Дилфузахон Аҳмедова Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгашининг раисаси сифатида фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга у халқ депутатлари туман кенгаши депутати ҳамдир. Сайловчиларнинг билдирган ишончи унга катта масъулият юкламоқда.
Зеро эндиликда депутатнинг ўзи сайланган худудда аҳолининг ташвишу муаммоларини қоғозда эмас амалда бажариши тақозо этилмоқда. Шу боис ҳам “Адолат” СДП туман кенгаши раисаси Дилфузахон бу борада устозларининг иш тажрибаларига таяниб, ташаббускорлик билан иш олиб бормоқда.
Коронавирус пандемияси даврида ўз ташкилотчилигини, депутатлик фаолиятини аҳоли соғлигини сақлаш ва карантин даврида кўрсатилаётган қоидаларга тўла амал қилиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга йўналтирди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар оилани аниқлаб, уларга мунтазам керакли озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилишини таъминлади. Тумандаги З. М. Бобур маҳалла фуқаролари йиғинда камбағалликдан чиқариш ҳаракатларини олиб бориб, 29 та оиладаги фуқароларни иш билан таъминланишига эришди. Ёш болаларига қонуний нафақа олишда кўмак бериб, оилавий тадбиркорликларни йўлга қўйишда фаоллик кўрсатди.
-Бундан буён партиямиз аъзолари, депутатларимизнинг асосий эътибори халқ орасида бўлиш, уларнинг вакили сифатида ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий соҳаларидаги муаммоларини ечиб ишончларини оқлашдан иборатдир,-дейди ҳар бир ишнинг уддасидан чиқаётган Дилфузахон Аҳмедова. -Бу йўлда мунтазам сайловчиларим орасида бўлиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.
Г. БОЛТАБОЕВА