Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Ҳудудда турган бўш биноларга қачон эътибор берилади?

Ҳар бир ҳудуднинг ўз тадбиркорлари, бойлари бор. Тадбиркорлик ҳам Оллоҳ берган истеъдод. Ҳар ким ҳам корхона очиб, юзлаб одамни ишлик, ойликлик қилолмайди. Бугун ишнинг кўзини билиб, изланаётган тадбиркорларга давлат томонидан ҳар томонлама ёрдам бериляпти.

Туманимизда ҳам ҳар йили бирин-кетин катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушириляпти. Тадбиркор Собиржон Абдураҳимов мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонасини ишга туширди. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпайиб қолди. Хорижий сармоя асосида ишлаётган корхоналар ҳам анчагина.

Лекин бошқа ҳудуд тадбиркорларига нисбатан айнан избосканлик ишбилармонлар ҳаракати сустроқ кўринади. Туманда аввал катта корхона бўлган аксарият бинолар бўш турибди. Бу биноларни туманда аввал раҳбар бўлган ишбилармонлар эгаллаб олган. Улар бу жойларни бирорта ишлаб чиқариш корхонасига айлантиришмайди. Айримларини бузиб текис майдонга айлантиришга ҳам улгуришди. Ҳудди отасидан қолган бу объектларни сотиб сандиғини пулга тўлдиришни ўйлаётгандек.

Бугун ҳудудларни ривожлантиришга секторларнинг раҳбарлари жавоб беряпти. Секторлар ҳудудида турган бўш бинолар етарлича таҳлил қилинмаяпти. Таҳлил қилинганда ҳам қоғозда қолиб кетяпти. Ёшларга эса иш, янги иш ўринлари керак.

Улашинг: