Нажмите "Enter" для перехода к содержанию

ЖОНКУЯР ХОДИМ

Туман Молия бўлимининг вазифаси туманимиз маҳаллий бюджетини режалаштириш, 50 та мактаб, 48 та Мактабгача таълим ташкилоти, 20 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 63 та маҳалла фуқаролар йиғини ва бир давлат муассасаларини маблағ билан таъминлаб, ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиб боради. Ундан ташқари туман маҳаллий бюджет даромадлари режасини бажарилишини таъминлайди. Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва Фармонлар ижросини бажарилишида қурилиш, ободонлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим ишларини назорати муҳим аҳамият касб этади.
Тажрибали мутахассис Улуғбек Тўрақулов бошчилигидаги туман молия бўлимида жами 15 нафар малакали ходимлар фаолият кўрсатади.
Бу жойда ҳар бир ходимнинг ўзига хос йўналиши, вазифаси белгилаб олинган. Улардан бири жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича инспектор Дилдорахон Раҳимованинг ўз касбига маъсулият билан ёндашган ҳолда иш олиб бораётганлигининг гувоҳи бўлдик. Дилдорахон бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Избоскан бўлимига қўшимча ёрдамчи сифатида туман молия бўлимидан жалб қилинган.Ўзбекистон Республикаси Молия Вазири Т. Ишметовнинг буйруғига биноан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамни тайинлаш бўйича фуқаролар мурожжаатлари билан ишлаш учун туман (шаҳар) молия ва ғазначилик бўлимларининг штат бўлимлари мазкур буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ туман (шаҳар) пенсия бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар бириктирилиши муносабати билан Дилдорахон айнан шу вазифада иш олиб бормоқда.
Унинг қабулида навбат кутиб турган фуқаролар анчагина. Ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз ҳолда мулоқотда бўлиб, ижтимоий ҳимоянинг 2 ёшгача болалар нафақаси, 14 ёшгача болалар нафақаси.ва моддий ёрдамни мониторингда кўриб , тушунтириш ишларини олиб боради. Жорий 2021 йилнинг феврал ойидан бошлаб жами 10344 та , шундан 3015 та 02 ёшгача, 4606 та 14 ёшгача болалар нафақаси, 1653 та моддий ёрдам бўйича мурожаатларни кўриб чиқди.Кунига 180-200 нафар мурожаатчини қабул қилишни ўзи бўлмайди. Тушдан сўнг соат 16 чамаси… Дилдорахон Раҳимованинг хонасига мен ҳам оддий мурожаатчи сифатида кириб, жараённи зимдан кузатаман.Бу ерга келганларнинг аксарияти аёлларни ташкил этади. Дилдорахон билан мулоқотда бўлган кўплаб мурожаатчилар хатто узоқ вақт навбат кутиб турганлигини ёддан чиқарган ҳолда кўтаринки кайфиятда ортига йўл олса, баъзилари негадир маҳалла фуқаролар йиғинлари мутассадиларининг уларга таалуқли бўлган хужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганликлари туфайли фарзандларига тегишли нафақа пулларини ололмаётганлигидан руҳи тушиб, хонадан чиқиб кетаётганлигини шоҳиди бўламан. Соат 18 дан ўтиб, иш вақти аллақачон якуланган бўлсада, мурожаатчиларни охиригача қабул қилиб уларнинг мушкулларини осон қилганидан, кун бўйи чарчоқлари ҳам чиқиб кетгандай мамнун ҳолда бироз тин олади. Мен Дилдора Раҳимова билан суҳбатда бўлар эканман, ҳозирда ёши 55 ни қаршилаб қолган бўлсада ўз касбига содиқлигини намоён этса, бир томондан тезроқ уйга оила даврасига фарзандлари, набиралари томон шошилаётганлигини кузатар экансиз, ишда меҳнатсевар, оилада эса меҳрибон она эканлигини чин дилдан ҳис қила оласиз.

М. РУСТАМОВ,
Суратда: Д. Раҳимова ҳамкасблари билан.

Улашинг: