Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

«Квадрат» жамоаси ғолиб

16-умумтаълим мактабида «Беш муҳим ташаббус-беш имконият» асосида турли тадбирлар, учрашувлар, ўқувчилар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Бу ўқувчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлашга, дунёқарашларини мукаммаллаштиришда, меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, дўстлик ғоялари асосида тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда.
Яқинда мактабнинг 4«Б» синфи ўқувчилари ўртасида математика фани бўйича «Квадрат» ва «Тўғри тўртбурчак» жамоаларининг беллашувлари бўлиб ўтди. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг математика фани бўйича олган билимларини ҳар томонлама намо­йиш қилдилар. Қизиқарли ўтган беллашув «Квадрат» жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ферузахон ХУДОЙБЕРДИЕВА,
мактаб бошланғич синф ўқитувчиси

Улашинг: