Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН КЎРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРГА ҚАНДАЙ КОМПЕНСАЦИЯЛАР БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига ИЛОВА Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар

РЎЙХАТИ

  1. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг саломатликларига етказилган зарар учун компенсация тўлаш

1988 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.

1989 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.

1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг уч баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам тўланади.

VII. ЧЕРНОБИЛЬ АЭСДАГИ ҲАЛОКАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ИШТИРОКЧИСИ — ОИЛА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАШ

Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиси оила боқувчисини Чернобиль ҳалокати оқибатида йўқотган тақдирда илгари унинг қарамоғида бўлган ишга яроқсиз оила аъзолари ҳар ойда компенсация пули олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда болалар боқувчининг қарамоғида бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, уларга ҳар ойга компенсация белгиланади.

Компенсация оиланинг ишга яроқсиз ҳар бир аъзосига, ушбу Рўйхатга мувофиқ, бу шахслар учун белгиланган пенсиядан қатъи назар, ёшга доир пенсияси энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Боқувчисини йўқотган болаларга ҳар йили пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ҳажмида бир  йўла   моддий ёрдам пули тўланади.

VIII. ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИ ОҚИБАТИДА САЛОМАТЛИГИГА ЗАРАР ЕТГАН ШАХСЛАРГА ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯЛАР ТЎЛАШ

Чернобиль ҳалокати туфайли саломатлигига зарар етган шахсларга ва шу ҳалокат оқибатида боқувчисини йўқотган оилаларга, оладиган бошқа даромад турларидан қатъи назар, компенсация тўланади.

  1. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ

Устав фаолияти Чернобиль ҳалокатидан зарар кўрган шахсларга ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари шу мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан олинадиган солиқлардан озод қилинадилар. Жамоат бирлашмалари, уларнинг бўлимлари ва корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экспорт ва импорт қилинадиган молларга бож тўлашда имтиёзлар берилади.

  1. ФУҚАРОЛАР ВА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТ ОЛИШЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва жамоат бирлашмалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича тўлиқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида олиш ҳуқуқига эгадирлар. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу ишлар учун вакил қилинган муассасалар ва ташкилотлар тақдим этадилар.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари ва оммавий ахборот воситалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича холис маълумотларни атайлаб бузиб кўрсатганлик ёки яширганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.

Улуғбек Рахимов,

Бўстон тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси

Улашинг: