Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳушёрлик ва ҳамжиҳатлик — осуда ҳаётимиз манбаи

Айрим қўшни давлатларда диний экстремистик оқимлари фаолияти кучаяётганлиги тинч ва осуда ҳаётимизга, мамлакатимиз иқтисодий ривожланишига раҳна солиши мумкин. Ана шундай хавфнинг олдини олиш, доимо ҳушёрлик ва огоҳликни таъминлаш мақсадида Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, Дин ишлари бўйича Қўмита ва вилоят мусулмонлар идораси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ туманимизга ташриф буюрди.

Уларга туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Джўрабоев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Б. Баҳромов, унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А. Қодиров, ИИБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили майор С. Якубов, туман бош имом хатиби С. Юнусов­лар ҳамроҳлик қилдилар. Улар туманнинг чегарадош ҳудудлари ҳамда диний фон юқори бўлган маҳаллаларда белгиланган режа асосида огоҳлик ва ҳушёрлик юзасидан тегишли тадбир ўтказдилар.
Ишчи гуруҳ тадбирига МФЙ раиси ва уларнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчилари, расмий ва норасмий имомлар, отинойи, кўча бошилари, дастурхончилар ва маҳалла етакчилари таклиф қилинди.
Биринчи босқичда Майгирдаги 38-умумтаълим мактабида ҳамда Тўрткўлдаги Агросаноат касб-хунар коллежида ўтказилган тадбирларда Дарё бўйи, Сорбош, Юқори хосил, Барҳаёт маҳаллалари, Ботиробод, Истиқлол, Тинчлик, Гузар ва Тўрткўл маҳаллаларидан –жами 145 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди.
Тадбирнинг 2-босқичида Қўшкўприкдаги 22-сонли умумтаълим мактаби ва Шинам МФЙда жойлашган 3-умумтаълим мактабида Жонобод, Жахонобод, Қўшкўприк, З.М.Бобур, Иттифоқ, Қашқарлик, Шинам ва А.Навоий МФЙлар аҳолиси –жами 133 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди..
Тадбирда ишчи гуруҳ ходимлари томонидан диний экстремистик оқим аъзоларининг, жумладан “Таблиғ” диний экстремистик оқимининг келиб чиқиши, мақсади, даъват қилиш усуллари, унинг соф диндан ажратиб олишдаги кўринишлари, оқим таъсирига тушган шахслар келгусида сиёсий нотинч ҳудудларга “хижрат” қилиб чиқиб кетишлиги, бу оқимнинг сўнгги вақтларда қўшни давлатлар ҳудудида кучайиб бораётганлиги, лекин мазкур йўналишда кескин чоралар кўрилмаётганлиги, шу сабабли, четдан Республикамизга турли мақсадларда ташриф буюраётган шахслар билан мулоқатга киришган вақтда ҳушёр ва огоҳ бўлишлик, агарда бу каби ҳолатлардан хабардор бўлинса, зудликда ҳуқуқ-тартибот ходимларига хабар беришлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Нур ЗИЁ

Улашинг: