Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ПАХТАКОР ВА ҒАЛЛАКОРЛАРГА УСКУНА СОТИБ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИ ҚОПЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 315-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган субсидиядан самарали фойдаланилиши устидан назорат олиб бориш.

Қарор билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғоришда қуйидаги харажатларининг бир қисмини қоплаш учун:

  1. қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  2. кўчма генераторлар ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш тизимини жорий қилинди.

 

А.Зухриддинов,

Избоскан тумани юридик хизмат

кўрсатиш маркази Бош юристконсулъти

Улашинг: