Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЛОЙҚАЛАНАЁТГАН СУВ ҚОНУН ЙЎЛИ БИЛАН ТИНДИРИЛДИ

Инсон ва қонун

2024 йил сентябрь ойининг 17 куни жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси У.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси И.Собировнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Марҳамат туман прокурорининг ёрдамчиси Б.Исақов, судланувчиларнинг ҳимоячилари адвокат Э. Қосимов, Ж. Жўрабеков, фуқаровий даъвогар Г. Атахановларнинг иштирокида судланувчи О. Б, Р. Т, Ф. И, С. Аларга нисбатан 1-1710-2401/119-сонли жиноят ишини кўриб чиқилди.

Суд, судланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида ва судда тўпланган далилларни текшириб, муҳокама қилиб ва уларга холисона баҳо бериб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафлар фикрини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади:

Судланувчи Б. О, “Axe Capital” хусусий корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб, “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бош мухандиси Т. Р ва бошқа шу иш бўйича судланган бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, буюртмачи “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси билан 2019 йил 30 октябрда тузилган 211-сонли пудрат шартномасига мувофиқ раҳбарлигидаги “Axe Capital” хусусий корхонаси томонидан Мархамат туманидаги “Янги Ҳаёт” ва “Эрши” МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув иншоати қуриш ва тармоқларни реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган бўлса-да, 2023 йил 19 апрель куни ҳолатига тузилган (умумий қурилиш хажмининг 59,9 фоизи, яъни 5 млрд. 419 млн. 240 минг 993 сўмга нисбатан), 2023 йил 27 апрель куни ҳолатига тузилган (умумий қурилиш хажмининг 74,6 фоизи, яъни 6 млрд. 748 млн. 345 минг 361 сўмга нисбатан), 2023 йил 21 июль куни ҳолатига тузилган (умумий қурилиш хажмининг 84,5 фоизи, яъни 7 млрд. 638 млн. 345 минг 361 сўмга нисбатан), 2023 йил 22 декабрь куни ҳолатига тузилган (умумий қурилиш хажмининг 85,6 фоизи, яъни 7 млрд. 740 млн. 555 минг 977 сўмга нисбатан) “Бажарилган иш ҳажмлари юзасидан ҳисоб-варақ фактура” (Шакл-2 ва Шакл-3) ҳисоботларига қурилиш объектида диаметри 325 мм ва 426 мм бўлган темир трубаларни ётқизиб монтаж қилиш ишлари, 82.5 м3 жойга кварц қум олиб келиш ва ётқизиш ишлари, филтрлаш биносини кириш қисмига 16м2 ҳажмдаги темир раввот қуриш ишлари, филтрлаш биносига электр ёритиш, электр иситиш, вентиляция жихозларини монтаж қилиш ишлари, атроф ер майдонларини ободонлаштириш ва бошқа аслида бажарилмаган жами 2.031.080.976 сўмлик реконструкция ишларини бажарилгани ҳақидаги сохта ёзув ва маълумотларни киритиб, қўшиб ёзиш орқали қалбакилаштириб, гўёки ҳисоботлар ҳаққоний тузилгани тўғрисида имзо қўйиб, тўловни амалга ошириш учун тақдим қилиб, жами 2.031.080.976 сўмлик жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Суд, судланувчиларга жазо тайинлашда, улар томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, айбларига қисман иқрорлигини, оилаликлари ва фарзандлари борлигини ҳисобга олиб, жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганини енгиллаштирувчи, жиноят ғаразгўйлик ниятларда содир этилганини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, бошқа далил ва ҳужжатларга асосланиб, судланувчиларни ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 465-468, 471-474-моддаларига амал қилиб, суд Судланувчи Б. О.ни  Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а”банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини даромади ҳисобига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан 2 йил, 228-моддасининг 3-қисми билан 1 йил, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини даромади ҳисобига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида 2023 йил 30 мартдаги жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига мувофиқ тайинланиб, ўталмаган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини даромади ҳисобига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига; Судланувчи Т. Р.ни Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а”банди, 209-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а”банди билан иш ҳақининг 20 фоизини даромади ҳисобига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖК 209-моддасининг 1-қисми билан 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизини даромади ҳисобига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига; . Судланувчи И.Ф.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 228-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда 1 йил, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 2 йил, 228-моддасининг 3-қисми билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига; Судланувчи А. С. ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 228-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан 2 йил, 228-моддасининг 3-қисми билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш белгиланган ҳолда 2 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосига, жазолар мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилиб, жазо муддати жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошлаб ҳисобланишига, суд ҳукми қонуний кучга киргач 7.000.000 сўмдан гаров пуллари қайтарилишига, Андижон вилоят прокуратурасининг “Ипотека банк” АТИБ Андижон филиали депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 220.240.000 сўмларнинг 50.548.937 сўм қисми “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича ИК” УК Андижон вилояти бошқармасининг “Узсаноатқурилишбанк”Андижон вилоят филиалидаги ҳисоб рақамига ўтказилиб, қолган 169.691.063 сўм қисми судланувчи О.Б.га қайтарилишига хукм қилди.

Жасурбек Убайтович Жўраев,

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг тафтиш бошқармаси катта тафтишчиси

Улашинг: