Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарори хамда ушбу қарорнинг регламенти ишлаб чиқилган бўлиб қарор ва регламентнинг маъзмун мохиятига тўхталиб ўтсак.
Жумладан
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер участкаларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгилаб қўйилган.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали амалга оширилиши белгиланган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади, бунда:
бўш турган ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади;
бўш турган ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ушбу ер участкасини «Yerelektron» ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент;
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низом ;
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконияти яратилган.
Юқорида айтилганидек ушбу хизматларни кўрсатиш учун маъмурий регламент ишлаб чиқилган бўлиб ушбу регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Регламент бўйича фуқоро ёки юридик шахслар давлат хизматлари марказларига ёки ЯИАДХП (ягона интерактив давлат хизматлари порталига) мурожаат этишади.
ариза берувчи — ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки юридик шахси;
ер участкасини хусусийлаштириш — давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва (ёки) юридик шахсларининг мулкига ўтказиш;
хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати — ариза берувчи томонидан ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида тўланадиган, хусусийлаштириш пайтида белгиланган ер солиғи базавий ставкасининг каррали миқдоридаги тўлов;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси (кейинги ўринларда — ер участкаси) — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.
Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
Ушбу Регламент кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари иштирокчиларига берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ер участкасини хусусийлаштиришда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган ҳолда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — ариза берувчининг ўзи мустақил равишда белгиланган шаклларга мувофиқ ариза тўлдиради.
Ариза тўлдириш жараёнида:
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали;
хусусийлаштириш объектлари ва субъектлари «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 12 ва 13-моддалари талабларига мослиги «Yerхususiylasнtirish» ААТга уланган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади.
Агар хусусийлаштириладиган ер участкаси улушли ёки биргаликдаги эгалик қилишда (фойдаланишда) бўлса, ариза барча эгаларнинг (фойдаланувчиларнинг) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса — суд томонидан белгиланган тартибда Регламент талаблари асосида берилади.
Хусусийлаштирилаётган ер участкасида бошқа шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мазкур ер участкасига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги текширилади.
Ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагиларнинг сканер қилинган нусхаси илова қилиниши керак:
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда);
юридик шахснинг тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарори (ариза берувчи — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса).
Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилишида ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери (кейинги ўринларда — давлат ордери) берилгунига қадар уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди ёки давлат хизматини кўрсатиш тўхатилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатиш учун қабул қилинган ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Мурожаатчи ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали туман қурилиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман филиалига келишиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали туман қурилиш бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиалига юборилади.
Туман қурилиш бўлими уч иш куни ичида аризада кўрсатилган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.
Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги туман қурилиш бўлими томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат кадастрлари палатаси туман филиали ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги;
аризада кўрсатилган ер участкаси ва ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлиги;
хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси ҳақидаги маълумотларнинг ушбу ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларнинг мулкдори ҳақидаги маълумотларга мувофиқлиги;
хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
ер участкаси жойлашган жойга чиққан ҳолда ер участкаси чегараларини кадастр ҳужжатлари маълумотларига мослигини аниқлайди.
Давлат кадастрлари палатаси туман филиали ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда топографик режани тайёрлайди.
Ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов суммаси бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ер участкасини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича туман қурилиш бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани келишади ёки уни келишиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар беради.
Келишув ҳеч қандай эслатма ва шартларсиз, тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилот масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланадиган розилик резолюцияси орқали амалга оширилади.
Келишиш рад этилган тақдирда ер участкасини хусусийлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасига асосланган сабаблар кўрсатилган хабарнома тайёрланади.
«Yerхususiylasнtirish» ААТ аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган хабарномани шакллантиради ва уни ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали ариза берувчига юборади.
Ариза келишилган тақдирда, Ягона биллинг тизими «Yerхususiylasнtirish» ААТ маълумотлари асосида хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун ҳисобварақни шакллантиради ва хабарномага илова қилади ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.
Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати миллий валютада мазкур Регламентга 4-иловада кўрсатилган тегишли меъёрлар бўйича ҳисобланади.
Ариза берувчи тўлов юзасидан хабарномани олган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ер участкасини хусусийлаштириш учун тўловни амалга ошириши зарур.
Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хабарномани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.
Ариза берувчи рад жавобини олган кундан бошлаб бир ой ичида, агар рад этиш сабаби фақат хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайта ариза топширишга ҳақли.
Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўловини тўлиқ амалга оширганидан сўнг «Yerхususiylasнtirish» ААТ автоматик равишда ушбу Регламентга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ жисмоний шахс бўйича — фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, ЖШШИР, юридик шахс бўйича — юридик шахс номи, СТИР рақамини кўрсатган ҳолда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда шакллантиради ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига имзолаш учун юборади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали олган давлат ордерига бир иш куни ичида электрон рақамли имзо қўяди ва уни Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари давлат ордери тақдим этилгандан сўнг икки иш куни ичида давлат ордерига асосан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани давлат ордери билан бирга «Yerхususiylasнtirish» ААТ орқали ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олганидан сўнг реал вақт режимида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.
Юқоридаги қарор бўйича саволлар ва тушунмовчиликлар бўлса қуйидаги :
Жалақудуқ туман адлия бўлимининг 74 755 15 01 ва туман адлия бўлими давлат хизматлари марказининг 74 755 15 74 рақамли телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.
З. Атахонов,
Туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўба мудири.