Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Мулоҳаза: келишувчанлик

“Фалончи давлат мулкини талон-тарож қилинибди. Қурувчилар сохта иш қилишибди, мактаб, боғча исимаяпти, сувоқлари тезда тушиб кетди”. Бундай сўзларни қайси иш бўлмасин якунланиб, излар босилиб, сўнгра хашаги очилгандан кейин эшитамиз.
Бундан 5-6 йил аввал бир километрли кўчамизни асфальт қилишди. Аҳоли хурсанд бўлиб нон чойидан хабар олиб туришди. Асфальт машиналарда турли сифатда келгани учун сифатини ҳам талаб қилишди. Кейин маълум муддат ўтгач текширувчилар келишдида “200 метр кам асфальт қилибди, сифатсиз” дея қурувчига айб қўйдилар.
Бу билан қурувчи тежаган маблағини давлатга қайтарар, лекин ўз вақтида қилинмаган назоратдан аҳолига нима фойда?
Бугун ҳам ёзнинг иссиқ кунларида давлат маб­лағи ҳисобига янги боғча, мактаб, шифо мас­канлари қуриляпти, таъмирланяпти. Лекин уларнинг иш сифатини на маблағ берувчи, на қабул қилиб олиб фойдаланувчи назорат қиляпти.
Кейин маълум бўладики қурилиш, таъмирлашда камчиликлар бисёр. Бино яхши исимайди ёки яна чала ишлар қолган.
Давлат маблағлари кўпайиб, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, таъмири йил сайин ортиб боряпти. Буни халқимиз ҳам билиб, кўриб турибди. Хурсанд бўляпти.
Ана шу хурсандчиликни улашаётган масъуллар бепарво, келишувчан бўлмаслиги керак. Зеро уларда катта масъулият юки бор.

Улашинг: