Унинг юртимизда ижтимоий-иқтисодий аҳамияти
Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян демографик, ижтимоий иқтисодий аҳволини белгилаб берувчи умумдавлат аҳамиятига эга кенг кўламли тадбир бўлиб ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 2020 йилда Бутунжахон аҳоли ва уй жой фондини рўйхатга олиш дастурининг қўллаб-қувватланишини инобатга олган ҳолда, аҳоли сонининг аниқлиги жуда долзарблигини англатади.
Республикамизда иқтисодий ва ижтимоий маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш ва аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлик даражаси, хонадон ва оилалар сони ва бошқа тавсифлар ҳақидаги маълумотлар олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармонига мувофиқ Республикамизда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.
Халқаро тажрибага асосан аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида шакллантирилади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб илгарги ўтмиш ва ҳозирги давр ҳолати тўғрисида фикр – мулоҳазалар юритибгина қолмай балки келгуси даврдаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳа ва прогнозлар амалга ошрилади.
Аҳолини рўйхатга олишда ҳар бир фуқаро ўз бурчини эстан чиқармаслиги зарур, яъни фуқароларни бурчи шундаки, аҳолини рўйхатга олишда бериладиган сўровларга муфассал жавоб бериши, ошкоралик ва шаффофлик принципларига амал қилган ҳолда рўйи рост маълумот бериши лозим.
Х. РЕЖАБОВ,
туман статистика бўлими бошлиғи