Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мен уй бекасиман, пенсияга қандай чиқаман?

  1. 🙍🏻‍♀️ Мен уй бекасиман. Мен ҳам иш стажига эга бўлишим мумкинми?

Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.

📄 Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 104 фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган ҳолда 1 йиллик иш стажига эга бўлишлари мумкин.

Х.  Абдужабборов,
Пенсия жамғармаси Улуғнор туман бўлими бошлиғи.

Улашинг: