Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ҲИСОБОТ-НАТИЖАГА ЙЎЛ

 

Избоскан туманида 2021 йил ҳамда 2022 йил ўтган 2 ойи мобайнида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги иш билан банд бўлмаган фуқароларни ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қилинган ишлари юзасидан хисоботи  

Избоскан туманида 243 минг нафардан ортиқ аҳоли бўлиб, шундан 131237 нафари меҳнатга лаёқатли шахсларни ташкил этиб, булардан 99646 нафари иқтисодий фаол аҳолини, 25722 нафари иқтисодий жиҳатдан нофаол аҳолини, 90538 нафар (шундан 25260 нафари расмий секторда 47263 нафари норасмий секторда) банд аҳолини, 9833 нафар ишга жойлаштиришга муҳтож фуқароларни ташкил қилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туманда 2021 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси” га асосан 2.708 та иш ўринлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 3.236 та иш ўринлари яратилиб, дастур кўрсаткичи 119,5 фоизга бажарилди.

Жумладан,

– Тармоқ инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 150 та ;

– Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 1421 та;

– Ижтимоий инфра-тузилмани ривожлантириш ҳисобига 20 та;

– Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 926 та;

– Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 719 та;

– шундан ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 115 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, 3892 та ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб,  марказга 2021 йил давомида 6134 нафар ишсиз фуқаролар мурожаат қилиб, уларнинг 3781 нафарини аёллар ташкил қилди.

Марказ томонидан тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринларига (режаси 3892 нафар) 3970 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, режа    102,0 фоизга бажарилди.

Шунингдек, 2021 йил давомида 324 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

Аҳолини шу каби ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш мақсадида 653 нафар фуқаролар касб ва ҳунар ўрганишлари учун қайта ўқиш  ва уста шогирд усулида ҳунар ўрганишга юборилиб, режа 109,1 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, туман ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 1513 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилиб, белгиланган режага нисбатан 279,5 фоизга бажарилган.

Туманда ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квота)ни белгилаш мақсадида туман ҳокимининг 27.09.2020 йилдаги 2838-К-сонли қарори билан 109 та корхона ва ташкилотларда 695 та квоталанган иш ўринлари ташкил қилиниши белгиланган.

Хусусан, квота иш ўринларининг 7 таси ногиронлар учун, 331 таси таълим муассасаларини тамомлаганлар учун, 212 таси ёлғиз она, ёлғиз ота, ҳамда кўп болали оналар учун, 31 таси ҳарбий хизматдан келган фуқаролар учун, 23 таси жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар учун, 85 таси пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун, 6 таси одам савдосидан жабрланганлар учун ташкил этилиши белгиланган.

Марказ томонидан 2021 йил мобайнида жами 695 нафар фуқаролар квоталанган иш ўринларига жойлаштирилган. Шундан, 273 нафари ёлғиз она, ёлғиз ота, ҳамда кўп болали оналар, 336 нафари таълим муассасаларини тамомлаганларни, 64 нафари пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар, 7 нафар ногиронлар, 3 нафар муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар, 12 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтганларни ташкил қилган.

Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда 2021 йил мобайнида 14 маротаба “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди. Ўтказилган ярамаркаларда 432 та корхона ва ташкилотлар 2032 та бўш иш ўринлари билан иштирок  этди.

“Бўш иш ўринлари  ярмарка”ларида 206 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, ишга жойлаштирилган фуқаролардан 103 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 94 нафари хотин-қизларни ташкил қилди.

Ярмаркаларда 25 нафар хотин-қизлар “Уста-шогирд” усулида касб-ҳунар ўрганиш учун ўқишга жаб қилинди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларни даромадларини ошириш мақсадида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Бандликга кўмаклашиш давлат жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2-сектор худудида жойлашган “Урганжи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Етти хазина дурдонаси” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилиб, ушбу кооперативга жамғарма маблағлари ҳисобидан 735 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилиб, ажратилган маблағлар ҳисобидан 200 та хонадонларга 50 бошдан субсидия асосида паррандалар тарқатилиб, ушбу оилалардаги 200 нафар банд бўлмаган оила аъзолари бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 92 нафар фуқароларга 448,5 сўм субсидия маблағлари ажратилди.

Жумладан,

  • 65 нафар фуқароларга 1 сотихли енгил конструкцияли иссиқхона;
  • –  3 нафар фуқароларга қайта малака ошириш учун
  • –  24 нафар ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб учун;

Норасмий равишда ишлаётган фуқароларнинг бандлигини расмийлаштириш юзасидан иш ўринларини расмийлаштириш бўйича 5831 та иш ўринлари расмийлаштирилиб, йиллик  режа 100 фоизга бажарилди.

 

Избоскан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, туманда 2022 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси”га асосан 2708 та иш ўринлари ташкил этиш, 3797 та ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилган.

Туманда 2022 йил давомида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш манзилли дастурига асосан 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 358 та янги иш ўрин яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 368 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, яратилган иш ўринларининг ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 80 та, 174 таси янги кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига, 114 таси якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, шундан 14 таси ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобидан яратилди.

Марказда иш сўраб мурожаат этган фуқароларни рўйхатга олиш ва ишга жойлаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодекси” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2020 йил 20 октябр кунги ЎРҚ-642 сонли «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунига асосан фаолият юритилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида иш берувчилар “бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиши» белгилаб қўйилган. Жорий йилнинг 2 ой давомида тумандаги ташкилот ва корхоналар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари тўғрисида ҳисобот топширган.

Бундан ташқари, 2022 йил январь-феварль ойлари мобайнида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 92 нафар иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар киритилди.

Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратилиши юзасидан 2022 йил учун дастурга асосан жами 5095 нафар ишсизлар рўйхатга олиниб, 3797 нафари ишга жойлаштирилиши ҳамда 401 нафарига ишсизлик мақоми берилиши белгиланган.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 2022 йил январь-феварль ойларида 1316 нафар ишсиз фуқаролар мурожаат қилиб, уларнинг 648 нафарини аёллар ташкил қилди.

Марказнинг 2022 йил январь-феварль ойларида ишга жойлаштириш режаси 341 нафарни ташкил қилиб, амалда 122 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, режа    35,4 фоизга бажарилди.

2022 йилнинг январь-феварль ойларида ойида 92 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, режа 38,2 фоизга бажарилган ҳамда 16 нафар фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

Шунингдек, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш режаси 520 нафарни ташкил қилиб, шундан 80 нафари “Уста-шогирд” усулида, 400 нафар касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқитиш, 40 нафари эса МФЙларда ташкил этилган масканларда ўқитиш режаси белгиланган бўлиб, 2022 йил январь-феварль ойларида амалда 30 нафар фуқаролар касб ва ҳунар ўрганишлари учун қайта ўқиш  ва уста шогирд усулида ҳунар ўрганишга юборилиб, режа 150 фоизга бажарилган.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш йиллик режаси 831 нафарни ташкил қилиб, амалда 2022 йил  январь-февраль ойлари давомида 138 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилиб, белгиланган режага нисбатан 16,6 фоизга бажарилган.

2022 йил туманда ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналадиган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квота)ни белгилаш мақсадида туман ҳокимининг 05.11.2021 йилдаги 67-1-22-Q/21-сонли қарори билан 114 та корхона ва ташкилотларда 577 та квоталанган иш ўринлари ташкил қилиниши белгиланган.

Хусусан, квота иш ўринларининг 7 таси ногиронлар учун, 139 таси таълим муассасаларини тамомлаганлар учун, 319 таси ёлғиз она, ёлғиз ота, ҳамда кўп болали оналар учун, 23 таси ҳарбий хизматдан келган фуқаролар учун, 21 таси жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаролар учун, 65 таси пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун, 3 таси одам савдосидан жабрланганлар учун ташкил этилиши белгиланган.

Марказ томонидан 2022 йил январь-февраль ойларида жами 19 нафар фуқаролар квоталанган иш ўринларига жойлаштирилган. Шундан, 14 нафари ёлғиз она, ёлғиз ота, ҳамда кўп болали оналар, 5 нафари таълим муассасаларини тамомлаганларни ташкил қилган.

 

САНОАТ СОҲАСИ-АҲОЛИНИНГ ДАРОМАДИГА ҲИССАДИР!

 

Избоскан туманида шакллантирилган ҳудудий инвестиция лойиҳалари, ЁКЗ ва КСЗ саноат зоналари ва экспорт соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи

2021 йилда янги ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг ишга тушириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, юқоридаги иқтисодий кўрсаткичларнинг барқарор ўсишига эришишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда иш олиб борилди.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш “Йўл ҳарита”си ижросини таъминлаш учун мавжуд имкониятлар сафарбар этилиб, сезиларли натижаларга эришилди.

Избоскан туманда 2021-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 890,5 млрд.сўмлик 60 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 6500 нафар янги иш ўринлари яратиши режалаштирилган.

Жорий йилда умумий қиймати 180,8 млрд.сўмлик 22 та лойиҳалар ишга тушурилиши ва 1906 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, 2022 йилнинг 1 январ холатига ҳолатига тўлиқ 180,8 млрд.сўмлик 18 та лойиҳаларимиз ишга тушди ва натижасида 1906 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, соҳалар кесимида:

  • саноат соҳасида та лойиҳа (қиймати 135 млрд 830 млн.сўм, яратилган иш ўринлари  сони 1720 та);
  • хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида та лойиҳа ( қиймати 30,4 млрд.сўм ва яратилган иш ўринлари сони  106 та);
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида та  лойиҳа (қиймати 14,5 млрд.сўм ва яратилган иш ўринлари 80 та) ни ташкил этди.

Мисол учун:

Саноат сохасида, Мангуберди” МФЙ ҳудудида “AND GOLD TEX GROUP” МЧЖ томонидан 26,6 млрд.сўм маблағлар хисобига “Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб, 1200 нафар ишсиз аҳоли айниқса, аёлларни  бандлиги  таъминланди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида, “Ровот” МФЙ ҳудудида “Azbo med farm” МЧЖ томонидан 1,5 млрд.сўм маблағлар хисобига “Хусусий шифохона” ташкил этилиб, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида, “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида жойлашган “Олтин ёнғоқ боғи” томонидан 1,2 млрд.сўм маблағлар хисобига “Иссиқхона фаолиятини кенгайтириш”ни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиб, 15 нафар ишсиз аҳолини бандлиги  таъминланди.

Мазкур янги корхоналарни соҳалар бўйича санаб ўтадиган бўлсак, текстил ва тўқимачилик саноатида  7 та, қолгани аҳолига хизмат кўрсатиш ва  истеъмол учун зарур турдаги маҳсулотларни етиштиришга мўлжалланган лойиҳалар амалга оширилди.

Дастур асосида ишга туширилган лойиҳаларнинг 13 таси янги қувватларни ишга тушириш, 9 таси эса, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва модернизация қилиш ҳисобига амалга оширилди.

2021 йил учун 51,1 млн.АҚШ долларлик экспорт режаси белгиланган бўлиб, ҳисобот даврида 13 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди ва 13 та корхона томонидан шу кунга қадар 52,7 млн.АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Йиллик режа 103,1 фоизга бажарилди.

Шунингдек 2022 йил учун 28,9 млн.АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга ошириш белгилаб олинди.

Туманда экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида келгусида қўшимча та янги корхоналарни экспорт қилишга жалб қилган ҳолда, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, ташкил этилаётган лойиҳалар асосида чет давлатларга тўғридан-тўғри саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ишлар режалаштирилган.

Белгилаб олинган экспорт режасини 9,9 млн.АҚШ доллар ортиғи билан яний 134,2 фоизга бажариш белгилаб олинди.

Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан, энг аввало, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг экспорт ҳажмини ошириш, экспорт қилиш географиясини диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташқи бозорларда маҳаллий экспортга етказиб берувчи ташкилотларнинг маҳсулотларини рақобатбардошлигини оширишда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.

Жумладан:

13 та салоҳиятли корхоналар экспортга жалб қилинди. Ўтган давр мобайнида ушбу корхоналар томонидан бугунги кун ҳолатига кўра 52 млн 730 минг.долларлик 10 турдан ортиқ саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Хитой, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Беларуссия каби давлатларга экспорти амалга оширилди.

Маълумот учун,

2020 йил якуни билан туманда 35,9 млн.доллар миқдорида экспорт амалга оширилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 16,8 млн.доллар кўпроқ (132 фоизга) саноат ва мева-сабзавот  маҳсулотлари экспорт қилинишига эришилди.

Йил якуни билан яна 52,7 млн.долларлик экспортни амалга ошириш бўйича  ҳисоб китобларимиз бор.

Ушбу саноат зонасида аҳоли учун зарур бўлган, қурилиш материаллари, трикотаж, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши белгиланган.

Ёшлар саноат зоналари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Избоскан тумани Янгизамон массиви “Мангуберди” МФЙ ҳудудидан 5 гектар ер майдонига эга 1 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зона”си ташкил этилди.

    Ушбу ёшлар саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 27 млрд. 725 млн. сўмлик 56 та лойиҳа ташаббускорларига жами 2,80 га ер майдонлари ажратиб берилган, ушбу лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бироқ айрим ёшлар томонидан шунча имкониятлар берилишига қарамасдан ажратиб берилган ер майдонига тақдим этган лойихаси бўйича қурилиш ишларини сусткашлик билан балки умуман бажарилмаганлиги аниқланди.

Жумладан:

Избоскан тумани Мангуберди МФЙ худудида яшовчи фуқаро Зокиров Мухаммадали томонидан “Мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш” 5 сотих ер майдони ажратиб берилган. Ёш тадбиркор томонидан шу кунга қадар белгиланган лойихаси бўйича фақатгина бетон қисми қурилганлиги аниқланиб бу эса лойихани 10 % га бажарган холос.

Избоскан тумани Мангуберди МФЙ худудида яшовчи фуқаро Кенжабоев Мавлонбек томонидан “Акфа ва пластик буюмлар ишлаб чиқариш” ишлаб чиқариш учун 5 сотих ер майдони ажратиб берилган. Ёш тадбиркор томонидан шу кунга қадар белгиланган лойихаси бўйича умуман қурилиш ишларини бажармаган.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига   27 млрд 730 млн.сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилибсолиқ тушумларининг 1 500 млн.сўмга ортишига ва 610 та янги иш ўринлари яратилишига эришиш кўзда тутилган.

Бунинг учун саноат ҳудудигача 0,5  км автомобил йўлларини таъмирлашга 500 млн.сўм,  дона сув қудуғи ва 1,5 км ичимлик сув тармоғи қуришга 1 500 млн.сўм қўшимча маблағ талаб этилади. Ҳозирги кунда 0,5 км электр-энергияси тармоғи, тортилиб та 380 квт/ли трансформатор ўрнатилди.

Ушбу саноат зонасида аҳоли учун зарур бўлган, қурилиш материаллари, трикотаж, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши белгиланган.

Избоскан туманида 2022 йил давомида Дастур доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган умумий қиймати 341 млрд 572 млн.сўм (шундан, 55,3 млрд.сўм банк кредити, 286,2 млрд.сўм ўз маблағлари, 7,5 млн.АҚШ доллар ҳорижий кредит маблағлари ҳамда 2,0 млн.АҚШ доллар тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция маблағлари) миқдоридаги 1 та йирик  кластер лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширилиши натижасида 2 070 нафар янги иш ўринларини яратамиз.

Жумладан:

Саноат соҳасида 81,5 млрд.сўм қийматидаги 12 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1635 нафар янги иш ўринлари;

Хизмат кўрсатиш соҳасида 210,9 млрд.сўм қийматидаги 7 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 235 нафар янги иш ўринлари;

қишлоқ хўжалиги соҳасида 44,0 млрд.сўм қийматидаги 9 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 200 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 570,8 млрд.сўмлик йиллик ишлаб чиқариш қуввати яратилиб, 25,6 млрд.сўм қийматида бюджетга қўшимча тушумлар туширилишига эришилади.

Шунингдек 2022 йил учун 12 та 50,0 млн.АҚШ доллари қийматидаги лойихалар дастури ишлаб чиқилди.Ушбу лойихалар ҳорижий банк кредитлари ҳамда тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар киритиш орқали амалга оширилади. Бу орқали 1 540 та иш ўринлари ташкил этилишига эришилади.

2022 йилда Муҳтарам юртбошимиз томонидан белгилаб берилган иқтисодий дастурнинг қуйидаги энг мухим устивор вазифаларини изчил амалга ошириш чоралари кўрилади.

Абду НОСИР

 

Улашинг: