Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ХАБАР БЕРАДИЛАР…

 

Избоскан туманидан келган вакиллар бир ҳафтадан буён Кегейли туманининг Жузим боғ ОФЙ да барча соҳалар кесимида фаолият олиб бормоқда,-деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати бошлиғи Абдуносир Мамажонов,-Бу ерда олиб борилаётган ҳар бир жараён ва ислоҳотлар ҳақида туманимиз аҳлини мунтазам  хабардор қилишни кўзда тутдик.

Жузим боғ ОФЙ аҳолисининг жуда кўп қисми ушбу ҳудуд тупроғининг шўрлашгани ва шу орқали кўплаб томорқалар бесамар ётишидан, ерлардан эса унумли фойдалана олмаётганлигидан ранжийдилар. Ҳақиқатда, ушбу тупроқ туз билан ва заҳарли моддалар билан қопланган. Шунга қарамай, Избосканда етиштирилаётган кўчатлар, анвойи гуллар тупроқнинг ҳар қандай турига чидамли эканлиги билан ажралиб, қулайлиги ортиб туради.

Ҳар тарафлама ўйланган мақсад асосида куни кеча кўплаб кўчатлар Жузим боғга етказилиб келинди.

Фуқаролар эса ушбу кўчатларни олдилар ҳамда яхши ният ила ўз томорқаларига экмоқдалар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, туманимизнинг Ботиробод маҳалласида ўстирилаётган хонаки, гўзал гуллар ҳам ушбу ҳудуд фуқароларига олиб келинди.

Кўчат йўналиши бўйича Жузим боғ ОФЙда иш қизғин кетмоқда.

 

⚡️Жузим боғлик фуқароларнинг яшаш тарзи суратларда…

 

Юқорида Жузим боғда ўзгариш бўлиши ҳақида маълум қилган эдик.

 

ЎЗГАРИШ БОШЛАНДИ

 

1-ҳаракат

 

Ушбу ҳудуднинг овулларидаги кўчалар грейдер техникаси ёрдамида текисланиб, йўллар шағалланиши ва таъмирланиши учун тайёрланмоқда. Туманимизнинг «Автойўл» УК ходимлари кўрсатмалари асосида ички кўчалар ортиқча қум ва тупроқлардан халос этилиб, кенг кўламдаги ишларга йўл очилмоқда.

Жузим боғда ўзгаришлар бошланди

 

2-ҳаракат

 

Туманимизнинг «Электр таъминоти» корхонасининг вакили иштирокида мазкур овулнинг элекр энергияси ходимлари ҳамкорлигида иш тақсимоти бўлиб чиқилган бўлиб, Жузим боғдаги барча электр таянчлар назорвти қайта кўрилади ҳамда эскилари таъмирланади.

⚡️Бугун ҳам янги қўйилган бетон таянчлар кўздан кечирилиб, электрга улаш ва таянчларни номерлаш ишлари олиб борилди.

👉Якунга кўча ушбу ҳудуд энергияга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланишга эришилиши белгиланган.

 

 

3-ҳаракат

 

⚡️Туманимизнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ходимлари томонидан Жузум боғ ОФЙ да истиқомат қилувчи кам таъминланган ҳамда «Темир, Аёллар ва Ёшлар» дафтарида турувчи фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Яъни, ушбу оилаларга биринчи кун ҳисобига 100 дан зиёд тўшак, 40 дан ортиқ кўрпа ҳамда 200 дан зиёд ёстиқлар тарқатилди.

Қолаверса, маҳаллаларга охак ҳам тарқатилиб, барча ўсимликлар ҳамда уйларнинг ташқи қисмлари оқланмоқда.

 

4-ҳаракат

Жузим боғ ОФЙ ҳудудида келгусида замонавий спорт майдончаси ҳамда WORKOUT STREET майдончалари қад ростлайди.

 

Ушбу йўналиш бўйича туманимизнинг Спорт бўлими ўз фаолиятини бошлаган.

5-ҳаракат

Туманимиз ҳокими С. Исмоиловнинг алоҳида кўрсатмаларига асосан, туманимизнинг «Сувтаъминоти» УК томонидан Жузим боғ ОФЙ ҳудудидаги Қўсқалъа овулида бир сув иншооти таъмирланиб, мазкур ҳудуд фуқаролари учун тоза ичимлик суви чиқарилди.

Жузим боғнинг таълим сифат-самарадорлиги ўрганилди.

Бугун туманимизнинг Халқ таълими бўлими мудири А.Абдукаримов ҳамда бўлимнинг ходимлари томонидан ҳудуддаги 21- ва 40-мактаблар кўздан кечирилди. Шарт-шароит ва ўқитиш медодлари ўрганилди. Кегейли тумани Халқ таълими бўлими раҳбари ва Избоскан туман халқ таълими бўлими мудири икки тумандаги таълим сифати ва мавжуд ҳолатлар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув ва ўрганиш якунида икки мактаб учун 250 донадан китоб, биттадан теннис столлари ҳамда футбол ва баскетбол топлари совға қилдилар.

 

 

Жузим боғ ОФЙ нинг тиббий салоҳияти юксалмоқда…

⚡️Фуқароларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган «Жузимбағ шанарақлиқ шипакерлик пункти»да тиббий тизим анча илгарилаган. Сабаби, ҳар бир шифокор, ҳамшира ҳамда патронаж ҳамширалар фуқаролардан доимий хабар олиб турадилар.

Туманимизнинг Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Абдужабборов бошчилигидаги профессионал шифокорлар ушбу Ш.П.нинг ҳам ўрганувчиси ҳам ўргатувчиси бўлдилар. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аҳволи нисбатан оғирроқ бўлган фуқароларнинг кўригига хонадонига бордилар. Патронаж ҳамширалар ёрдамида ушбу беморлар кўрикдан ўтказилди ҳамда тегишли тавсия ва кўрсатмалар ҳамда тиббий дори воситалари тақдим этилди.

Кегейли тумани ҳокими Давлатбой Утемуратов Избоскан туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Абдужабборов билан кўришди. Суҳбат давомида Жузим боғдаги тиббий маданият ва фуқароларнинг саломатлиги йўлида қилиниб келинаётган ишларинг нечоғли муҳим эканлиги ҳамда избосканлик шифокорларнинг ОФЙ ҳақидаги таассуротлари қандай эканлигини сўради. Қолаверса, келгусида икки туман тиббиёт бирлашмалари ходимларининг ҳамкорликларидаги истиқболлар тўғрисида фикрларни алмашдилар.

 

Жузим боғда яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаси ўз фаолиятини бошлайди.

Туманимизнинг Мактабгача таълим бўлими раҳбари Н.Қобилова бошчилигида Жузим боғ ОФЙ даги хонадонда хусусий болалар боғчасини барпо этмоқдалар.

Ушбу жараёнда туманнинг мактабгача таълим бўлими вакиллари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Яъни, умумий безаклар ва таълим масканини жихозлаш бўйича туманнинг «Менинг орзуйим» номли ОНМТТ мудираси Кимсанова Шоҳида бел боғлаб, рассомчиликни эса туманимизнинг 41-мактабгача таълим ташкилоти мусиқа фани ўқитувчиси Насрдинов Ҳайрулла аъло даражада амаллаб келмоқдалар.

 

Сайт газетанинг мазкур сони Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “ОАВлари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш” давлат гранти асосида тайёрланди.

 

Сайт материаллари  Абду НОСИР хабарлари асосида тайёрланди.

 

Улашинг: