Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси кенг муҳокамаларда

Бугун, 28 июнь куни,  Андижон вилояти Избоскан туман Халқ таълими бўлимига қарашли 5-умумий ўрта таълим мактабида, туман Тиббиёт бирлашмасида,  Избоскан туман давлат солиқ идорасида, туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган  йиғилишлар бўлиб ўтди.

Йиғилишларда Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатаси депутати Н.Юсупов иштирокчиларга умумхалқ мухокамасига қуйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-мохияти ҳақида тўлиқ тушунтириш берди.

Шунингдек Конституциявий комиссияга халқимиз томонидан келиб тушган таклиф ва тавсияларга атрофлича тўхталиб ўтилди.  Йиғилишлар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлақонли жавоблар олдилар.

Суратларда:   Йиғилишлардан лавҳалар.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган  йиғилишлар қизғин давом этмоқда.

М. Мирзаабдуллаев.

 

Улашинг: