Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Йўл патруль хизмати огоҳлантиради

Йўл патруль хизмати огоҳлантиради

ОГОҲ БЎЛИНГ

Избоскан тумани ИИБ, ЖХХ, ЙХХГ катта инспектори майор И.И.Хожимирзаев огоҳлантиради:

Вилоятимиз ва туманимизда ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан туман марказида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда транспорт воситаларини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот ишларини олиб борилишига қарамасдан бундай жиноятлар учрамоқда.

Масалан,23.11.2024 й соат 03.00 лар чамасида 3 нафар номаълум шахс 1994 й.т. М.А. бошқарувидаги оқ рангли Спарк автомашинасига йўловчи сифатида чиқишиб, Андижон тумаги Жаҳонобод МФЙ (БОҒИШАМОЛ) ҳудудида ҳайдовчи М.А.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказишиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочишган. «Тўсиб ушлаш» режаси амалга киритилган. Андижон вилояти ИИБнинг “102” тизими операторига келиб тушган хабарга кўра, 2024 йил 19 ноябрь куни соат 14.20 ларда, Мархамат тумани Наврўз МФЙ Билимдонлар кўчасида яшовчи, 1990 й.т. А. А. ўзининг оқ рангли “Ласетти” русумли автомашинасини туман маркази Юпқа кўчаси ҳудудида калити билан очиқ ҳолда қолдириб кетган вақтида, номаълум шахс, автомашинасини олиб қочганлигини маълум қилган. Мазкур холат бўйича вилоят миқиёсида “Тўсиб ушлаш” эълон қилинди. Тўғри, бугунги кунда қонунни ҳимоя қилиш ходимлари томонидан ҳар қандай жиноят зудлик билан очилмоқда. Жиноят содир этган шахслар қўлга олиниб, тегишли жазоларини олмоқдалар. Бироқ шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бепарволик, масъулиятни ҳис этмаслик, ўз мулкини сақлаб, авайлашга эътиборсизлик ўғирлик жинояти содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар ўғирлик қилишга мойиллиги бор шахсларни беихтиёр жиноят содир этишга чорлайди. Сабаби мулкнинг эгаси бундай шахсга қулайлик яратиб беради. Масалан бирров бозорга ёки дўконга кириб чиқмоқчи бўлган ҳайдовчи машина калитини машинада қолдириб кетиши, бепарволик билан қулфламай назоратсиз қолдириши, имконияти бўла туриб, уйи ичкарисига олиб кирмай ташқарида қолдириши ана шундай қонунбузарликнинг содир этилишига сабаб бўлади. Азиз ҳамюртлар, қадрли транспорт воситалари эгалари! Агар Сиз турли оворагарчиликлар, ҳижолатпазликлар сабабчиси бўлишни истамасангиз, тинч ва осуда яшашни хоҳласангиз ўз мулкингизга бепарво бўлманг. Транспорт воситаларингизни назоратсиз қолдирманг. Ўзингизни ва бошқа инсонлар ҳаётини хавф остига қолдирманг. БУ билан Сиз турли жиноятлар ва қонунбузарликларнинг олдини олишга самарали ҳиссангизни қўшган бўласиз.

  БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК  

Ўтган йил давомида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, кўнгилсизликлар оқибатида 2 мингдан ортиқ киши вафот этган

Йўл ҳаракати қоидаларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг ҳукукий маданиятининг асосий бўғинини ташкил этади. Шу боисдан йўл ҳаракатининг барча қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари талабларининг бажарилиши йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайди.

Бугунги кунда имконияти мавжуд ҳар бир инсон замонавий, кўпгина қулайлик ва афзалликларга эга машинага эга бўлишни орзу қилади ва шунга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, ҳозирги даврда кундалик ҳаётимизни автомобилсиз тасаввур қила олмаймиз. Бу фикрнинг тасдиғини эрталаб ва кечқурун – йўллардаги тиғиз пайтларда амалда яққол кўрамиз. Пойтуғимизнинг нақ марказида, катта йўлда машиналарнинг сувдек оқаётганига гувоҳ бўламиз. Бу, албатта, яхши. Аммо… Ҳозирда кўпгина хонадонларда бир-иккитадан, баъзиларида уч-тўрттадан ҳам машиналар бор. Уларнинг борлиги, кўплиги яхши, албатта. Ҳаётимизнинг кўрки, файзи бўлган, узоғимизни яқин қилаётган ана шу машиналарни бошқариб бораётган ҳайдовчилар йўлларда, кўчаларда йўл қоидаларига, аввалдан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилиб боришса, ҳеч қандай кўнгилсизликларга дуч келинмайди.

Бироқ гуруч курмаксиз бўлмайди, дейилганидек, уларнинг орасида йўл қоидаларига амал қилмасдан  автомашина бошқараётганлар ҳам оз эмас. Автоаварияларни содир этаётганлар орасида вояга етмаган ёшдаги “ҳайдовчи”лар ҳам учраб туриши жамоатчиликни ташвишга солади. Гап автомашиналарни ҳам, ўсмир, баъзан ҳатто бола ёшидан ўтмаган фарзандларни ҳам қаровсиз қолдирмаслик ҳақида бормоқда. Афсуски, сабаблар қандай бўлишидан қатъи назар, йўлларда содир бўлаётган автоҳалокатлар туфайли жабрланаётганларнинг катта қисмини мактаб ўқувчилари ташкил қилаётгани ҳам кўнгилни хира қилади.

Келинг, шу ўринда статистик маълумотларга назар ташлайлик. Биргина ўтган йилнинг ўзида республикамизда 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Кўнгилсизликлар оқибатида 2 мингдан ортиқ киши вафот этган. Бугунги кунда ёш йигитларнинг ўзаро пойга ўйнашларига йўл қўймаслик керак. Уларнинг қалтис ҳаракатлари оқибатида бегуноҳ инсонлар жабрланиб қолишлари мумкин. Чунки норасмий пойгада ғолиб чиқиш ҳайдовиларнинг эҳтиётькорлигини бутунлай йўқотади. Ҳаётда ҳали ҳеч нарсага эришиб улгурмаган, орзу-ниятлари мўл бўлган ёшлар ёки бирор инсон босар-тусарини билмаган “ҳайдовчи” сабаб бу ёруғ дунёни тарк этишиш, бир умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Бундай аянчли ҳолатларга йўл қўймаслик фақатгина ички ишлар ходимларининг эмас балки кенг жамоатчиликнинг ҳам ишидир. Ҳозирда ўқув кунларида эрта тонгдан ЙПХ ходимлари тумандаги таълим муассасалари олдида пиёдаларнинг йўлдан хавфсиз ўтишларини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган бўлиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида ишоралар орқали ҳаракатни тартибга солишмоқда. Албатта бу ижобий иш. Бироқ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчиларимизнинг йўл-трапнспорт бахтсиз ҳодисаларига учрашининг олдини олиш фақатгина ЙПХ ходимларининг иши бўлмай, кенг жамоатчилик ҳам бунга эътибор бериши керак.

Барча мактабларда ўқувчиларимизга йўл ҳаракати қоидаларини чуқур ва мазмунли қилиб тушунтиришимиз даркор. Улар йўллардан ўтаётганларида йўл ҳаракати ҳавфсизлигига риоя қилсалар фойдадан ҳоли эмас. Афсуски кўп ҳолларда айрим ота-оналаримиз ҳам фарзандларини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ўргатмайдилар. Мактабимиз қишлоқда кам қатновли йўлда бўлса деб бепарво бўладилар. Ахир фарзандларни серқатнов йўлларга чиқмайдилар, деб ким кафолат беради. Ота-оналар фарзандларини боғчаларга олиб кетаётганларида қўлларидан маҳкам ушлаб, назоратсиз қўймасликлари хатарнинг олдини олади.

Азиз ҳайдовчилар!

Туманимиз аҳли!

Йўлларда барчамиз ҳаракат харакат хавфсизлиги қоидаларига, йўл ва йўлдан ўтиш қоидаларига қатъий амал қилайлик. Мактабларга яқинлашар эканмиз, бу жойда эртанги кунимиз эгалари бўлган қора кўзлар билим олаётганини унутмайлик. Пиёдалар ўтиш йўлкаларидан пиёдаларни ўтказиб юборишга аҳамиятли бўлайлик.

Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилсак, ҳушёр ва огоҳ бўлсак келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз транспорт воситалари ҳодисаларининг олдини олинишини унутмайлик!  

Улашинг: