Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5168-сонли Қарорига асосан 2021 йил 1 октябрь кунидан бошлаб тегишли тартибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш белгиланган.
Юқоридаги қарорга асосан Қўрғонтепа туман юридик хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади. Марказнинг асосий вазифаси туманда фаолият юритиб келаётган бюджет ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишда иборат бўлиб, хусусан улар томонидан чиқарилган юридик ахамиятга эга бўлган ҳужжатларни ҳукуқий экспертизадан ўтказиш, уларга хулосалар бериш, давлат ташкилотларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат.
Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди. Эндиликда, юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказларнинг тегишли хулосаларни олмасдан туриб, юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундай ҳужжатлар юридик кучга эга ҳисобланмайди. Улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
Қўрғонтепа туман юридик ҳизмат кўрсатиш марказига жорий йилда ташкилотлардан “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали юборилган жаъми 2035 та ҳужжатлар кўриб чиқилиб, уларнинг 1947 тасига ижобий 7 тасига салбий хулоса берилди. Қонунчиликка зидлиги учун 25 та хужжат қайтарилди. Судгача хал этиш юзасидан 25 та талабнома (288 149 380) сўмлик киритилиб қаноатлантирилди, шундан 8 та 26 592 736 сўм миқдордаги маблағлар талабнома асосида ундирилди. Ташкилот манфаатларини кўзлаб иқтисодий судга 6 та 180 030 429 сўм миқдорга даъво аризалари киритилди, суд томонидан 4 та 168938546 сўм миқдоридаги даъво аризалари қаноатлантирилди. Марказ ходимлари томонидан 25 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, барчаси қаноатлантирилди. Ташкилотларда жами 151 маротаба хуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ҳозирги кунга қадар Марказ томонидан туманда фаолият юритиб келаётган бюджет ташкилотларда мазкур қарорнинг мазмун моҳияти бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Қўрғонтепа туман юридик хизмат
кўрсатиш маркази Бош юрисконсульти Х.Маматалиев