2-мақола
ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ
Бахтиёр Юнусов муқаддам 2 марта содир қилган жиноятлари учун турли жазоларга судланганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, бир жойда ишламасдан, 2024 йил 19 март куни соат 12:00 ларда Избоскан тумани Гулистон МФЙ Гулистон кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Ё.Мехмоновнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон ичкарисидаги Ё.Мехмоновга тегишли бир дона велосипедни ўғирлаб, шу куннинг ўзида мазкур велосипедни 200.000 сўм эвазига фуқаро Х.Холмирзаевга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.
Бахтиёр Юнусовга оид жиноят иши 2024 йил 12 июнь куни, жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида кўриб чиқилиб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57,60,61-моддалари билан жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплагани инобатга олиниб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Тўлқин Тўрақулов,
Жиноят ишлари бўйича Избоскан
туман суди судьяси