Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси кенг муҳокамаларда

Бугун 2022 йил 29-июнь куни Андижон вилояти, Избоскан тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, мактаблар директорлари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, маҳаллалар фуқаролари йиғинлари раислари ва фаоллари, кенг жамоатчилик иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими С. Исмоилов кириш сўзи билан очди. У “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси нима сабабдан умумхалқ муҳокамасига қўйилаётгани мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади.  

Шунингдек, депутат Н.Юсупов иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун мохияти ҳақида тўлиқ тушунтириш берди.

 

У ўз сўзида Конституциявий комиссияга халқимиз томонидан келиб тушган таклиф ва тавсиялар айтар экан ислоҳот уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилганига тўхталди. Комиссия биринчи босқичда асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борди, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганди, сўнг конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этди.

Иккинчи босқич – қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш. Жорий йилнинг 25 июндан 5 июлига қадар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида бўлади. -«Конституция барчамизга тегишли асосий ҳужжатимиздир. Шунинг учун ҳам бу жараёнда ҳар ким фаол иштирок этиши, ўз фикрини билдириши керак. Эслатиб ўтамиз, 25-26 июнь кунлари жами 2658 та таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Олинган таклифларнинг асосий қисми аҳоли вакиллари томонидан юборилган», — деди Наврўзбек.- Таклиф этилаётган конституциявий қонун лойиҳасида Конституциянинг 60 дан ортиқ моддаларига 170 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Учинчи босқич — референдум ўтказиш. Бу жараён ўзбекистонликларнинг бугунги ислоҳотларга муносабатини намоён этади. – Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фуқароларимизнинг фаоллиги сезиларли бўлаётгани эътиборга молик, – деди Наврўзбек Юсупов. 

Йиғилишда қатнашчиларнинг фикрлари тингланиши билан биргаликда уларнинг саволларига тўлақонли жавоблар берилди.

М. Мирзаабдуллаев.

Улашинг: