Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Тоза ичимлик суви… қачонгача муаммо бўлади?

Иттифоқ маҳалласи туманнинг қоқ марказида жойлашган. Кўчиб келганимизга 30 йил бўляпти. Кўп маротаба мурожаат қилганимизга қарамай, ҳанузгача хонадонларимизда тоза ичимлик суви келтирилмаган. 15 йил аввал кўчаларимизга водопровод суви келтирилди. Лекин хонадонларга олиб кириш учун рухсат берилмади. Ҳар тугул кўчадан бўлса ҳам ташиб ичаётгандик. Қувончимиз узоққа бормади.

Сув қудуғи атрофидаги аҳоли икки томондан сув келтиришиб, бемалол томорқасидаги экинларини суғоришаётир. Бунинг оқибатида 4 та кўчага сув етиб келмаяпти. Бир кунда 1 соат кўчаларимизга сув келарди. 2019 йил бошидан бери кўчаларимизда сув йўқ. Тасаввур қилинг: 45-50 даражадаги иссиқда аҳоли сувсиз ўтирса… Биз ўргандик, сув қудуғидан тоза ичимлик суви заканга бекор оқиб ётибди. Бу ҳақда МФЙ, туман “Сувоқова” ташкилоти, кўчадаги йўқ сув учун ҳамон пул ундираётган МИБ ходимларига бир неча марта мурожаат қилинди. Ҳеч ким эътибор бермади.
Тўғри аҳоли хонадонларида 5-6 метр чуқурликдан труба орқали сув чиқаришган. Лекин качат сувларини шу жазирама кунларида мунтазам истеъмол қилиш– буйрак, ўт тош касалликларини келтириб чиқаришини барчамиз яхши биламиз. Истеъмолга яроқсиз бу сувлар– болажонларимиз соғлиғига катта зарар-ку!!
Бу МФЙ мутасаддилари ўз идораси атрофидаги кўчаларга ўгай кўз билан қараётгани натижасидир.
Яна бир муаммо. МФЙ биноси ёнидаги кўчада ёғингарчилик бўлиши билан лойга ботиб кетамиз. Умуман ҳудудимиз кўчалари таъмирталаб. Ҳатто киракашлар ҳам йўл ёмонлигидан киргани безиллашади. Бу масалалар ечими бўйича ёрдам зарур.

Обида ЙЎЛДОШЕВА

Улашинг: