Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Улар доимо эъзоздалар

8 Март—Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган тантанага туманимиз ташкилот ва муассасалари, фермер хўжаликлари раҳбарлари турмуш ўртоқлари, мўътабар онахонлар, фаол аёллар таклиф этилди. Тўкин дас­турхон ёзилган тантанада туман ҳокими Серобидин Исмоилов тантана қатнашчиларини байрам билан таб­риклади.

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар давомида куйлаб келинган. Ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлиги аёлларимизга мустаҳкам боғлиқ эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Она бўлишдек бахтга сазовор бўлган, ақл-заковати ва фидойилиги барча ижодкорларга илҳом бағишлаган. Бир сўз билан айтганда дунё­даги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва достонлар, меъморий обидалар аёлларга бағиш­лангандир.
Оила ва жамиятимиз устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзоз­лаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш авлод-аждодларимиздан буюк қадрият бўлиб келган ва бу удумни ҳеч ким бузолмайди. Зеро хотин-қизларимиз ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Н. Мўминов, «Ниҳол» мукофоти лауреатлари Г. Абдуллаева, А, Исмоилова ва қизиқчилар О. Султонов, И. Ҳамроқуловларнинг чиқишлари файз бағишлади.
Байрам тантанасида куй ва қўшиқлар янгради. Шу куни мус­тақиллигимиз, бугунги обод ва озод кунларга шукроналар келтирилди. Бошланган қувонч онлари барча хонадонларда давом этди.

Улашинг: