Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Таълим-тарбияда муҳим янгилик

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ишонч билан Ўзбекистонни жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан ривожланган мамлакатга айлантира оламиз, деб қуйидаги сўзларни таъкидлади: “Бунинг учун авваламбор ташаб­бускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик…”

Тарбияни айнан боғчадан бошлаб яъни 1 ёшдан 3 ёшгача олиб борилишини тарбия ишида муҳим янгилик, бурилиш, деб айтиш мумкин. Энди “ота-она+боғча+мактаб+ маҳалла” янги ҳаракати яралди ва бу ҳаммамиз учун масъ­улият юклайди. Халқимизда «Бола бошидан…», «Қуш уясида кўрганини қилади» каби доно нақллар бор. Кичик ёшдан бошлаб маълум стандартлар асосида, барча шарт-шароитлар билан тарбияланган бола албатта келажакда билимли, маърифатли, маънавиятли, малакали, янгича фикрлайдиган, янги авлод бўлиб етишади. Бу борадаги вазифалар ўтган 2019 йил 22 октябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2019 йил 14 декабрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия» тўғрисидаги Қонунида белгилаб қўйилган. Билимли, маънавиятли, малакали, маърифатли бола тарбия­ланиши учун болаларда ватанга садоқат, меҳнатга муҳаб­бат, одоб-ахлоқда намунали, китобхонликка берилган хусусиятларни болалар онгига сингдириб бориш, даркор. Бунинг учун болаларнинг ёшига, гуруҳига қараб эртаклардан сўйлаб бериш, турли ижобий, салбий образлар тасвирланган мультфильмлардан фойдаланиш, табиат қучоғига олиб чиқиб сайр қилдириш, имкон қадар турли касб эгаларини боғчаларга жалб қилиб касбга, меҳнатга қизиқиш­ларини шакллантира билиш яхши самара беради.
Ривожланган мамлакатларда озодаликка эътиборни турли маиший чиқиндиларни оила яшайдиган хонадондан то ташқарида боғча ҳудудида, кўчаларда, ҳиёбонларда қандай амалга ошириш ўргатиларкан. Электр қувватини тежаш, ичимлик сувларини исроф қилмаслик, ёниқ қолган газни ўчириб қўйишдек ҳолатларни ҳам телевизорларда кўрсатилаётган рекламалардан ҳам фойдаланиларкан. Ана шундай инновацион ғоялардан фойдаланиш тақазо этилади.
Бундан буён 1 ёшдан бош­лаб 7 ёшгача боғчада тарбия­ланаётган бола мактаб ёшига етиб мактабда ўқиши учун алоҳида сертифакат берила­диган бўлди. Сертификатга эга бўлиш учун эса албатта ҳар томонлама тарбияли, билимли, маърифатли, малакали, жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади. Боғча мудири, тарбиячиси меҳнатига, қобилиятига баҳо бериш сертификат билан белгиланади. Бу борада деярли барча мактабгача таълим ташкилотларида тушунтиришлар, семинарлар ўтказилди, йўлланмалар берилди.
Президентимиз таъкидлаганидек Янги авлодни чин маънода ватанпарвар, илмда, малакада, маърифатда, меҳнатда, одоб-ахлоқда, ватанга садоқатда ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялашимиз шарт экан бунга албатта бутун куч, ғайрат маҳоратимизни сарфлаймиз.

Дилноза МАДАМИНОВА,
туман мактабгача таълим бўлими услубчиси

Улашинг: