Шу йилнинг 5 апрель куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказган эди. Ушбу йиғилиш давомида таълимни ривожлантириш учун энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу йиғилиш давоми сифатида куни кеча вилоятимиз ҳокими Ш.Абдураҳмонов вилоятнинг таълимдаги натижадорлигини ошириш ҳамда таълим тизимини қайтадан ва тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказган йиғилишидан келиб чиқиб, ҳар бир мактаб жамоаси билан суҳбатлар ўтказиш амалиёти ташкил этилди.
Куни кеча туманимиз ҳокими таълим тизимида фаолият юритаётган фаоллар билан учрашув ташкил этгани тўғрисида маълумот бериб ўтган эдик. Ушбу очиқ мулоқотнинг давоми сифатида бугун 33-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувни Д.Мусурмонқулов олиб бориб, педагоглар билан суҳбат ташкил этди. Суҳбат давомида устозларнинг фикрлари ва ташаббусларини эшитди.
Таълимнинг ривожи учун зарурий барча кўрсатмалар етказилди ҳамда педагог ходимларга тушунтирилди.
Абду НОСИР.