Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳиндистоннинг жарроҳлик технологияси Андижонда

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий полик­линикаси Ҳиндистоннинг АЕС кўз касалликлари клиникаси билан ҳамкорликда кўз касалликларини даволаш бўйича тиббий тадбир ташкил этди. Унда Ҳиндистондан келган олий тоифали кўз жарроҳлари Аббос Заиди, Синил Вармалар, туманимизнинг кўз шифокорлари Фотимахон Комилова, Муҳайё Йўлдошевалар билан биргаликда кўз хасталиги билан хасталанган беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Беморларга катаракта, глоукома, тўр парда касалликлари, ёш йўли операцияси, шох парда кўчириб ўтказиш, ғилайликларни тўғрилаш, компъютер ёрдамида текшириш, диаг­ностика қилиш ва консерватив ҳамда оператив даволаш усуллари бўйича муолажалар ўтказилди.
Муолажалардан сўнг беморлар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Ойбек Мўминов (Пойтуғ шаҳар, Олмазор кўчаси) I гуруҳ ногирони:
—Кўзимда тўр парда кўчиши натижасида кўрмай қолдим. Мен ҳиндис­тонлик шифокорлардан мамнунман. Улар менинг кўзимни тиббий кўрикдан ўтказиб керакли дори-дармонларни тавсия этдилар. Қалбимда умид учқунлари ёнди. Яна 20 кундан сўнг қайта кўрикдан ўтказишларини билдирдилар. Тиббий кўрикни ташкил этган кўз шифокорларига миннатдорчилигимни билдираман.

М. РУСТАМОВ.
Суратда: тиббий кўрикдан лавҳа.

Улашинг: