Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2022 йил «27» июль 190-1-22-Q/22 Избоскан тумани ҳокимлиги

Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини

тасдиқлаш ҳамда тугатилган объектни балансга

ўтказиш тўғрисида

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4021-сонли қарорига асосан Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида Андижон вилояти Избоскан тумани “Избоскан” массивидаги “Ирригация тик қудуқлари қурилиш ишлари” якунланганлиги муносабати билан объектни фойдаланишга топшириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг 2022 йил 14март кунги №ГГ-91/90-472-сонли хати асос учун қабул қилинсин.
  2. Объектни фойдаланишга қабул қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган 3.01.04-19-сонли “Шаҳарсозлик нормалари қоидалари”нинг талабларига мувофиқ амалга оширилсин.
  3. Бош пудратчи ташкилот «AND TEX NAZ» Масъулияти чекланган жамиятитомонидан фойдаланишгатопширилган “Избоскан” массивлари тик қудуқларидан фойдаланиш ва 342 398 228,23 (уч юз қирқ икки миллион уз юз тўқсон саккиз минг икки юз йигирма саккиз сўм, йигирма уч тийинсўм маблағ “Избоскан” СИУ балансига белгиланган тартибларда расмийлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р. Ибрагимов ҳамда туман Ирригация бўлими бошлиғи У. Ахуновлар зиммасига юклатилсин.

 

            Туман ҳокими С.Исмоилов  

 

Улашинг: