Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг
мазмун-моҳияти
Суд тизими ислоҳотининг ҳозирги босқичида ишларни судларда кўриб чиқишнинг имкон қадар мукаммал процессуал тартиби, суд соҳаси кадрларини танлаш ва тайинлашнинг нисбатан самарали тизими ва ниҳоят, суд жараёни иштирокчиларининг тенглиги тамойили амал қилиши таъминланмоқда.
Буларнинг барчаси – фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолатлари демакдир.
Ислоҳотлар жараёнида муҳим босқич ҳисобланган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиликлар мамлакат тараққиётида алоҳида ўринга эга.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси билан боғлиқ бўлган бу тизимни ислоҳ қилишга умумдавлат аҳамиятга молик, ўзбек миллий моделининг тақдирини ҳал қилувчи асосий масалалардан бири сифатида қаралди ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янгича асосда янгилашга жиддий киришилди.
Ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш ва таъминлаш ҳар қандай давлатнинг биринчи даражали вазифалари қаторига киради. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат функцияларини амалга оширувчи барча органларнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари қайта кўриб чиқилмоқда.
Бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам жадаллик билан давом этмокда. Ўтказилаётган барча суд-ҳуқуқ ислоҳотларнинг пировард мақсади энг олий қадрият ҳисобланган инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдир.
Барча макон ва замонда ҳам инсонлар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфатлари бузилган деб ҳисобласалар, қадим даврларда қозиларга, кейинроқ эса судларга мурожаат қилганлар.
Бу жараёнлар айниқса, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йил 7 декабрда қабул қилинган ““Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонида намоён бўлди.
Ушбу фармоннинг қабул қилиниши давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Яъни, 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Кенгаш ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:
илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш;
судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантириш.
3. Судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб:
судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар берилади;
судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади;суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.
-Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган Кенгаш раисининг ўринбосари лавозимини жорий қилиш;
Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясини тузиш;
-«Ибратли судья» мукофотини, «Суд фахрийси» кўкрак нишонини жорий этиш;
Кенгаш ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини (кейинги ўринларда — Клуб) ташкил этиш.
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, бу янгиланишлардан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий демократик давлат барпо этаётган бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашдан иборатдир.
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш судьяларнинг қонун нормаларини қўллашда адолатли бўлишига, ишларни холисона ва беғараз, қатъийлик билан ҳал этилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир, унинг мустақиллигини Конуституциявий талаблардан келиб чиққан ҳолда, адолатли меҳнат ва кучли билим билан мустаҳкамлаш лозим.
Судларни ихтисослаштирилиши суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш,суд тизими фаолияти самарадорлигини ва судларда ишларни кўриб чиқиш сифатини оширишга, судъяларни одил судлов билан бевосита боғлиқ бўлмаган вазифалардан озод қилишга ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини оширишга, фуқаролар ва табдиркорлик субъектларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлашга қаратилган.
Андижон туманлараро маъмурий
судининг судьяси: З.Тохтасинов