Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Шодиёналар давом этмоқда

Барчамизга маълумки туманимизда мус­тақиллигимизнинг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида “Ватан мадҳини дилингга жо қил” шиори остида санъат ва меҳнат фестивали давом этмоқда.

Қувонч ва шодликларга тўла тадбирлар қишлоқлардан қишлоқларга ўтиб юртдошларимиз қалбига ўзгача байрам ҳиссини жо қилмоқда. Ўтган шанба, якшанба кунлари бундай тадбирлар Чувама ва Тўрткўл қишлоқларида ҳам бўлиб ўтди. Чувама қишлоғидаги туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳига йиғилган минглаб қиш-лоқ аҳли 9 та маҳалладаги моҳир қўллар томонидан Ватанни мадҳ этувчи мавзуда яратилган санъат асарлари, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаларини томоша қилдилар.
Кечки оқшомда эса санъат шайдолари туман маданият бўлими “Шалола” фольк-лор этнографик ансамбли ва маҳаллалардаги мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларининг ёш ижодкорлари, ҳаваскор санъаткорларининг бадиий чиқишларини томоша қилдилар.
Айниқса истеъдодли хонандалардан Сурайё Қодирова, Шавкатбек Камолов, Исломбек Каримов, Насиба Йўлдошева, Ғайратбек Асранов, Ғиёсиддин Ибрагимов ҳамда Гуркиров маҳалласининг хотин-қизларидан ташкил топган фольклор ансамбли ва 17-, 19-мактабгача таълим муассасалари, 29-умумтаълим мактабининг ёш истеъдод эгаларининг қўшиқ ва рақслари барчани мафтун этди.
Якшанба куни эса эҳтиросларга тўла байрам тадбири Тўрткўл қишлоғига кўчиб ўтди. Бу ерда ҳам санъат усталари томонидан тайёрланган концерт, турли хил бадиий дастурлар қишлоқдошлар эътиборига ҳавола этилди.
Куй ва қўшиқлар, олам- олам таассуротларга тўла фестиваль давом этмоқда.

М. РУСТАМОВ,
О. КАРИМОВ.

Суратда: Чувама қишлоғидаги тадбирдан лавҳалар.

Улашинг: