Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

Режасиз қурилиш хом иш. Зеро бу янги йилимизда амалга ошса…

Вилоят, туман марказлари ўзгача қиёфада бўлади. Кенг кўчалар, салобатли бинолар, чиройли йўлаклар, гуллар, фавворалар. Марказлар келажакни ўйлаб, бош режа асосида қурилади. Бироқ туман маркази Пойтуғ шаҳрига ундай таъриф беролмайсиз. қайси тадбиркор бино қураман деса режасиз ер берилавергандек. Аксарият бинолар йўлга яқин. Бу албатта ҳозирданоқ транспорт, одамлар қатновида халақит беришни бошлади. Туман марказида аксарият бир қаватли бинолар. Кўп қаватли бинолар олдига қурилган бинолар бугунги замонавий архитектура талабларига умуман тўғри келмайди. Ҳатто туман марказида бузилиб янги бино қурилмай бир йилдан бери вайрона бўлиб турган бинолар ҳам бор.

Бугун янги иш бошлаган эртаси бор тадбиркорга ёрдам, йўл-йўриқ, кредит керак. Катта биноларни эгаллаб олсада, маблағи бўла туриб ҳаракатга келмаётганлар билан муроса қилмаслик зарур. Зеро бу янги йилимизда амалга ошса…

Айни кунларда туманнинг йирик қишлоқларида кўркам бинолар қурилмоқда. Уларнинг жойлашиши, қурилишида ҳам келажакни кўриб режа асосида рухсат берилиши ҳаёт талабидир.

Таҳлилимизча давлат идоралари хусусий бинолар билан қоришиб кетяпти. Маблағ  топиб, туман марказидан қурилиш қилган тадбиркор биноси умрбоқий бўлишини ўйлаши лозим. Бу мулоҳаза қишлоқ марказларида қурилаётган замонавий биноларга ҳам тааллуқли.

Ҳозирги кунда бир туманни мақтайман десангиз мақтов ҳам топилади, муаммоларини кўтараман десангиз муаммо ҳам топилади. Муаммоларнинг ечими билан эса мақсадга эришилади.

Ихчам бир мақолада барча соҳани қамраб олиш қийинроқ. Яна таъкид жоизки, ушбу мақола кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас. Зеро Янги бошланган йил избосканликлар учун жиддий таҳлил, бугунги ислоҳотлар талаби даражасида ишлаш йили бўлиши лозим. Юртбошимиз таъкидлаганидек, «Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда. Мана шундай мураккаб шароитда «Сен менга тегма, мен сенга тегмайман» деган кайфият билан ишлашнинг вақти ўтди».

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов туманимизда олиб борилаётган ишларни ўз назоратига олган. Туман марказига арча, гуллар экиляпти. Бозор тартибга келтирилди. Пойтуғ дафн этиш жойида бунёдкорлик ишлари давом этяпти. Муаммоли масалалар жойида ҳал этиляпти. Бу хайрли ишларнинг бошланиши бўлса ажабмас.

Абдулғани ДАМИНОВ

Улашинг: