Туман халқ таълими ходимларининг анъанавий август Кенгаши бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими С. Исмоилов Президентимизнинг куни кеча ўтказган видеоселектр йиғилишида халқ таълими ходимлари олдига қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритди.
Туман ҳокими Президентимизнинг “Мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди” деган сўзларига алоҳида эътибор қаратди. Туман халқ таълими соҳасидаги ютуқ, камчиликларни таҳлил қилди.
Туман халқ таълими бўлими мудири С. Ғофуров ва бошқа сўзга чиққанлар янги ўқув йили масъулияти, бу соҳага кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида гапирдилар.
Анжуманда илғор таълим ходимларига эсдалик совғалари топширилди.
Ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик
Ўхшаш хабарлар Жамият саҳифасидаги мақолалар »