Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ДУНЁГА ЙЎЛ ОЧИШ ОМИЛИ

Давлатимиз раҳбари раислигида чет тилларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизимдаги муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгиланди.

Жумладан, жойлардаги аҳвол мақсад қилинган катта режаларга мос эмаслиги, хусусан, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчиси лавозими вакант бўлиб қолаётгани, 1 минг 400 та мактабда чет тилни ўқитиш сифати мутлақо қониқарсизлиги, бу тизимдаги ўқитувчиларнинг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил сертификатига эга экани, 49 фоизи тестдан ўта олмагани, талим муассасалари битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билишлари шартлиги  таъкидлаб ўтилиб, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид тегишли топшириқлар ҳам берилди.

Ушбу видеоселекторда кўрилган масала ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида  ҳокимлик мажлислар залида туманимиз мактабларида фаолият олиб бораётган рус, инглиз, немис ва француз тили фанлари ўқитувчилари-жами 312 нафар педагог иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Туман ҳокими С. Исмоилов  хорижий тиллар ўқитувчиларининг соҳадаги муаммолари ва янги тизим учун зарур чора-тадбирлар борасидаги фикр ва мулоҳазалари билан танишди. Мулоқот давомида қатнашчиларни қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди. .Тадбир якунида мактаблар хорижий тиллари фанлари  ўқитувчиларининг тилларни билиш даражасини оширишни амалий ва назарий жиҳатдан ривожлантириш, ўқувчиларга пухта таълим ва тарбия бериш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Улашинг: