар бўйича 6.371.620 сўмлик МЖтКнинг                          47-моддаси 1-қисмига асосан қўлланилган маъмурий жарималар шу кунга қадар ундирилмаган.

Шу билан бирга, вояга етмаганлар орасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида самарасиз тадбирлар ўтказилганлиги, аҳоли ўртасида профилактик ишлари сустлашганлиги ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари, мутасадди идоралар билан ўзаро ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаганлиги натижасида, 2021 йил мобайнида 6 нафар вояга етмаган томонидан ўз жонига қасд қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2009 йилдаги «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
ПҚ-1096 сонли Қарори ижроси юзасидан барча коллеж ва лицейларда ўқувчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, эрта турмуш қуриш, қариндошлар ўртасида тузилган никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмаган.

Ота-она тарбиясидан маҳрум бўлган вояга етмаганларни аниқлашга масъул бўлган идоралар, васийлик ва хомийлик органлари, томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаганликлари, боқувчисини йўқотган болаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга ўз вақтида нафақа белгилаш, васийлик ва хомийлик тайинлаш каби масалалар ҳал этилмаганлиги натижасида, вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқлари паймол этилган.

2021 йилнинг ўтган даврида туман ИИБ томонидан 119 нафар оилавий жанжалкаш, 46 та руҳий касаллар, 26 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар аниқланиб ҳисобга олинган,
30 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган.

Бироқ, комиссия томонидан ички ишлар идоралари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу шахсларнинг фарзандларига салбий таъсирини олдини олиш юзасидан оиласидаги носоғлом муҳит ўрганиб борилмаган, профилактик тадбирлар ўтказилмаганлиги оқибатида, ҳамон вояга етмаганлар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Умумтаълим мактабларида ўқитувчи ҳамда фанлар бўйича дарсликларнинг етишмовчилигини камайтириш борасида зарур чоралар кўрилмаган, бунинг натижасида ижтимоий фанлар бўйича эҳтиёж туғилган 7 нафар ўқитувчиларнинг ўринлари тўлдирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
15.03.2017 йилдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли Қарори ижроси етарли бажарилмаган.

Болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия бериш соҳасидаги моддий-техника базани янада мустаҳкамлаш, замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш каби бандлари ижроси юзасидан иш ташкил қилинмаган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида тумандаги     63 МФЙларда жами 63 млрд. 608 млн. сўм маблағ ажратилган. Шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Избоскан туманининг “Урганжи” ҳамда “Куйган-ёр” МФЙларига 15 млрд. 902 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағлар Республика бюджет маблағлари ҳисобидан                    41.7 млрд. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1.8 млрд. сўм тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 8.3 млрд. сўм тадбиркорлар аҳоли ва ҳомийлар ҳисобидан 11.3 млрд. сўм молиялаштириш белгиланган.

Жумладан “Обод қишлоқ” дастури доирасида 6 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши, 38.8 км ичимлик сув, 4 дона сув иншооти, 13 дона электр трансформатор, 55 км электр тармоқлари, 14.6 км шағал 15.4 км асфалтлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш йўналишида Урганжи ва Куйган-ёр МФЙларда 1.6 км тармоқ 2 дона базавий станция ўрнатилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Урганжи ва Куйган-ёр МФЙларда 4 дона Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 2.1 км пиёда йўлаклари, 2 дона янги турдаги модул, 2 дона спорт ва болалар майдончалари, 100 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.

Бироқ, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Урганжи МФЙ худудидаги 26-МТТда пудратчи ташкилот — “Элнур Шамс” МЧЖ томонидан 79-сонли пудрат шартномасига биноан объектни фойдаланишга топшириш муддати 183 кун этиб белгиланган бўлсада, бугунги кунга қадарли объектда ишлар якунланмаган.

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича:

Избоскан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ҳар бир ариза, шикоят ва мурожаат синчковлик билан ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, туман прокуратурасига 2021 йилнинг ўтган 12 ойи давомида жами 1416 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан               803 таси туман прокуратураси томонидан ҳал этилган.

Ҳал этилган мурожаатлардан 230 таси қаноатлантирилган ва                  573 тасига тушунтириш берилган.

Туман прокуратурасига келиб тушган мурожаатлардан 540 таси ҳал этиш учун бошқа муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни ҳал этиш натижасида, 237 нафар шахсларни ҳуқуқи тикланган бўлиб, шундан 13 нафари юридик шахсларни ташкил этади.

Туман прокуратураси томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида туманда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилинишида аниқланган муаммоларни ҳал этилиши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

2021 йилнинг 12 ойи давомида 2700 нафар фуқаролар
ва жисмоний шахсларнинг вакиллари қабул қилинди, шундан 353 нафар шахсан прокурор томонидан қабул қилинган бўлса, 2041 нафари сайёр ва оммавий қабулларда қабул қилинди.

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича:

Тахлилларга кўра, 2021 йил 12 ойида туманда умумий жиноятчилик 155 тага (346-191) ёки 81 фоизга ортган. 2021 йил 12 ойида рўйҳатга олинган 346 та жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 143 тани ташкил этиб, шундан оғир ва ўта оғир турдагилари 82 тани ташкил қилади.

Таҳлилларга кўра, рўйҳатга олинган жиноятларнинг 248 таси ёки
71,6 фоизи
олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига 102,8 тани ташкил этган.

Ёки, аниқланадиган жиноятлар 98 таси (28,4%) ташкил этиб, ушбу жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 40,6 тани ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан (78,6 та) ортда қолган.

Жорий йилнинг ўзида содир этилган жами 278 та жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 80 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич вилоятдан (71,6) пасайган.

Ошган жиноятлар турлари бўйича таҳлил қилинганда – қасддан одам ўлдириш ва суиқасд қилиш 2 (5-3) тага,  талончилик 7 (7-0) тага,  босқинчилик 2 (2-0) тага,  ўғирлик 11 (36-25) тага, автомашина олиб қочиш 1 (0-1) тага, безорилик 6 (6-0) тага, фирибгарлик 41 (56-15) тага, ўзлаштириш 7 (14-7) тага, валюта қоидаларини бузиш 1 (2-1) тага, порахўрлик 11 (11-0) тага ошган.

Шунингдек, содир этилган жиноятлар шахслари бўйича таҳлил қилинганда, – вояга етмаганлар томонидан 2 (6-4) тага, гуруҳлар томонидан 27 (40-13) тага, маст ҳолатда 10 (12-2) тага, муқаддам судланганлар томонидан 30 (31-1) тага ва  ёшлар томонидан 10 (57-47) тага ортган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллия гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ўртасида 30.03.2021 йилда “Маҳаллаларни криминоген вазиятинидан келиб чиқиб ҳолда тоифалаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар алоҳида ажратилиб, ушбу жиноятларни содир этилишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш белгиланган.

Бироқ,  тумандаги жами 63 та маҳаллаларнинг 23 тасида жиноят содир этилмаган (яшил) бўлса, 19 тасида жиноятлар барқарор (сариқ) ва 21 тасида (қизил) ортиб кетишига йўл қўйилган.

Хусусан, Дўстлик, Марказ, А.Темур, Қашқарлик, Мангуберди, Узункўча, Ўртақишлоқ, Бештерак, М.Улуғбек, гузар, Гудур, Ифтихор, А.Навоий, Ойбек, Юқори-хосил, Даминбойчек, Гулистон, Зарбдор, Бирлашган, Шинам ва Иттифоқ МФЙларда жиноятларнинг олди олинмаган ва “Қизил” тоифага кирган.

Мисол учун, 16.12.2021 йилда Қашқарлик МФЙда фуқаро Ж.Нурматов таниши шу маҳаллани Нақшбанд кўчасида яшовчи Б.Шералиевни пичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ж.Нурматовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилган.

Ёки, 20.05.2021 йилда Ф.Хамидуллаева ва бошқалар Иттифоқ МФЙдаги савдо дўкон ёнида М.Юлдашева билан сабабсиз жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этганлар.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан тергов олиб борилиб, Ф.Хамидуллаева ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланиб, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланган.

Бу эса, жойлардаги жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқ-бузарликлар профилактикасига масъул бўлган давлат органлари, жамоат бирлашмалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорликлиги тўғри йўлга қўйилмаганлигини англатади.

Туман худудида жойлашган кўп қаватли уйлар, корхона, ташкилот ва маҳаллаларда мавжуд видеокамераларни хатловдан ўтказиб, хатлов натижаларига кўра видеокамера мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ўрнатиш чораларини кўриш бўйича иш ташкил этилиб, носозларини таъмирлаш ишларини кунлик назорат қилиб бориш ва барча видеокамералари худудий профилактика инспекторларига (камералар хотираларини дискга кучириб сақлаб бориш ва бошқ.) бириктириб қўйилган.

Туман худудида фош этилмаган жиноятларга нисбатан юритилган КЙЖ ва ТИЙЖларни ўрганиб, ёзма кўрсатма ва алохида топшириқлар бериб борилиб, амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар жамланиб борилмоқда.

Жиноятларни фош этиш чораларини кўриш, тезкор-қидирув ва излов ишларини тўғри ташкиллаштириш мақсадида ДХХ ва ИИБ ўртасидаги хамкорлик йўлга қўйилган.

Тиббиёт муассасаларига тан жарохати, травма билан келган шахсларни рўйхатга олиш китоблари ва касаллик тарихини, гинекология бўлимларидан 16 ёшга тўлмаган шахслар хомиладор бўлиб қолганлиги ҳолати бўйича маълумотларни олиб, туман ИИБнинг              Шакл-1 ва Шакл-2 китоблари билан солиштирма тарзида ўрганиб, таққослов далолатномалари тарзида расмийлаштирилиб келинмоқда.

Туман ички ишлар бўлими томонидан оддий мурожаат тарзида рўйхатдан ўтказилган жиноят ҳақида ариза ва хабарлар ҳамда қабул қилинган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш қарорлари ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорларини назорат тартибида доимий равишда ўрганиб борилмоқда.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг ташкил этилиши, қонунийлик ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш аҳволи таҳлил қилиб чиқилди ва натижалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг навбатдаги мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади.

Хурматли депутатлар юқоридагиларни Сизларга маълум қилиш билан бирга, ушбу масалани халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясининг кун тартибига киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Келгусида, туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ишлар ташкил этиб борилишини маълум қиламан.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

  1. Избоскан тумани прокурори З.Рустамовнинг 2021 йил тўртинчи чоракда туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман прокурори З.Рустамовга:

— тумандаги корхона, ташкилотлар ва муассасаларда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар ташкил қилиш;

— инсон ва фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари муҳофаза қилинишини таъминлаш;

— туман ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролари йиғинларида жамоатчилик вакиллари билан биргаликда биринчи навбатда, жиноятчиликнинг ортиши кузатилган маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишни кучайтириш;

— жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, айниқса очилмай ётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиб бориш;

— хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

— қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширилишини назорат қилиш;

— мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳамда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларидан келиб чиқувчи қонун ҳужжатларидаги янгиликлар тўғрисида туман аҳолиси ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш вазифалари топширилсин.

  1. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га тумандаги секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг суд хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳусусида қабулхона мудири О.Мелибоевнинг ахбороти :

Ўзбекистон Республикасининг 12.09.2017 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан таҳлил этилиб, мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Ўтган 2021 йилнинг 12 ойида, Халқ қабулхонасига Избоскан туманидаги жисмоний ва юридик шахслардан жами 1846 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, якуни бўйича қонуний хал этилган.

Тасдиқланган жадваллар асосида, ўтган 2021 йилда Избоскан туманидаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан 177 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилиб 5231 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тегишли тартибда хал этилган.

Оммавий қабуллар Секторлар кесимида тахлил этилганда, 1-сектор раҳбари томонидан 45 маротаба, 1526 нафар фуқароларни, 2-сектор раҳбари 45 маротаба, 1266 нафар, 3-сектор раҳбари 44 маротаба, 1199 нафар хамда 4-сектор  раҳбари 43 маротаба, 1240 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиб, хал этилган.

Шунингдек, ёшлар ўртасида 1-сектор раҳбари 44 маротаба,  1637 нафар ёшларни, 2-сектор раҳбари 45 маротаба, 1380 нафар ёшларни, 3-сектор раҳбари 44 маротаба 1177 нафар хамда  4-сектор раҳбари ҳам 44 маротаба ёшлар билан оммавий учрашув ўтказиб 1214 нафар ёшларнинг муаммолари хал этилган.

Сектор рахбарлари ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан ахолин қийнаб келаётган муаммолари юзасидан қилинган мурожаатларни хал этишда айрим камчиликларга хам йўл қўйиб келинмоқда.

Ҳусусан, 2-сектор ҳудуди Узун кўча маҳалла фуқаролар йиғини, Мадраса кўчаси 148-уйда  яшовчи 1-гуруҳ ногирони Н.Қодиров 2019 йилдан буён тоза ичимлик суви ҳамда ижтимоий масалаларда қилинган мурожаатлари Сектори рахбари ва масъул идоралар томонидан  ижобий хал қилинмасдан келинмоқда.

Шунингдек, Избоскан туман прокуратурасига (103352-xq/21, 64113-xq/21, 1271-t/20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали юборилган мурожаатларга масъул ходимлар томонидан фуқаро билан мулоқот олиб бормаган ҳолда ҳуқуқий маслахат бериш орқали мурожаат кўриб чиқилган.

Шунгдек, “Гуркиров” МФЙ, Темирчи кўча 3-уйда яшовчи С.Кабиров 2018 йилдан буён маҳалласига тоза ичимлик суви, пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этиш, тратуарлар бўлмаганлиги сабабли йўл транспорт ходисалари оқибатида фуқаролар жабрланаётганлиги, электр трансформаторни таъмирлаш, Гуркиров маҳалласига  тез тиббий ёрдам кўрсатиш автомашинаси ҳамда эскириб кетган ҚВП биносини таъмирлаш масалаларида (132735-xq/19, 52303-r/21, 104464-xq/21, 655-xq/20, 35369-xq/21) қилган мурожаатлар Халқ қабулхонаси туман прокуратураси, ҳокимлик ва тиббиёт бирлашмаларига юборилган бўлсада шу кунга қадарли унинг мурожаатлари ижобий хал қилинмаган.

Халқ қабулхонаси томонидан олиб борилган тахлилларга кўра, ахолини ишсизлиги, уларни ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш, фойдали мехнатга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш сохасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим камчиликлар кузатилмоқда.

Избоскан туман Бандликка кўмаклашиш марказига жисмоний ва юридик шахслардан 2021 йил давомида Избоскан туман Халқ қабулхонаси, чет элдан мурожаат, Президент почтаси, сектор раҳбарлари сайёр қабули, ишонч телефони ҳамда веб-сайт орқали жами 613 та мурожаат келиб тушган бўлиб шундан 38 % ижобий хал қилинган ҳолос.

Жумладан, иш билан таъминлаш масаласида қилинган  327 та мурожаатларнинг 88 таси (27%) ижобий хал қилиниб фуқаролар ишга мутахассислиги бўйича жойлаштирилган бўлса қолган 239 нафар мурожаат қилган ишсиз фуқаролар ҳуқуқий маслахат бериш орқали мурожаати кўриб чиқилган.

Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳамда
тадбиркорлар ва мулкдорлар томонидан иш ҳақлари берилмаётганлиги юзасидан қилинган жами 95 та мурожаатларнинг биронтасини ижобий хал қилинмаган, жавоб хатларида судга мурожаат қилиш билан чегараланган.

Ҳусусан, “Гузар” МФЙ, С.Зуннунова кўчаси 24-уйда яшовчи  Г.Асқарова (124175-xq/21) иш билан таъминлаш масаласида қилган мурожаати 32 кун муддатда фуқарога хабардор қилинмаган ҳолда бандлик бўлими ходмилари ўртасида тузилган далолатнома билан ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали хал этилган.

Шунингдек, “Урганжи” МФЙ, Шахрисабз кўчаси 40-уйда яшовчи
Д.Кенжабоева жорий йилнинг 22 июн куни (124273-xq/21) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш масаласида қилган мурожаати ижрочи меҳнат нозири Н.Ғаниева томонидан юзаки ўрганилган.

Мурожаат қилган Д.Кенжабоева билан боғланмаган ҳолда фуқаро
иштирокисиз мурожаат бандлик бўлими ходимлари ўртасида тузилган
далолатнома орқали тушунтириш бериш йўли билан хал этилган, жавоб хати фуқарога юборилмаган.

Жорий йилнинг 26 июн куни Мирзо Улуғбек МФЙ, Мустақиллик
кўчаси 2-уй 2-хонадонда яшовчи М.Бегматов (127720-xq/21) иш билан таъминлаш масаласида қилган мурожаат ҳам ижрочи меҳнат нозири Д.Атаджанова томонидан фуқаро иштироки таъминланмаган ҳолда тушунтириш бериш йўли билан хал этилган, жавоб хати юборилмаган.

“Оқолтин” МФЙ, Пахтакор кўчаси 23-уйда яшовчи И. Турғунов
(25703/21) тадбиркорлар ва мулкдорлар томонидан иш ҳақлари берилмаётганлиги юзасидан Президент Администрацияси орқали юборилган мурожаат хам тушунтириш бериш орқали хал этилган.

Халқ қабулхонаси томонидан ахолин тоза ичимлик суви билан таъминлашга оид олиб борилган ишлар тахлилига кўра, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бу сохада хам айрим камчиликларга йўл қўйилган.

Избоскан тумани аҳолисининг 65,9 фоизи тоза  ичимлик суви билан таъминланган бўлсада, ичимлик суви тармоқларининг 488 км қисми эскирган ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Натижада тармоқларда носозликлар содир бўлиб, ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Масалан, “Ифтихор” МФЙ, “Элатан”, “Мангуберди”, “Наврузабод” ва бошка маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви жадвал асосида (2-3 соатга), “Иттифок”, “Навоий” ва “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғинлари худудларида 6 соатдан 8 соатгача ичимлик суви берилса, “Гулистон”, “Кумкуча”, “Тошкечик”, “Чекёр” ва А.Жомий маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган.

Жумладан, “Бой маҳалла” МФЙ, Мироб кўчаси 23-уйда яшовчи
Й.Исоқжонов 2021 йил 2 октябр куни Ифтихор маҳалласига сув йўқлиги
юзасидан қилинган (182314-xq/21) жамоавий мурожаатига «Андижон сув таъминоти» Избоскан тумани бўлими раҳбари У Маматожиев томонидан Ифтихор маҳалласига сув таъминоти 2025 йилнинг 3-чорагида таъминланиши хақида амалдаги қонунда мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузган холда жавоб хати юборилган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисидаги Қонунининг 28 моддаси қўпол равишда бузиб келинмоқда.

Мисол учун, “Ровот” МФЙ, Ҳур водий кўчаси 153 уйда яшовчи Д.Асқарова ишонч телефони  орқали 2021 йил 1 декабрь куни “Ровот” маҳалласида тоза ичимлик сув йўқлиги, аҳоли қўлбола усулда қилинган ер ости сув тортиш маторларидан сув истеъмол қилаётганлиги юзасидан (897451/21) қилган мурожаатига «Андижон сув таъминоти» Избоскан тумани бўлими томонидан (35 кун) мурожаатни кўриб чиқиш муддатини бузиб, тушунтириш бериш орқали жавоб хати юборилган.

“Шодлик” МФЙ, Атласчи кўчасида яшовчи О.Солиев (198172-xq/21)
мурожаати (48 кун) “Солбоши” МФЙ, Боғишамол кўчаси 30-уйда яшовчи М.Турғунов (798016/21) мурожаати (46 кун), “Навжур” МФЙ, Шарқ юлдузи кўчаси 22 уйда яшовчи П. Парпиев мурожаати (47 кун), “Бирлашган” МФЙ, Сухбат кўчаси 23-уйда яшовчи Ф.Фахриддинова мурожаати (200737-xq/21) (47 кун) ҳамда “Избоскан” МФЙ, Шахристон кўчаси 9-уйда яшовчи З.Хамидова (11092-ssq/21) мурожаат (38 кун) ларини кўриб чиқиш муддатини қонуний талаблари бузилган.

Ваҳоланки, ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни сўраб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш кўп вақтни талаб қилмайдиган, кам хажмли мурожаатларни ташкил этсада, корхона томонидан ахолининг мурожаатларини кўриб чиқишда асоссиз равишда муддатларни бузишга йўл қўйган.

Ахолини электр энергияси билан таъминлашга оид мурожаатларни Халқ қабулхонаси томонидан таҳлил этилганда, амалга оширилган ишлар билан, бу сохада хам ахолининг эътирозларига сабаб бўлаётган камчиликларга йўл қўйиб келинган.

Избоскан туман халқ қабулхонаси орқали Избоскан туман электр
тармоқлари корхонаси виртуал бўлимига 44 та мурожаат юборилган бўлиб 12 та мурожаат (27%) ижобий хал қилинган холос.

Айрим мурожаатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисидаги Қонунининг 28 моддасига зид равишда масъул ходимлар томонидан камчиликларга йўл қўйилган.

Ҳусусан, “Бирлашган” МФЙ Сухбат кўчаси 169-уйда яшовчи Н.Шаробиддинов 30.04.2021 йилда Электр тармоқларини қуриш, электрлаштириш масаласида (88658-xq/21) қилган мурожаати 32 кун муддатда кўриб чиқилган.

Шунингдек, “Избоскан” МФЙ, Канда бўйи кўчаси 127-уйда яшовчи М.Шокировнинг (85165-xq/21), “Куйганёр” МФЙ, Афсона кўча 2 уйда яшовчи Н.Қодировнинг (40943-xq/21) ҳамда “Даминбойчек” МФЙ, Амир Темур кўча 3 уйда яшовчи А.Абдуллаевнинг (40938-xq/21) мурожаатлари 32 кун муддатларда кўриб чиқилган.

Тахлилларга кўра, ушбу ахоли мурожаатлари ўз ичига кўп вақтни ва хажмни олмаслиги, Халқ қабулхонаси томонидан белгилаб берилган муддатларда кўриб чиқишни барча имкониятлари бўлсада қонунбузилишларга йўл қўйган.

Избоскан туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ахволи юзасидан ахоли мурожаатлари тахлили, Халқ қабулхонаси томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 576-сонли  “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойлар фондини 2021-2022 йиллар куз-киш даврида  барқарор  ишлашига комплекс тайёрлашни таъминлаш чора тадбирлар тўғрисида”ги  карори ижросини жойларга чиқиб ўрганилди.

Халқ қабулхонаси томонидан шошилинч тиббий ёрдам бўлими биносида ўрганиш ўтказилганда, бинонинг иситиш тизими маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўрганиш даврига қадар жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Избоскан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли ички касалликлар бўлими биносида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Асл Мега Шанс” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари ўрганиш кунига қадар якунига етказилмаганлиги аниқланди.

Избоскан тумани халқ таьлими бўлими тасарруфидаги таьлим муассасаларни 2021-2022 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни аҳволи маълумотлар таҳлили асосида ўргнилганда қуйидагилар маълум бўлди.

Избоскан туманидаги 4,7,9,15,18,34,47,50 умумий ўрта таълим мактабларида иситиш тизимида муаммолар мавжуд бўлиб, ўрганиш кунигача ушбу мактабларда иситиш тизимини таъмирлаш ва янги қозонлар ўрнатиш ишлари якунига етказилмагани аниқланди.

Жумладан, 4-умумий ўрта таълим  мактаби 400 ўринли ўқувчиларга мўлжалланган  мактабда 410 нафар ўқувчи ёшлар таълим олаётганлиги маълум бўлди. 2021-2022 ўқув йили куз-қиш масумига тайёргарлик қониқарли даражада эмас, куз-қиш мавсумига маъсул ходим хўжалик мудири Ашуров Бахтиёр иштирокида куз-қишга тайёргарлик аҳволи ўрганилганда мактабнинг иситиш қозонхоналари мавжуд эмаслиги ўқувчилар билим оладиган синф хоналари чўян печкаларидан фойдаланган ҳолда иситилиши маълум бўлди.

Шунингдек, 7-умумий ўрта таълим мактабида “Яхёбек АСС” МЧЖ томонидан яроқсиз холатга келган 2 дона МКО газга мослашган қозонларини янгисига алмаштириш ишлари ўрганиш кунга қадар якунланмагини маълум бўлди.

Бундан ташқари, Избоскан тумани 9-умумий ўрта таълим мактаби “Обод юрт бунёдкори” МЧЖ томонидан, 15- умумий ўрта таълим мактабида “Яхёбек АСС” МЧЖ томонидан, 18- умумий ўрта таълим мактабида “Обод юрт бунёдкори” МЧЖ томонидан, 34- умумий ўрта таълимида “Лидер техно строй” МЧЖ томонидан, 47- умумий ўрта таълим мактабида “Ботиробод тонги” МЧЖ томонидан, 50- умумий ўрта таълим мактабида “Лидер техно строй” МЧЖлар томонидан ўрганиш кунига қадар иситиш тизими ўрнатиш ва қўшимча қозонлар ўрнатиш ишлари якунига етказилмаганлиги маълум бўлди.

Избоскан тумани давлат мактабгача таълим ташкилотлари 2021-2022 йил куз-қиш мавсумида иситиш қозонхоналари учун 1646 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача ушбу режадаги кўмир ёқилғиси тўлиқ таълим ташкилотларига етказиб берилгани маълум бўлди.

Бироқ, ўрганиш кунига қадар Избоскан тумани 2- ҳамда 30-давлат мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тизими ўрнатиш ва қўшимча қозонлар ўрнатиш ишлари якунига етказилмаганлиги маълум бўлди.

Давлат рахбари 2021 йилда Андижонга ташрифи давомида Избоскан туманидаги “Урганжи” МФЙда “махаллабай” ишлаш тизимини, обод махалла Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларни республика миқиёсида намунали деб эътироф этилган бўлсада, Халқ қабулхонаси томонидан “Обод махалла” Давлат дастури доирасида ушбу махаллада амалга оширилган ишлар хам тахлил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилояти Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси, сектор рахбарлари ва хамкор ташкилотлар билан хамкорликда ўтган 2021 йилнинг бошидан тумандаги “Куйганёр” ҳамда “Урганжи”МФЙ ларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида 8 млрд 691 млн сўмлик қурилиш ободонлаштириш ишлар амалга оширилди.

Ушбу маҳаллаларда Халқ қабулхонаси, сектор рахбарлари ва хамкор ташкилотлар билан бирганликда уйма-уй юриб 1,5 мингдан ортиқ хонадонда 9,7 мингдан зиёд аҳоли муаммолар ўрганилиб, ижобий хал этилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ички йўллар бўйича жами 4 млрд. 204 млн. сўм эвазига 15.4 км асфалтлаш ҳамда 1.2 км масофага шағаллаштириш ишлари, “Куйганёр” МФЙга 1 млрд. 797 млн маблағ сарфланган ҳолда Автойўл корхонаси томонидан 5.3 км масофага асфалт ётқизиш ишлари ва “Урганжи” МФЙда 2 млрд. 406 млн.га худудидаги жойлашган 14 та кўчаларга  8.1 км масофага асфалт ётқизилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 3 млрд. 318 млн. сўм маблағга 2 та маҳаллада жами 17.1 км тармоқ ҳамда 2 та иншоот қурилиб, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида электр таъминотини яхшилаш мақсадида “Куйганёр” МФЙга 166 млн.га 2.5 км электр тармоқ, 2 дона ТП- хамда 54 дона бетон таянч устунлари ўрнатилди.

Дастур доирасида газ таъминотини яхшилаш 46,4 млн. сўмга 2 та  Куйганёр ҳамда Урганжи маҳалласи бўйича жами аҳолига 124 та газ баллони етказиб берилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш учун 4.4 млрд. сўм  жами 2 та маҳалла ҳудудида 1 та боғча, 1 та тиббиёт муассасаси қурилди ва таъмирланди.

“Андижон бўстон” МЖЧ томонидан  Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника силга қарши кураш диспансери бўлимида қурилиш ишлари якунланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида ҳомийлик ва тадбиркорлар хисобидан “Куйганёр” ҳамда “Урганжи” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги МФЙ бинолари қуриб битказилиб фойдланишга топширилди.

Чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини яхшилаш доирасида 64 млн. сўм 2 та қишлоқ ва маҳалладаги 2 та чиқиндихона яхшиланиб, жойларга 4 та янги турдаги модул, контейнер ва чиқинди қутуси ўрнатилади.

Бироқ, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ўрганиш кунига қадар “Урганжи” МФЙ ҳудудида жойлашган 26 МТТни пудратчи ташкилот “Элнур Шамс” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунига етказилмагани маълум бўлди.

Халқ қабулхонаси томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ижтимоий химояга мухтож оилалар, ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар доимий назоратда бўлиб, бу сохада амалга оширилган ишлар хам доимий  ўрганиб келинди.

Ўтган, 2021 йилда  туман  бўйича  “Темир  дафтар”га  жами  354  та оилаларнинг 774 нафар фарзандларига 500 минг.сўмдан  (шундан, 1-сектор бўйича 94 та оилаларнинг 180 нафар фарзандлари, 2-сектор бўйича 56 та оилаларнинг 130 нафар фарзандлари, 3-сектор бўйича 61 та оилаларнинг 176 нафар  фарзандлари,  4-сектор  бўйича  143  та  оилаларнинг  288  нафар фарзандлари)  бир  марталик  моддий  ёрдам  берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўлаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг декабрь ойида “Темир дафтар” рўйҳатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туманда 2021 йил давомида “Темир дафтар”да бўлган  522 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб,  522 нафар фуқароларга 417 млн 600 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилгани аниқланди.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларига риоя қилмаган ҳолда Избоскан туманидаги жойлашган бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида, секторлар ва ишчи гуруҳлари томонидан Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ҳамда чиқаришда ҳато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлик ҳолатлари аниқланди.

Масалан, 1-сектор худудида жойлашган “Хаққулобод” МФЙ  “Мустақил оила” кўчасида яшовчи 2-гурух ногирони, юрак касаллиги билан доимий даволаниб келади, боқувчисини йўқотган Олимова Хамидахон, 2-сектор ҳудудида жойлашган “Бешмирза” махалла фуқаролар йиғини “Шодиёна” кўчасида яшовчи 2-гурух ногирони, шароити ўта оғир Миралиева Муқаддам, 3-сектор худудида жойлашган “Боймахалла” МФЙ Бехбудий кўчаси 18-уйда яшовчи 1-гурух ногирони (кўзи ожиз) Султонова Барнохон ҳамда 4-сектор худудида жойлашган “Дарёбўйи” махалла фуқаролар йиғини Фурқат кўчаси 32-уйда яшовчи Самсақова Мухайёлар оилавий шароити ўта оғир ёрдамга муҳтож бўлсада, Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарори талабларига риоя қилмаган ҳолда “Темир дафтар”дан чиқариб юборилгани аниқланди.

Шунингдек, 1-сектор худудида жойлашган Чекёр МФЙ Илғор кўчаси 22-уйда яшовчи Ахмедова Хуршида Махаммадовна, 2-сектор худудида жойлашган Ўрта қишлоқ МФЙ Янги ариқ кўчаси 21-уйда яшовчи ногирон Абдуллаева Рўзихон Қаххаржановна, 3-сектор худудида жойлашган Боймахалла МФЙ Ал-Фарғоний кўчаси 20-уйда яшовчи Мухторова Хилолахон Нўмоновна, 4-сектор худудида жойлашган Зарбдор МФЙ Ёшлар кўчаси 68-уйда яшовчи Тожибоева Мухаббатлар оилавий шароити ўта оғир ёрдамга муҳтож бўлсада «Аёллар дафтари” га киритилмагани маълум бўлди.

Избоскан туманида жами 6040 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, шундан 1-сектор ҳудудида 2504 нафар ёшлар, 2-сектор ҳудудида 923 нафар ёшлар, 3-сектор ҳудудида 1532 нафар ёшлар ҳамда 4-сектор ҳудудида 1081 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган.

«Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсус жамғармага 1 млрд. 458 млн сўм маблағлар ажратилиб, ёшларнинг муаммолари хал этилишига йўналтирилган.

Ўрганиш давомида, “Ёшлар дафтари”га киритиш учун ёшлар (18-30 ёшгача) рўйҳатларни шакллантириш ва муаммоларни ҳал этилишида Избоскан туманидаги жойлашган бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида, секторлар ва ишчи гуруҳлари томонидан ҳато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлик ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Халқ қабулхонаси томонидан ўрганишлар давомида, 1-сектор худудида жойлашган “Янги бўстонобод” МФЙ Боғаро кўчаси 81-уйда яшовчи сил касаллиги билан оғриб доимий рўйхатда турувчи Тўхтасинов Худойберди, 2-сектор худудида жойлашган “Бештерак” МФЙ Камолиддин Бехзод кўчаси 5-уйда яшовчи Тош суяги емирилиши касаллиги билан даволанишга муҳтож Чирмашбоева Ўғилхон, 3-сектор худудида жойлашган “Янги авлод” МФЙ Қолган дарё кўчасида яшовчи 1-гурух ногирони Жамолдинова Мухлиса, 4-сектор худудида жойлашган “Жахонобод” МФЙ Мураббийлар кўчаси 27-уйда яшовчи 2-гурух ногирони Сарварова Наргизахзонлар оилавий шароити ўта оғир ёрдамга муҳтож бўлсада «Ёшлар дафтари” га киритилмагани маълум бўлди, ўрганиш якуни бўйича “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ўрганишлар ҳусусида қабулхона мудири О.Мелибоевнинг ахборотини муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари, секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ўрганишлар ҳусусида қабулхона мудири О.Мелибоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан тумани Халқ қабулхонаси мудири (О.Мелибоев):

— Халқ билан мулоқот, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, уларнинг муаммо ва ташвишларини ўрганишни ва жойида ҳал қилиш бўйича амалга оширилган ишларни самарасини янада ошириш бўйича керакли чора-тадбирларни амалга ошириш;

—  Муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар билан тизимли алоқаларни ўрнатишни янада жадаллаштириш тавсия этилсин.

  1. Туман сектор раҳбарлари (С.Исмоилов, З.Рустамов, М.Болтаев, Л.Қурбонов):

— Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мурожаатларни ўз муддатида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда қонун ижроси билан боғлиқ бўлган қонун ости хужжатларига амал қилмаслик ҳолатларига йўл қўймаслик.

— Ҳудудларда Ёшлар билан учрашувлар, жисмоний  шахсларнинг ва юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқарув органларининг мансабдор шахслари иштирокида сайёр оммавий қабуллар ўтказиш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ва туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбариларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармонида белгилаб берилган “маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини жорий этишдаги ишлар бўйича фуқаролар йиғинларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича чоралар кўрган ҳолда тизимли ишларни йўлга қўйиш.

“Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла” принципи асосида муаммоларни аниқлаш, ҳал этиш ва тегишлилиги бўйича йўл қўйилган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2018 йилги “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3962-сонли Қарори бўйича тумандаги корхона ва ташкилотларда ижро интизоми бўйича ўрганишлар олиб бориш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича юқори турувчи органларига билдиргилар киритиш вазифалари юклатилсин.

  1. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига;

— Аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилишга ҳамда масъул ходимларнинг масъулиятини ошириш, мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган масъулларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига;

— Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр, оммавий қабуллар, ёшлар билан ўтказилган учрашувлар ва бу борада амалга ошириладиган тадбирларда иштирок этишлари, ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича депутатлик сўровлари юбориш ҳамда депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг Суд хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  2. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (А.Мамажонов), “Пахтакор” газетаси таҳририяти (М.Мирзаабдуллаев)га амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

 

 

 

 

Улашинг: