47-умумий ўрта таълим мактабида «Биз буюк юрт фарзандларимиз» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш» бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими мактаблари солиқ сектори кесимида «Беш ташаббус билан келажак сари» шиори остида «Мудир соврини» учун кўрик-танлови ўтказилди.
Унда тасвирий санъат йўналишида 38-умумий ўрта таълим мактабининг 11 -синф ўқувчиси Рўзихон Неъматжонова фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб туман халк таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ва «Мудир соврини»—духовка билан тақдирланди.
Гулнора Шамсудинова,
38-умумий ўрта таълим мактабининг
тасвирий санъат ва чизмачилик
фани ўқитувчиси