Ўзбекистонимиз мустақилликка эришгач, барча соҳалар каби атроф-муҳитимизнинг мусаффо, нафас олаётган ҳавомизнинг тоза бўлишига катта эътибор қаратилмоқда. Зотан Бош Қомусимизнинг 50-моддасида фуқароларнинг атроф – табиий муҳитга доимоэҳтиётлик билан муносабатда бўлишга мажбурийлиги белгилаб қўйилганлиги фикримизнинг исботидир.
Республикамиз миқёсида ривожланиш тараққиёти, саноатнинг ўсиши ва кишиларимизнинг турмуш фаровонлиги ортиши натижасида хонадонларда енгил машиналарнинг тобора кўпайиб бораётганлиги, қишлок хўжалигида ишлаб чиқаришни механизациялаш, ҳимоялаштириш самаралили бўлсада атмосфера муҳитга тобора кўпрок таъсир кўрсатиши билан ҳам хавотирлидир.
Биргина техние соҳасини оладиган бўлсак, автомобилларнинг ишлатиш ёнилғи-энергетика ресурслари билан бензин, дизель ёнилғиси, табиий ва суюлтирилган нефт газларнинг ёқилиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида атмосфера ҳавосига 20 турдан ортиқ ифлослантирувчи моддалар чиқарилади. Бу борадаги мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, фақатгина автотранспортлардан чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар жами ташламаларнинг 85 фоизини ташкил этиб, ўтган 2021 йили унинг миқдори вилоятимиз бўйича 101,5 минг тоннани ташкил этди.
Автотранспортларнинг экологик муаммоси ҳаммани бирдек ташвишга солиб келмоқда. Мотор ёнилғиси таркибида қўрғошин бирикмаларнинг ва олтингургут моддасининг мавжудлиги, автомобиль йўлларининг замон талабларига жавоб бермаслиги, автомобилларни текшириш учун асбоблар ва газ ёнилғисига ўтказиш учун ускуналарни ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмаслиги, фойдаланишда бўлган собиқ иттифок даврида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини ҳозирги замон талабларига жавоб бермаслиги шулар жумласидандир. Автотранспорт воситалардан ташланадиган ташламаларни камайтиришнинг асосий тадбирлардан бири автотранспорт воситаларни сиқилган табиий газга (метан) ва суюлтирилган нефт газга (пропан) ўтказиш ҳисобланади.
Автотранспортларнинг экологик муаммоларини бир мунча камайтириш мақсадида Республика миқёсида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ички ишлар ва Соғлиқни Сақлаш Вазирликлари ҳамкорлигида 1996-йил 31-мартдаги 12/79/137-сонли Қўшма буйруғи ҳамда 2019 йил 19 март кунги Ички ишлар вазирлиги, Эклогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат кўмитасининг Кўшма кўрсатмаси асосида хар йили 2 босқичли “Тоза-Ҳаво” ойлиги тадбири ўтказиб келинмокда. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддаларни камайтиришга қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аграр, Сув ва Кишлок Хўжалик масалалари ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 10/639-сонли “Атмосферанинг глобал иқлим ўзгариши муаммолари, ҳалқаро тажриба ва хамкорлик масалалари мавзусида”га “Давра суҳбати”нинг тавсияларида автотранспорт воситаларининг ис гази ва тутун микдорини экологик назорат қилиш ишларини кучайтириш ва ўтказиладиган “Тоза-Ҳаво” ойлиги тадбири давомида автотранспортларни экологик назорат ўтказишни самарадорлигини ошириш вазифаси юклатилган.
Шу йилнинг 10-апрелдан 10-май кунига кадар ушбу тадбирнинг 1-боскичини намунали ўтказиш максадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг топшириғига асосан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг буйруғи чиқарилиб, ушбу тадбирни намунали ўтказиш максадида Избоскан туманида ибратли ишлар амалга оширилди. Жумладан келишилган режаларга мувофиқ туманда ташкилий гуруҳ тузилди ва мунтазам тадбирлар ўтказилмоқда. Туманимизда жорий йилнинг 10-апрелидан 10 май кунига қадар ўтказилаётган «Тоза-ҳаво» ойлигида ЙҲХБ инспектори У.Тўланбоев, Избоскан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси И.Умаров ва СЭОМ ва ЖХС ҳодими М.Ҳолдаровалар фаол иштирок этмоқдалар. Уларнинг саъй- ҳаракатлари билан ушбу ойлик доирасида Избоскан туманига кириш қисмида мониторинг-назорат тадбири ўтказилди. Унда Экология бошқармасининг мобил экологик лабораторияси ҳодимлари ҳам иштирок этиб, туманга кириб келаётган автоуловлардан атмосферага ташланаётган зарарли газлар миқдорини текширишди ва таҳлиллар тайёрлашди. Тадбир давомида ҳайдовчиларга ушбу ойлик ва атмосферани муҳофаза қилиш бўйича тушунчалар берилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конунинг 16-модда талабига биноан автотранспорт воситаларидан чиқариб юборилаётган газлардаги ис гази ва углеводородлар микдори амалдаги меъёрга мослиги асбоблар орқали назорат қилиниб, меъёрдан ортиқ чиқиш ҳолатлари бўйича ИИБ ЙХХБ нозирлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-модда 3-қисми билан шахсий автотранспорт эгаларига ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Давлат инспекторлари томонидан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 87-модда 1-қисми билан автотранспортларга тегишли бўлган корхона, ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.
Ҳавомиз мусаффолиги таъминлаш, келажак авлодга атроф-муҳитни тоза қилиб қолдириш ва ана шундай руҳда тарбиялаш керак экан барчамиз бу ишга масъул бўлайлик. Атроф-муҳитнинг тозалигини сақлашда фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Халқимиз бежиз «уш уясида кўрганини қилади» демаган. Буни ёдда тутайлик. Машина рулига ўтиришдан олдин унинг созлигини назорат қилишни унутмайлик. Ҳар куни автотранспорт бошқаришдан аввал ёнилғи таъминлаш тизимини текшириб, ис газини меъёр даражаларида бўлишини таъминлайлик. Бу барчамизнинг бурчимиз эканлигини унутмайлик.
Имомназар Умаров,
Избоскан тумани Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси