Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-888-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан қонуний кучга кирган.

Мамлакатимизда сўнги йилларда аҳолини одил судловдан фойдаланиш имкониятини «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини белгилаган. Шунингдек, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, шунингдек апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилинишини ҳамда уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эътибор берадиган бўлсак, мазкур қонунда апелляция инстанцияси судининг вакол

Улашинг: