Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Журналистика ва жамият

Журналистика ва жамият: қалам орқали халқ фикрини акс эттираётган Йўлдошмирза Исоқжонов 75 ёшни қаршилади

Матбуот — ҳаётдаги воқеаларни яширмасдан, очиқ чиққан фактлар, воқеликларни келтириш воситаси. Журналистика эса фақат хабар бериш эмас, балки жамиятдаги муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларга ечим топишга ёрдам бериш вазифасини ҳам бажаради.

75 ёшини қаршилаган Йўлдошмирза Исоқжонов номи нафақат туманимиз балки Республикамиз газетхонларига ҳам яхши таниш. У ўзининг сермазмун, мулоҳазали, таҳлилий мақолалари билан уларнинг қалбини забт этган ва забт  этиб келмоқда

У Избоскан туман ҳокимлиги нашри  «Пахтакор» газетасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиш билан бирга Республика миқёсидаги нашрлар билан ҳам мунтазам алоқада эди. Айниқса «Савдогар» газетасида ижод қилганда ўзининг қобилияти, фикрларининг теранлиги, долзарб масала ва муаммоларни дадил қаламга олиши, камчиликларга нисбатан муросасизлиги билан ҳам обрў ва эътибор қозонди. Зотан у журналист сифатида фақатгина фактларни келтирин билан чекланмаган балки уларни таҳлил қилган, муаммоларни очиб берган ва ўз таклифларини баён қилган. Жамоатчилик фикрини газета саҳифаларига олиб чиқишда унинг ижодий ёндашуви ҳар доим мақтовга лойиқ бўлган.

Унинг шиори  «Журналист бўлиш — фақат қалам билан эмас, халқ билан бирга бўлишни талаб этади». Шунинг учун ҳам у матбуотда оммабоплик эмас, мазмунлилик муҳимлиги, муаммони кўрсатиб, унга ечим излашни ўзига мустаҳкам йўл қилиб олган. -Жамоатчилик фаолияти матбуот билан уйғунлашганда — таъсир кучаяди.-дейди у.

Йўлдошмирза Исоқжонов — ўз соҳасига содиқ, матбуот ва жамоатчилик фаолиятини бирлаштирувчи, интилувчан ва изланувчан журналист эканлиги унинг “Олтин қалам” соҳиби бўлиши билан ҳам характерланади.  Зотан туманда фақатгина у «Олтин қалам » соҳиби. Унинг тақдирланиши фақат бир мукофот эмас, балки журналистик фидойилик, жамиятга хизмат қилиш мукофоти билан бирга туманнинг шарафи ҳамдир.

Ана шу инсон таваллудининг 75 йиллигини муносиб қаршилашда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Маҳфурахон Ортиқова, туман халқ таълими бўлими ва туман маъгавий-маърифий ишлар жонкуяри  Соҳибжамол Азимова, 15-умумтаълим мактаби аҳил жамоаси ташаббускорлик кўрсатдилар. Уларнинг ҳаракатларини ҳар қанча мақтов билан тилга олинса озлик қилади.

Мактабнинг мўъжазгина залида бўлиб ўтган «Олтин қалам» соҳиби Йўлдошмирза Исоқжонов билан бўлиб ўтган маънавий-маърифий, ижодий учрашувда тадбир сабабчисининг ҳаёт ва ижод йўли тилга олинди. Уюшманинг вилоят бўлими раиси Маҳфурахон Ортиқова, Фахрийлар  Абдулғани Даминов, Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев,  Ҳалимжон Тоҳиров, Рустамжон Маҳмудов, «Ишонч» газетасининг Андижон вилояти бўлими мухбири Нурилло Нўъмоновлар тадбирда сўз олишиб, Йўлдошмирза Исоқжоновнинг келгуси ижодига улкан ютуқлар тиладилар. Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг Й. Исоқжоновга табриги ўқиб эшиттирилди.

Мактабда бўлиб ўтган учрашув қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

   Тадбирда туман «Нуроний»лари ва маҳалла, ташкилотларидан,      туман ҳокимлигидан вакиллар ҳам иштирок этганларида янада жозибали бўларди. Зотан туманда ягона бўлган «Олтин қалам» соҳибининг туман шарафи ва ривожланишига қўшган ҳиссалари беқиёс. Бу туманимиздаги нуронийларга бўлган эътиборнинг қандайлигидан далолат.

М. Мирзаабдуллаев,

Ўзбекистон Журналислар уюшмаси аъзоси.

 

Улашинг: