Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади

“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–173-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

  • маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
  • қишлоқ хўжалиги бўлими;
  •  туризм ва маданий мерос бўлими;
  • ️ спортни ривожлантириш бўлими;
  • ️ оила ва хотин-қизлар бўлими;
  • ️ давлат солиқ инспекцияси;
  • ️ аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
  • ️ давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
  • ️ давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
  • ️ давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.

2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Н.Садиков,

Қўрғонтепа туман адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази   раҳбари                             

Улашинг: