Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Уйма-уй юришда аниқланяпти

Президент Қарори асосида Халқ қабулхонаси ходимлари сектор раҳбарлари ва аъзолари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиб бормоқда. Аниқланган муаммолар тўлиқ қамраб олиниб, муаммолари асосида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Жумладан, Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Дарёбўйи МФЙ, Фурқат кўчаси, 54-уйда яшовчи Одилжон Атабоев тижорат банкларга 1 йил давомида қилган мурожаатлари эътиборсиз қолиб кетганлигини, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дас­тури асосида кредит олишга амалий ёрдам сўради. Унга АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан зотдор чорва моли сотиб олиш учун 5 миллион сўм кредит олиб берилди.
Шунингдек, бевосита Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан 12 нафар фуқарога 55 миллион сўм имтиёзли кредит, 45 нафар кам таъминланган оилага маиший газ баллони, 5 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 12 нафар кам таъминланган оилага музлатгич, мик­ротўлқинли печ, кир ювиш машинаси олиб берилди.
27 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 5 нафар фуқарога даволаниш учун ордер, 2,6 км жойга ичимлик суви тортиб берилди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусга асосан 71 нафар уюшмаган ёшни “Миллий кураш” спорт тўгарагига ва 24 нафари бокс мактабига жойлаштирилди.
Уйма-уй юриш жараёнида 5 нафар оиласи билан ажрашиб кетган фуқаро яраштирилиб, оиласи тикланди. 2 ёшгача бола пули ва моддий ёрдам сўраган фуқаронинг 15 нафарини мурожаати ижобий ҳал этилди.
Халқ қабулхонаси томонидан оталиққа олинган 1-гуруҳ ногирони Табассумхон Шахобиддинова ва Муслимахон Қаҳҳороваларга ногиронлик аравачаси, компъютер ва бадиий китоблар совға қиилинди.
Президент Халқ қабулхонасига 2018 йилда Чўртонлиқ МФЙ ўрамида яшовчи Турсунбой Қўчқоровнинг қиш­лоқда мактаб қуришга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида маҳаллада 2,1 млрд сўм эвазига замонавий мактаб қурилди.
Хусанбой ота Орифжонов Анорзор МФЙ ўрамидан оқиб ўтган «Тентаксой» дарёси кўприги 1968 йилда катта сел келиши оқибатида бузилиб кетганлиги, янгисини қуриш бўйича мурожаат қилди. Ҳозирда қурилиш ишлари олиб бориляпти.
Эл дарди, муаммолари билан яшаш раҳбарларнинг асосий вазифасига айланиб қолди. Мурожаат асосли бўлса, албатта ечими топилади.

О. МЕЛИБОЕВ,
“Халқ қабулхонаси”
туман бўлими мудири

Улашинг: