Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Дон ўримига шай

Туманимиз пахтакор ва ғаллакорлари ғалла ва пахтадан мўл ва сифатли ҳосил яратиш учун агротехника қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда меҳнат қилмоқдалар. Бу эса ўзининг юксак самарасини берди.

241 та фермер хўжалигидаги 6265 гектарда сифатли дон етиштирилди. Мавсумга эса туман машина-трактор парки масъулияти чекланган жамиятида пухта ҳозирлик кўрилди. 29 та “Кейс”, “Класс” каби комбайнлар мавсумга шай ҳолатга келтирилди. МТП раҳбари Хошимжон Усмонов ғалла ўрими олдидан мавсумни беталофат ўтказиш учун туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Маҳмуджон Нурматов билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини ва бош­қа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комбайн-операторларга тўлиқ тушунчалар бердилар. Ҳар бир комбайн зарур ОП-5, ОП-10 каби ўт ўчириш воситалари билан таъминланди.
–Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Техника воситалари, комбайнлар шай ҳолатда, –дей­ди Хошимжон Усмонов. –Ғаллакорларимизнинг пешона тери эвазига яратилган ҳосилнинг бирор мисқолини нобуд қилинишига йўл қўймаймиз. Бунинг учун бор имкониятлардан оқилона фойдаланамиз. Мавсум олдидан комбайн-операторларга 500 минг сўмдан пул ажратилган. Уларни рағбатлантириб боришда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Суратда: МТП раҳбари Хошимжон Усмонов комбайн операторлари Лазизбек Каримов ва Муҳаммаджон Хамдамовлар билан иш устида.

Улашинг: