Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Ватан таянчи»- Юрт таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 март куни «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-150-сонли Қарори қабул қилиниди.

Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини (кейинги ўринларда — «Ватан таянчи» ҳаракати) ташкил этиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқеини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатининг, халқи ва ўз оиласининг фаровонлиги ва янада ривожланиши орзусида бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, ўқувчи-ёшларни тузилаётган отряд атрофида бирлаштириш ва жипслаштириш, улар орасида ҳарбий-ватанпарварлик, ўқув-тарбиявий тадбирларни амалга оширишда асосий ташкилотчи сифатида фаолият юритиш, ўқувчиларда ўқиш ва интизом бўйича юқори натижаларга эришишга иштиёқни уйғотиш ҳамда уларга ўрнак бўлиш учун фаол ҳаракат қилиш, давлат умумтаълим мактаблар ўқувчиларини одоб-ахлоқ, Ватанга садоқат ва ўзига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш, ўқиши, интизоми ва жисмоний кўрсаткичлари паст ўқувчиларга юқори натижаларга эришишда кўмаклашиш, давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва ташқаридан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш асосий вазифалар сифатида қайд этилганлигини кўришимиз мумукин.

Шунингдек, «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассасаси бўлиб, унинг асосий таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳисобланишлиги кўзда тутилган. «Ватан таянчи» ҳаракати ўз мақомига, Қуролли Кучлар хизматчилари (ҳарбий хизматчилар) меҳнатига ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шартларига кўра давлат бошқаруви органи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг мустақил бўлимига тенглаштирилган бўлиб, «Ватан таянчи» ҳаракати ходимларининг асосий таркиби Мудофаа вазирлиги қўшинлари умумий чекланган штат бирликлари доирасида ташкил этилишлиги ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари «Ватан таянчи» ҳаракати фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Бундан ташқари давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар 10-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилади ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилишилги, «Ватан таянчи» отрядларига давлат умумтаълим мактаблари ўқувчилари ихтиёрийлик асосида аъзо бўлишлари кўзда тутилган.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қуйидагича тартиб жорий қилинишлиги кўзда тутилган бўлиб, унга мувофиқ:

«Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;

«Ватан таянчи» ҳаракати томонидан республика олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.

Бахтиёржон Қодиров Равшанбекович,

Олтинкўл тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

 

Улашинг: